Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди
07 ноя 21:37
Новости
Лени Йоро "Реал"га эмас, "Манчестер Юнайтед"га ўтганидан афсусланмайди
"Манчестер Юнайтед" ҳимоячиси Лени Йоро "Реал" томонидан бўлган қизиқишларга қарамай, манкунианликлар таркибига ўтганидан афсусда эмаслигини айтди.
"Ҳеч қачон афсусланиш туйғусини ҳис қилмаганман. Ҳа, баъзида ёмон мавсумлар ҳам бўлиб туради, лекин бу топ-клуб.
Келгунимча ҳам клубнинг лойиҳасини билганман. Албатта, биринчи мавсумдаёқ 15-ўринда тугатишимизни кутмаганмиз. Бундай нарсаларни олдиндан кутиб ҳам бўлмайди.
Клуб директори, мураббийлар, ҳамма бир-бирини олдинга ундамоқда. Биз ҳам клубга ишонамиз. Ҳар куни бошни тик кўтарган ҳолда меҳнат қилиш керак.
Мен билан фақатгина "Реал" ёки "Манчестер Юнайтед" эмас, бошқа клублар ҳам қизиқиш билдирганди. Мен "Манчестер Юнайтед"ни танладим ва бундан мамнунман", - деди Йоро.
Похожие новости
championat.asia
Расман: Тимур Кападзе — "Навбаҳор" бош мураббийи!
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади
Месси жаҳон рекордини янгилади
Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи
Комментарии