"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади
24 мая 2024 16:23
Новости
"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади
Туринликлар португалияликка 9,8 миллион евро тўламоқчи эмас.
Туриннинг "Ювентус" клуби Криштиану Роналду билан судлашишда давом этади, дея хабар берди Фабрицио Романо.
Хабар қилинишича, "кекса синьора" клубни судга берган Роналдуга 9,8 миллион евро тўламоқчи эмас. Гап коронавирус пандемияси даври – кўплаб клублар маошларни камайтириш бўйича футболчилар билан музокара олиб боришга мажбур бўлган пайт ҳақида кетмоқда. "Ювентус" ўшанда Роналдуга маошини тўламаганди.
Туринликлар Роналду билан келиша олишмади. "Ювентус" бу жараённи давом эттириш ниятида ва апелляция беришни режалаштирмоқда.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал" ўз уйида "Сельта"га мағлуб бўлди, Гарсия ва Кассерас қизил карточка олди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди
Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди
Комментарии