RU

Последние новости

17:39Омар Мармуш: "Бу борада Ҳусанов жамоада энг зўри"  0 17:00Суперлига. "Андижон" - "Бухоро" 0:0 (матнли трансляция)  7 16:54"Ҳужумда сенга эркинлик беришим учун яхшироқ ҳимояланишинг керак"  0 16:25Лутфуллин бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси U-17 Жаҳон чемпионати илк турида ишлайди  0 16:03МОҚ раҳбарияти ОФК президенти билан кўришди  0 15:40Ана холос! Boxing Day'да фақат битта ўйин бўлади  0 15:15Рубен Аморим: "МЮ "Ливерпуль"дан тепада бўладими, менга фарқи йўқ"  1 14:50Терри "Тоттенхэм" собиқ футболчисининг "Челси" ҳақидаги гапига жавоб қайтарди  1 14:33Мбаппе "Реал" ва ПСЖни солиштирди  9 14:10Қашқадарё футбол академияси фойдаланишга топширилди  3 13:50Ислом бирдамлик ўйинларида футзал тақвими тасдиқланди  0 13:29Ўзбекистон Жаҳон чемпионатига тайёр (Кичик мундиал ҳақида билишимиз керак бўлган маълумотлар)  3 12:24"Барселона" "Челси" ва "Милан" билан Лига 1 даги ҳужумчи учун баҳслашади  2 11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  1 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0

Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим" Новости

Левченко: "Асабий якун бўлмаганда футболчиларимга максимал балл қўйган бўлардим"

"Нефтчи" бош мураббийи Виталий Левченко Суперлига 9-тур доирасидаги ОКМК (1:0)га қарши ўйиндан сўнг матбуот анжуманида иштирок этди.

"Ўйин биз учун гол урилганга ва ундан кейинги даврга бўлинди. Голга қадар ўйинни назорат қилдик ва тўпга эгалик қилдик, шунингдек рақибга мудофаадан ҳужумга тезлик билан ўтишга йўл қўймадик. Голдан сўнг бироз асабийлик кузатилди, баҳс сўнггида эса умуман "валидолли" ҳолат бўлди. Худога шукур, бугунги ўйинда уч очкони қўлга киритдик.

Уйдаги ўйинларда бу ажойиб мухлислар бизни олға чорлашади. Уларга катта респект! Кейинги ўйинларда стадион тўлиши учун кўпроқ бўлишларини сўраймиз, йигитлар ҳам шу сабаб борларини беришади.

Муаммолар ҳақида кўп гапиришни хоҳламайман. Муаммоларимиз бизники. Суҳбатлар бўлиб ўтди, вазият келгусида яхшиланади. Жамоа ўсиши учун биз ва раҳбарият ўз томонидан ҳаракат қилиши керак.

Мирзоҳид Ғофуров? Ҳозирча унда оғриқ бор. Тикланиш кетмоқда ва кейинги ўйинга қайтиши мумкин.

Агар асабий якун бўлмаганда, жамоа ўйинини максимал баллга баҳолаган бўлардим. Аммо, кучайишимиз керак бўлган жиҳатлар бор. Биз шу йўлдамиз", — деди Левченко.


Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика