RU

Последние новости

22:11Абдуқодир Ҳусанов миллий жамоа машғулотларидан олдин интервью берди  0 21:40Мбаппе Дешамдан кейин ким Франция термасини бошқариши кераклигини айтди  1 21:15Почеттино: "Инфантино АҚШ президентига Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишимиз мумкинлигини айтди. Бу жавобдан бироз ҳафа бўлдим"  2 20:50МЮ ёзда қайси ўйинчиларни сотиб юборишни белгилаб олди  0 20:28"Барселона" Касадонинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди  0 19:59"Рома" посбонига "Челси" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда  0 19:37Испан гранди Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи  1 19:26"Нефтчи" хайрли ишга қўл урди  8 19:17"Ливерпуль" АПЛдаги юлдуз форвард учун курашга қўшилмоқчи  2 18:57"Арсенал" ва "Челси" А Серия юлдузи учун курашда "Ливерпуль"ни ортда қолдирмоқда  0 18:33АПЛ юлдузи спорткарда ҳалок бўлишига бир баҳя қолганидан сўнг улардан воз кечди  2 18:25"Футбол олами". Термиздаги ўхшамаган байрам, Олмалиқда "шерлар" таслим қилинди, "Навбаҳор"дан ғалаба  0 18:10"Реал" "Арсенал" ҳимоячисига қизиқиш билдирмоқда  7 17:48"Манчестер Юнайтед"нинг ҳужумчи позицияси учун шорт-листи маълум бўлди  4 17:25Фримпонг "Байер"даги келажаги борасида бир қарорга келди. Футболчига "Реал" қизиқмоқда  0

"Хориждан таклифлар U-23 Осиё кубогидан кейин бошланган эди" — Руслан Жиянов Туркиядаги йиғин ва "Нижний Новгород" ҳақида Новости

"Хориждан таклифлар U-23 Осиё кубогидан кейин бошланган эди" — Руслан Жиянов Туркиядаги йиғин ва "Нижний Новгород" ҳақида

"Олимпик" кеча ўртоқлик учрашувида Босния ва Герцоговинанинг "Велес Мостар" клубини мағлубиятга учратди.

2:1 ҳисобида ҳамюртларимизнинг ғалабаси билан тугаган учрашувда голлардан бирига "Олимпик" футболчиси Руслан Жиянов муаллифлик қилди. Ўйиндан сўнг унга бир нечта саволлар билан юзландик. 

"Кунига 2-3 маҳал шуғулланмоқдамиз. Буни табиий қабул қилиш керак, деб ўйлайман. Чунки ҳозир юкламалар бериладиган пайт. Кечки машғулотларда кўпроқ тактика устида ишланяпти. Футболчиларда интилиш, мотивация бор. Нимадирга эришиш учун нимадирдан воз кечиш керак

Ўртоқлик учрашувларига келсак, рақиблар жисмоний тарафлама бақувват. Ўйин давомида бир-биримизга яқинроқ ўйнашимиз талаб қилинади. Техник томондан қолган жамоалардан кучлимиз",- дейди Руслан Жиянов. 


- Футболчиларнинг ҳаракатларида оғирлик сезиляпти. Юкламаларни қабул қилиш қандай кетяпти? Тикланишчи?

- Тўғри. Мисол учун кеча ўйин куни ҳам машғулот ўтказгандик. Оғирлик сезилади. Толиқиш катта. Шунинг учун бўш вақт юзага келиши билан тикланишга эътибор қаратяпмиз. 

- "Нижний Новгород" (Пари НН) билан келишув қандай бўлди? 

- Тиббий кўрикдан ўтдим. Таклиф агентлар орқали келди. Биласиз, Иброҳимҳалил Йўлдошев билан агентимиз битта. Жамоага бориб қўшилганимда унинг ёрдами тегишига ишонаман. 

- Ёзда юртимизда бўлиб ўтган U-23 Осиё кубогидан сўнг сизга таклифлар келиб тушганмиди? 

- Осиё кубогидан кейин кўп мамлакатлардан, Европа клубларидан чорловлар олдим. Ёз ойидаёқ қизиқишлар бошланганди. "Нижний Новгород" (Пари НН) масаласи эса шу кунларда расман аниқ бўлиши мумкин. 

Абдулазиз Искандаров (Туркия, Анталия)

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика