"Реал" футболчиси: "Менга Италия ёқади, балки у ерда ўйнарман"
13 ноя 2019 11:29
Новости
"Реал" футболчиси: "Менга Италия ёқади, балки у ерда ўйнарман"
"Реал" ярим ҳимоячиси Лука Модрич А Серияда ўйнашни хоҳлашини айтиб ўтди.
"Менга Италия ёқади, А Серияни кузатиб бораман, чунки у ерда менинг терма жамоадаги кўплаб шерикларим ўйнашади. Италияликлар - фантастик одамлар. Италия Хорватиянинг ёнида жойлашган, шу сабабдан ҳам биз ўхшашмиз.
Менга бу мамлакат ёқади, кўрамиз қачондир Италияда ўйнарман. Бу ҳақида гапиришни истамайман, чунки мен "Реал" ўйинчисиман. Ҳозирги вақтда мен келажагимни Мадрид билан боғлаганман", - дейди Модрич.
Ярим ҳимоячининг "қаймоқранглилар" билан тузган амалдаги шартномаси 2020 йил июнга қадар мўлжалланган.
Похожие новости
championat.asia
Al Ain Cup. Остон Ўрунов порлаган оқшомда Ўзбекистон Мисрни мағлуб этди, финалда яна Эрон билан ўйнаймиз
Криштиану Роналду фаолиятида илк бор Португалия термаси сафида қизил карточка олди
Ўзбекистон Хорватия баҳсининг бошланиш вақти маълум
Ўзбекистон U-23 терма жамоаси мағлубиятга учради
Комментарии