Рўзиқул Бердиев: "Япониялик ҳакамнинг баъзи қарорлари бизга панд берди"
05 мая 2015 23:23
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Япониялик ҳакамнинг баъзи қарорлари бизга панд берди"
"Насаф" - "Ал Аҳли" (0:0) учрашувидан кейин ташкил этилган матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбонлар бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда учрашувнинг энг яхши футболчиси деб топилган "аждарлар" посбони Элдор Суюнов иштирок этди.
"Биз кейинги босқичга чиқиш учун ўйнагандик ва шунга ҳаракат қилдик. Лекин бизнинг истагимиз камлик қилди ва кўзланган мақсадга эриша олмадик. Бир киши кам бўлиб қолганимиз ҳам бизга қийинчилик туғдирди. Умумий қилиб айтганда, жамоамиз мусобақада ёмон ўйнамади. Мен йигитларга ишонишда давом этаман. Уларга катта раҳмат айтмоқчиман. Улар ғалаба учун борларини бериб ҳаракат қилишди. Олдинда бизни чемпионат ўйинлари кутиб турибди ва ички чемпионатда мухлисларимизни хурсанд этишга ҳаракат қиламиз.
Япониялик ҳакамнинг баъзи қарорлари бизга панд берди. Баҳром Абдурахимов билан бўлган вазият сариқ карточкага ҳам тортмасди. Биз ички имкониятимиздан келиб чиққан ҳолда жамоа тузамиз. Асосий муаммо ҳужум чизиғимиз бўлиб турибди. Тезроқ Кенжа Тўраев ва Азамат Алланиёзов сафга қайтишини кутамиз. Эртанги ўйинда "Пахтакор" жамоасига эмас, "Пахтакор" жамоамизга омад тилаб қоламан", - дея ўйин ҳақидаги фикрларини билдириб ўтди "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев.
Элдор Суюнов: "Жамоамиз ғалаба учун ҳаракат қилди. Лекин кўзланган мақсадга эриша олмадик. Бугун жамоамизга омад кулиб боқмади. Кейинги мавсумда янада яхшироқ қатнашишга ҳаракат қиламиз. Бу мусобақада менга энг кўп хавф солган ҳужумчи бу "Тракторсози" футболчиси Эдиньо бўлди. Қолган ҳужумчилардан фарқли равишда Эдиньо анча тажрибали ва маҳоратли ҳужумчи эканлигига гувоҳи бўлдим.
Шу ерда Рўзиқул Бердиев Элдор Суюнов гапига қўшимча қилиб шундай деди: "Қани энди бизнинг таркибда ҳам шу каби ҳужумчилар тўп тепишса".

Комментарии