RU

Последние новости

20:37Ямалга 200 млн евродан ошиқ беришга тайёр клуб топилди  0 20:13"Ювентус" — "Милан". Влахович, Пулишич, Леау ва Жиру асосий таркибда  1 20:07Туркия Суперлигаси. "Сивасспор" "Коньяспор"га қарши ўйиннинг сўнггида ғалабани илиб кетди, Турғунбоев эса...  0 20:02Александр Стоймирович: "Барчаси биз ўйлагандек бўлмади"  0 19:51Клопп журналистнинг Салоҳ билан боғлиқ вазият ҳақидаги саволига жавоб берди  6 19:27Жамшид Саидов: "Вазифани бажардик"  0 19:14ЛаЛига. "Жирона" ғалабага эришиб, 2-ўринга кўтарилди. Жамоа ҳужумчиси тўпурарлар жадвалида етакчилик қилмоқда  3 19:07Салоҳ 79 дақиқада Клопп билан жанжаллашиб қолди  4 18:32Ўзбекистон Кубоги. "Олмипик Мобиуз" "Зомин"ни таслим қилиб, кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди  1 18:28Ўзбекистон кубоги. "Локомотив"ни енгган "Қизилқум" рақибини гуруҳда қолдириб, плей-оффга йўл олди  0 18:28АПЛ. "Ливерпуль" "Вест Хэм" билан дуранг қайд этди ва чемпионлик учун имкониятларини пасайтириб юборди  13 18:15"Манчестер Юнайтед" - "Бёрнли". Таркиблар эълон қилинди  3 17:53"Бавария" - "Айнтрахт". Асосий таркиблар билан танишинг  0 17:47"Боруссия" Д - "Лейпциг". Кимлар асосий таркибда?  5 17:28Титулдан сўнг: А Серия 34-тур превьюси, Шомуродов собиқ жамоасига гол урадими?  5

Салимжон Зокиров: "Ифтихор" билан ўйиннинг охирги 15 дақиқаси қоронғу майдонда бўлди" Новости

Салимжон Зокиров: "Ифтихор" билан ўйиннинг охирги 15 дақиқаси қоронғу майдонда бўлди"

“Ифтихор” - “Ёзёвон-Лочинлари” (3:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Салимжон Зокиров “Championat.asia” сайтига интервью берди.

Бугунги учрашув ҳақида шуни айтиш мумкинки, дарвозамиза киритилган биринчи гол жамоамиз дарвозабонининг хатога йўл қўйганлиги натижасида урилди. Бу гол бизнинг бугунги учрашувга танлаган режамизни бузиб юборди, жамоамиз аъзолари голдан сўнг бир оз тушкунликка тушиб қолишди. Шуни таъкидлаш жоизки, майдон сифати футбол ўйнаш учун талабларга тўла жавоб бермайди. Учрашув бошланишидан аввал айтган эдим, ўйинни соат 17:00 да бошлайлик, ўйин якунида қоронғу бўлиб кетади дегандим. Стадион ёритгичлари майдонни ёритиш учун кучи етмади. Барчангиз кўриб гувоҳ бўлдингиз, учрашувнинг охирги 15 дақиқаси қоронғу майдонда бўлди, учрашувда охирги киритилган голни қаранг, оддий вазият, футболчи зарба берди, дарвозабон қоронғуда тўпни кўрмади ва гол.

Бугунги кунда ўзбек футболида ижобий ислоҳотлар олиб борилмоқда. Футболимиз мутасаддилари миллий чемпионатлармиз савиясини кўтариш учун етарли даражада ишларни ташкил этишмоқда. Ўйлайманки, бугунги урашувда кузатилган муаммолар ҳам тезда барҳам топади. Биз энди бу учрашувни унутиб, кейинги ўйинга жиддий ҳозирлик кўрамиз. “Ифтихор” жамоасига кейинги учрашувларда омад тилайман.      


Бекзод Толибов ёзиб олди.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика