RU

Последние новости

21:57ДАҲШАТ! "Фулхэм" дербида "Стэмфорд Бриж"да ғалабага эришди!  22 21:34АПЛ. "Вулверхэмптон" - "Манчестер Юнайтед" баҳси асосий таркиблар маълум!  3 21:09"Манчестер Сити"да нохуш статистикалар  2 20:52Пеп Гвардиола: "Бизда ҳозир шундай даврки..."  7 20:19Аканжи: "Адолатсиз натижа"  6 19:56Моуриньюнинг "Фенербахче"си Абдуқодир Ҳусанов бўйича таклиф билан чиқмоқчи  27 19:32"ФарДУ" клубида мавсум якунларига бағишланган тақдирлаш маросими ўтказилди  2 19:24Муваффақиятсизлик давом этади: "Манчестер Сити" бу сафар ўз уйида "Эвертон" билан дуранг ўйнади, Холанд пенальтидан гол ура олмади  33 19:10АПЛ. Тез орада бошланадиган "Челси", "Тоттенхэм" ва бошқа жамоалар иштирокидаги ўйинлар учун таркиблар маълум  6 18:48"Шўртан": Суперлигага тайёргарлик давом этмоқда  1 18:41Қатор топ клублар ПСЖ футболчиси учун курашади  1 18:12"Чадормалу Ардакан" — "Истиқлол". Машарипов асосий таркибда  0 18:07Умид Эргашев "Насаф" билан хайрлашди. У "Навбаҳор"га ўтмоқда  9 17:55Фликка таянч ярим ҳимоячиси керак. Номзодлар: Канте ва Горецка  1 17:32"Реал"га ван Дейк керак эмас  4

Ўзбек футболидаги Шарқий Осиё вакиллари. Шибамура, Минори... Новости

Ўзбек футболидаги Шарқий Осиё вакиллари. Шибамура, Минори...

Биламизки, ички чемпионатимизда иштирок этувчи жамоаларимиз асосан Сербия, Россия, Украина мамлакатларидан футболчиларни таклиф қилишади.

Лекин, олдинги йилларда шарқий осиёлик ўйинчилар хизматидан фойдаланган клубларимиз ҳам бўлди. Тушунган бўлсангиз гап Олий ва Суперлигамизда тўп тепган Япония ва кореялик легионерлар ҳақида кетмоқда. «Пахтакор» ва «Бухоро»да ўйнаган Наоя Шибамура ёдингиздами? «Бунёдкор»да муваффақиятли натижаларга эришган Сато Миноричи? Пайқаганингиздек бугун ушбу футболчилар ҳақида фикрлашамиз.

Наоя Шибамура – 2012-2013 йилги мавсумларда Ўзбекистон олий лигасида ҳаракат қилган япониялик футболчини мухлислар яхши танишса керак. Ўшанда у «Пахтакор» ва «Бухоро» жамоалари шарафини муносиб ҳимоя қилган. Юртимиздаги дастлабки мавсумида ҳимоячи пойтахт клуби таркибида битта ўйинда майдонга тушиб фақат бир бўлим ўйнаганди. Етарли ўйин амалиётига эга бўлмаган футболчи иккинчи даврада «Бухоро»га йўл олади. Натижада ўзини кўрсата олди. Мураббийнинг ишончини қозонди. 2013 йилда кўҳна шаҳар жамоасида 26 учрашувда иштирок этди. 2014 йилда клубда мураббий ўзгаргач у ҳам кетишга қарор қилди. Умуман олганда у ўзидан ёмон таассурот қолдирмади.



Сато Минори – Ўзбекистонда муваффақиятли ўйнаб кета олган навбатдаги япониялик ўйинчи Сато Минори ҳисобланади. 2014 йилда «Бунёдкор»га «Динамо Брест» жамоасидан келган футболчи жароҳатлари сабаб дастлаб кутилган ўйинни кўрсата олмади. Бироқ, орадан маълум вақт ўтгач ёрқин ўйинларини намойиш этишни бошлади ва тез фурсатда жамоа мухлисларининг ёқимтойига айланди. Бўйи паст бўлишига қарамасдан абжир ҳаракатлари, майдонни яхши кўра олиши, жамоадошларини паслар билан таъминлаб туриши ғалаба қозонилган учрашувларда муҳим рол ўйнарди. 2016 йил қўлга киритилган кумуш медалда ўзининг бетакрор ҳиссасини қўшди. 2017 йил бошида жамоа билан хайрлашган иқтидор соҳиби Қатарга йўл олди. «Қалдирғочлар» таркибида жами 71 учрашувда 10та гол урди.



Чо Сук Жае –
Доим ўз олдига юқори мақсадларни қўядиган «Локомотив» 2018 йилги мавсум аввалида Чо Сук Жае билан шартнома имзолайди. Кореялик футболчидан кўп нарса кутилганди. Аммо, у рақобатда маҳаллий ўйинчиларимизга ютқазди. Мураббий унга фақат айрим учрашувлардагина имконият берди. ОЧЛ иккинчи турида сафарда «Зобаҳан» билан учрашувда захирадан майдонга тушди. Деярли ҳеч қандай каромат кўрсатгани йўқ. Якунда биринчи даврадан сўнг жамоани тарк этди.



Томоки Мураматсу – Муборакнинг “Машъал” жамоаси 2017 йилги Олий лига учрашувларининг иккинчи давраси бошланмасидан олдин сафини бир қатор футболчилар билан кучайтириб олади. Одатда легионерлар хизматидан фойдаланишни ҳуш кўрадиган Александр Хомяков жамоага япониялик Томоки Мураматсуни таклиф қилади. Футболчи жамоага келиши ҳусусида таништирув маросимида қуйидагича фикр билдирганди. “Машъал” жамоасининг таклифи мени қизиқтиргани учун иккиланмасдан клубга қўшилдим. Ўзбекистон чемпионати жуда қизиқарли ва барча жамоаларнинг футболчилари профессионал. Масалан, клуб тарбияланувчиси Фозил Мусаев ҳозирда Японияда тўп тепмоқда”. Бироқ, ўйинчининг имкониятларига ва нималарга қодирлигига баҳо бериш учун маълум вақт талаб этиларди. Томоки иккинчи даврада кўп ҳам майдонда кўриниш бермади, маҳаллий футболчилардан яққол ажралиб тургани йўқ. Мавсум якунлангандан сўнг муборакликлар қуйи лигага тушириб юборилди. Футболчи эса якунда жамоа билан хайрлашди.



Ким Донг Ҳи – 2018 йилнинг иккинчи давраси бошланиши арафасида Жиззахнинг «Суғдиёна» жамоаси таркибга Жанубий Корея фуқароси саналган Ким Донг Ҳинни жалб қилди. Сергей Лушан ушбу футболчига ишонч билдиришда давом этди. Лекин, оғир жароҳат орттириб олган футболчи қолган баҳсларда иштирок этмади. Амалда клуб у билан келишувни бекор қилди ва кейинги фаолиятига омад тилади. Ўйинчи «Суғдиёна» сафида 9та учрашувда майдонга тушди ва 1та сариқ карточка олди.



Шунингдек, 2016 йил биринчи даврасида «Навбаҳор»да кореялик Ҳон Ён Чой ҳам тўп тепган. Деярли майдонда кўриниш бермаган, айрим баҳсларда ҳам захирадан ўйинга қўшилганди. Эслаб ўтган шарқий осиёликлардан фақатгина Шибамура ва Сато Миноригина ишончларни оқлади, холос.



Абдулазиз Искандаров тайёрлади

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика