RU

Последние новости

03:34Қосимов: "Бугунги ўйин футболнинг безаги бўлди, бир мухлис келган бўлса ҳам, у учун ўйнаймиз"  1 03:10Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"  0 02:38Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Севилья"ни мағлуб этди  13 00:52Хосе Венансио Лопес: "Дастлабки мақсадимиз гуруҳдан чиқиш. Гуруҳдаги рақибларимизнинг даражаси тенг"  1 00:34Forbes талқинига кўра дунёнинг энг қиммат клуби номи маълум  8 23:35Жасур Жалолиддинов: "Менга катта умид билдираётган мухлислар ишончини оқлашга ҳаракат қиламан"  18 23:07Туркия Суперлигаси. "Ризеспор" сўнгги турда "Хатайспор"га мағлуб бўлди, Алиқулов эса...  0 22:58Илёс Зейтуллаев: "Бугунги мағлубиятга жисмоний чарчоқ сабаб бўлгани йўқ"  11 22:50Иван Бошкович: "Рақиб дарвозасига 4 та гол уриб ғалабага эришиш ёқимли"  4 22:41Қозоғистон Лига кубоги. "Қайрат" "Акжайик"га жавобсиз 9та тўп киритди, Йўлдошев ҳам гол уришга эришди  0 22:20Файзуллаев РПЛда "Йил кашфиёти" мукофотини қўлга киритди  14 22:01Футзал бўйича жаҳон чемпионати гуруҳ босқичига қуръа ташланди  16 21:56Футзал бўйича Жаҳон чемпионатига қуръа ташланди  9 21:38Суперлига. "Нефтчи" — ОКМК 1:0. Highlights  4 21:20Бир киши кам бўлиб қолган "Сўғдиёна" "Бунёдкор"га жавобсиз 4 та гол урди  23

Руслан Аҳмедов: "Раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган. Жўжаларни кузда санаймиз" Новости

Руслан Аҳмедов: "Раҳбарият томонидан вазифа қўйилмаган. Жўжаларни кузда санаймиз"

Про лиганинг 4-туридан ўрин олган "Қўқон-1912" — "Хоразм" (3:0) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Руслан Аҳмедов матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида...

- "Қўқон-1912" жамоасини ғалаба билан табриклайман. Улар бунга ҳақли эди. Тезкор гол ўтказиб юборганимиз жамоага таъсир қилди. Узоқ масофадан йўлланган зарба дарвозабонимизни айбдор қила олмайман. Сирпанчи майдонда у тўп йўналишини аниқ баҳолай олмади. Ўйинни кучайтиришга ҳаракат қиламиз деганимизда иккинчи голни ҳам қабул қилиб олдик. Менимча, учинчи голда тўп дарвоза чизиғини кесиб ўтмаганди, бироқ ҳакамларнинг қарори бошқача бўлди. Такрорий вазиятни кўриб чиқдик. Икки ҳимоячимиз чизиқ устида турганди. Дарвозабонимиз тўпни қўлидан чиқариб юборган тақдирда ҳам ўйинчиларимизга тегарди. Бу ҳолатда қандай қилиб гол бўлиши мумкин? Иккинчи таймда ўйинни жонлантирдик, аммо вазиятлардан фойдалана олмадик. Ҳаёт давом этади. 0:3 ҳисобида мағлуб бўлиш, албатта, ачинарли. Келгуси ўйинларга тайёргарлик кўрамиз.

- "Хоразм" аввалги ўйинларга нисбатан суст ҳаракат қилди, бунга сабаб нима?

- "Қўқон-1912", "Бухоро" каби жамоалар Суперлигага даъвогар саналади. Биз ҳозирча турнир жадвалининг юқори поғоналарида юргандирмиз, бироқ аввал айтганимдек, ҳар бир ўйинга алоҳида тайёрланиш керак. Ўйинни таҳлил қиламиз. Мағлубият кутилмаган зарба бўлди. 

- "Хоразм" мавсум аввалида таркибни шакллантириб, бир қатор кучли футболчиларни далб қилди. Жамоага Суперлигага чиқиш вазифаси қўйилганми?

- Раҳбарият томонидан бизга вазифа қўйилмаган. Лекин юқори ўринларни эгаллаш учун ҳаракат қиламиз. Жўжаларни кузда санаймиз.

Рейтинг:    

Комментарии

   
03 апр 09:22:43
CHest
Ассалому алайкум худди бирор марта жамоаси учун пул берип куйгандек гапириш нотургри лекин.
   
02 апр 21:14:52
Mr credo
Вазифа куйилмаган булса нимага футболчиларга ойлик беришади
   
02 апр 20:59:20
Buran Urazmatov
Похуй қатнашаверинг вазифа бўлмаса. Таёр пулни йўқотиш хам бир санат.
   
02 апр 20:54:38
Manchester N_1
Davay Xorazm guch!
   
02 апр 20:51:14
Gol_Plus
Пеп Гвардиола: Жужани кузда санаймиз муш ))))
-1   
02 апр 21:17:47
Озод Ачилов
ПРО-Лиганинг 8 жамоасидан 7 таси яхши формада экан, жамоалар ўртасида фарқ катта эмас...
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика