RU

Последние новости

23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  4 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:29Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" - "Кочаэлиспор" баҳси асосий таркиблари маълум!  10 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  44 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  19 19:32"Леванте" ҳужумчиси топ-клублар назарига тушди  0 19:03Хаби Алонсо Винисиус хулқ-атвори учун жазоланадими ёки йўқлиги ҳақида маълум қилди  6

Рўзиқул Бердиев "Насаф"нинг тайёргарлиги, йўқотишлар ва Рамазон шароитида машғулотлар ҳақида гапирди Новости

Рўзиқул Бердиев "Насаф"нинг тайёргарлиги, йўқотишлар ва Рамазон шароитида машғулотлар ҳақида гапирди

"Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев championat.asia сайти муҳбири Толибжон Қосимов билан суҳбатда бир қатор саволларга жавоб бериб ўтди.

"Насаф"нинг тайёргарлиги ва йўқотишлар

"Кунига бир маҳалдан машғулотлар ўтказяпмиз. Жамоанинг кайфияти яхши, йигитлар ўйинга тайёр, уларнинг иштиёқи, рухий томонлама тайёргарлиги ҳам жойида. Йигитлар фақат ва фақат ижобий натижа учун бор куч-маҳоратни беради. Жамоа сафидаги йўқотишлар ҳақида гапирсам, Насруллаев ва Ғайбуллаев сафимизда эмас. Қолган футболчилар эса ўйинга тайёр.

Машғулотлар фақат 1 маҳал ўтказилиши сабаби Рамазонми?

"Жамоада кўпчилик Рамазон ойида рўза тутишмоқда. Бу ҳам бир сабаб. Иккинчидан, ОЧЛда ўйинлар ораси жуда яқин. Уу сабабли бир маҳал машғулот қиламиз. Қолаверса, бу ердаги об-ҳавони ҳисобга олишимиз керак. Икки маҳаллик машғулотлар йигитларни толиқтириб қўйиши мумкин.

Иккита йўқотишни қандай тўлдирмоқчи?

Насруллаевнинг йўқлиги бизга катта муаммо бўлиши мумкин, чунки у жамоамиз етакчиси. Ғайбуллаев аввалроқ жароҳат олганди, унинг ўрнида Ҳусниддин ва Умар ҳаракат қилмоқда. Бизда албатта режалар бор, бундан имкон қадар фойлаланамиз. Балки ўрнини алмаштирармиз, балки тактикани ўзгартирамиз. Албатта ўзимизнинг ички имкониятимиздан келиб чиқамиз. 


"Насаф"дан кутилмаган тактик схема бўладими?

Схемани танлашда кўп нарсани, жумладан рақиб ўйинчиларнинг имкониятини ҳам ҳисобга олишимиз керак. Биз барча жиҳатлардан келиб чиқиб, ўйинга тайёрланамиз. 

Кўп гол урадиган рақибга қарши тайёргарлик

"Ал Садд" албатта кучли рақиб ҳисобланади. Кучли футболчиларга эга жамоа. Қандай ҳужумкор ва тезкор ўйнашини яхши биламиз. Буни йигитларга ҳам тушунтирдик. Ўз имкониятимиздан фойдаланишимиз керак. Уларга қарши тартибли, ақл билан. барчасини ҳисобга олган ҳолда ўйнашимиз керак. Улар ҳужумкор ўйнашади. Биз эса уларнинг кучсиз томонларидан фойдаланишимиз лозим бўлади 




Рейтинг: +20   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика