Рўзиқул Бердиев: "Бу йилги олдимизда турган асосий вазифа – мавжуд жамоани сақлаб қолиш эди"
29 ноя 2018 21:15
Новости
Рўзиқул Бердиев: "Бу йилги олдимизда турган асосий вазифа – мавжуд жамоани сақлаб қолиш эди"
“Сўғдиёна” – “Насаф” учрашувидан сўнг меҳмонлар устози Рўзиқул Бердиев қуйидагича фикр билдирди:
- Биз бугун фақат ғалабани кўзлаб майдонга чиққан эдик. Биринчи бўлимда ўйинимиз унча қовушмади. Шу сабабдан танаффусда йигитлар билан жиддий гаплашиб олдик ва натижада иккинчи бўлимни анча мазмунли ўтказдик. Гол киритдик ва якунда ғалабани сақлаб қола олдик. Бугун рақиб жамоа ҳам ёмон ўйин кўрсатмади. Очко биздан кўра уларга кўпроқ керак эди. Лекин ҳимоячиларимиз уларга асло имкон беришмади. Бу йилги олдимизда турган асосий вазифа – мавжуд жамоани сақлаб қолиш эди. Буни уддалай олдик, деб ўйлайман. Бизни ҳамиша қўллаб-қувватлаб турган ишқибозларимизга миннатдорчилик билдираман, - деди мутахассис.
Похожие новости
championat.asia
"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии