RU

Последние новости

14:57Терма жамоага яна икки футболчи чақирилди  0 14:26Бугун Осиёда ЖЧ-2026 саралашининг тўртинчи босқичига старт берилади  3 14:02Оқ ёки кўк? Ўзбекистон терма жамоаси Кувайтга қарши қайси рангдаги формаларда ўйнаши маълум бўлди  5 13:26Жеррард Трентнинг "Реал"га кетиши ҳақида: "Мен бундай қилмаган бўлардим. Нималар қилаяпсан ўзи?"  8 12:54МЮ футболчиси жамоани тарк этмоқчи  1 12:25Жеррард: "Руни бир ўзи рақибнинг бутун бошли ҳимоясига босим ярата оларди"  2 12:16Фабио Каннаваро ҳикояси: Копток узатувчиликдан "Олтин тўп"га қадар йўл  2 12:00Championat.asia ва Transfermarkt Суперлиганинг сентябрь ойидаги энг яхши мураббийи ва футболчисини аниқлади   1 10:55Криштиану Роналду: "Мақсад жаҳон чемпионатига чиқиш ва унда ғалаба қозониш"  42 10:25Осиё Кубоги-2011. Жепаров ва Шацкихнинг голлари Кувайт устидан ғалаба келтирган оқшомни ёдга оламиз  4 10:04"Интер Майами" Альбанинг ўрнига "Реал" собиқ футболчини олиб келмоқчи  5 09:31"Истанбул Башакшехир" қишда РПЛдан ҳужумчи олиб келмоқчи  4 09:00"Реал" ва "Барселона" Германия МТЖ ҳимоячиси учун курашмоқда  1 08:33ПСЖ "Барселона" футболчиси учун трансфер рекордни янгилашга тайёр  7 08:06МЮ Бруну бўйича бир қарорга келди  7

Рюжи Сато ҳақида нима биламиз? Новости

Рюжи Сато ҳақида нима биламиз?

Теги :  Рюжи Сато
Ёки «япон синдроми»нинг тугаши ҳақида...

ЖЧ-2018 саралашининг учинчи босқичи доирасидаги Ўзбекистон миллий термасининг дастлабки учрашувини япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради. Эслатиб ўтамиз, бош жамоамиз ушбу босқични 1 сентябрь куни Сурия термасига қарши ўйин билан бошлайди. Тошкентдаги «Бунёдкор» стадионида кечадиган баҳсни ФИФА рефериси Рюжи Сато бошқариб борса, унга қанотларда ватандошлари Тору Сагара ҳамда Хироши Ямаучи ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам - Хироюки Кимура.

Қуйида Ўзбекистон термаси учун ўта муҳим саналган ўйинда ишлайдиган ҳакамнинг таржимаи ҳоли, шунингдек, бошқа япон ҳакамларининг миллий жамоамиз иштирокидаги ўйинларни қандай бошқаришганига тўхталиб ўтамиз.

Маълумот учун. Рюжи Сато 1977 йил 16 апрелда Япониянинг Нагоя музофотидаги Аичи шаҳрида таваллуд топган. 2004 йилдан буён ҳакамлик қилади. 2009 йили ФИФА рўйхатига киритилиб, катта ўйинларда ишлай бошлаган. 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати саралаши унинг учун дастлабки йирик мусобақага айланди. 2015 йилги ОКда фаолият юритган 11 ҳакамдан бири бўлди.

Рюжи Сато Ўзбекистон термаси иштирокидаги 2та баҳсда ишлаган. Бу ўйинларнинг битасида дуранг қайд этиб, бирида ғалаба қозонганмиз. ОЧЛнинг сўнгги мавсумида «Насаф» ва «Локомотив»нинг сафар ўйинларидан бирини бошқарган Рюжи Сато турли ёшдаги термаларимиз ва клубларимиз иштирокидаги 6та ўйинда ҳакамлик қилган.

Хориж сайтларидаги маълумотларга кўра, у битта баҳсда ўртача 3-4та сариқ карточка кўрсатади, пенальти белгиланиши ва қизил карточка кўрсатилиши учун япон ҳакамига ФИФАнинг 84 бетли қоидалар тўпламининг жиддий тарзда ўзгариши талаб этилади. Имкон қадар ўйинни бузмасликка интилади, жисмоний тайёргарлиги маромида. Битта муаммо шуки, унинг ёрдамчилари тез-тез ўзгариб турибди. Мисол учун, 24 март санасида бўлиб ўтган миллий жамоамизнинг Филиппин термасига қарши баҳсида унга Тору Сагара ва Очи Шинжи ёрдам беришган эди. Бу сафар Очи Шинжи ўрнига Хироши Ямаучи тайинланган. Аслида, ушбу лайнсмен Сато бригадаси учун бегона эмас.

Рюжи ўйинчиларга муаммоли вазиятларни тушунтиришга у қадар эҳтиёж сезмайди. Балки бунга япон ҳакамларининг инглиз тилида тушунтириш беришлари юксак савияда эмаслиги сабабдир. Албатта, бу фақат бизнинг тахминларимиз, холос. Қуйида Сатонинг ФИФА расмий рўйхатига киритилган ўйинларда қандай ишлагани қайд этилган жадвални эътиборингизга ҳавола этамиз.



Факт ўрнида. Айни пайт Япониядан 7 нафар бош ҳакам ФИФА реес-трига киритилган. Улар қуйидагилар: Масааки Тома (2005), Минору Тожо (2007), Рюжи Сато (2009), Юддаи Ямамото (2011), Жумпей Иида (2011), Хироюки Кимура (2014), Такуто Окабе (2015).

Шу пайтгача «Кунчиқар юрт» ҳакамлари мундиал йўлидаги 9та ўйинимизни бошқаришган. Улардан бирининг тафсилоти (2005 йил 3 сентябрда Тошкентда бўлиб ўтган Ўзбекистон - Баҳрайн баҳси Леннарт Юханссон, Хулио Грондона, Чунг Монг Жун ва Урс Линсилардан иборат бюро томонидан кўриб чиқилиб, 8та важ ўрганилган ва бекор қилинган) кўпчиликка маълум. Иорданияга қарши давом этган яқин 4 соатлик ўйин ва ўта мураккаб пенальтилар серияси, Жанубий Кореядаги Шораҳмедовнинг «автогол»и, «Жар»даги Эронга бой берилган триллер-баҳс - буларнинг барида япон ҳакамлари ишлаганлар. Умуман олганда, японияликлар бошқарган 11та учрашувнинг атиги 3тасида ҳамюртларимиз ғалаба қозонишган. «Япон синдроми»дан қутулиш - ўз қўлимизда! Чунки Сурия термаси ҳам ҳужумкор футболни хуш кўрувчилар сирасига киради.

2013 йил 15 ноябрда Сурия - Сингапур баҳси(4:0)да Минору Тожо ишлаганди. Шундан бери бу терма жамоа иштирокидаги учрашувларга япон ҳаками тайинланмади. Ваҳоланки, сурияликлар ўшандан буён 12та ўйин ўтказишди.

Рейтинг: -11   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика