RU

Последние новости

00:50Футзал. Ўзбекистон Кубогида барча ярим финалчилар аниқ бўлди  0 00:28Григорий Колосовский: "Биринчи бўлимнинг ўзида 2-3та гол урсак бўларди"  0 23:59Европа лигаси. "Манчестер Юнайтед" - "Атлетик" 0:1 (матнли трансляция)  3 23:43Неъматулла Қуттибоев: "Бугун ким биринчи бўлиб гол урса, ўша ғалаба қозонарди"  2 23:21Эрон Про лигаси. Захирадан тушган Ўрунов 90+1 дақиқада гол уриб, жамоасига ғалаба тақдим этди, Машарипов захирадан тушди, Юсупов тўлиқ ўйнади, Яхшибоев эса...  2 23:16Европа Конференциялар лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Фиорентина" — "Бетис" ва "Челси" — "Юргорден" ўйинлари учун таркиблар маълум  0 23:13Европа лигаси. Ярим финал жавоб баҳслари доирасидаги "Буду-Глимт" — "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" — "Атлетик" ўйинлари учун таркиблар маълум  3 22:37Рэшфорд Ла Лига гранди сафига ўтиши мумкин?!  2 22:15"Интер" ва "Ювентус" Доннаруммани қўлга киритмоқчи  6 21:50"Ливерпуль" Александер-Арнолднинг ўринбосари учун 30 млн фунт тўлашга тайёр  1 21:22Кварацхелия, Ямал, Зоммер - УЕФА Чемпионлар лигасида ҳафтанинг энг яхши жамоасида  1 20:57Про лига. "Локомотив" "Арал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  0 20:44U-14 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистонга мағлуб бўлди  5 19:44Goal талқинига кўра "Олтин тўп" учун бош даъвогар ким?  23 19:10"Футбол ТВ" ва "Спорт" топ-чемпионатлардан бирининг намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  44

Равшан Ҳайдаров Эрон – Қирғизистон учрашувини кузатиш учун Теҳронга жўнаб кетди Новости

Равшан Ҳайдаров Эрон – Қирғизистон учрашувини кузатиш учун Теҳронга жўнаб кетди

Ўзбекистон миллий терма жамоаси катта мураббийи Равшан Ҳайдаров гуруҳ босқичидаги рақиблардан бири ҳисобланган Эрон терма жамоасининг ўйинини кузатиш учун Теҳронга жўнаб кетди.

Ўзбекистон миллий терма жамоасининг ЖЧ-2018 3-саралаш босқичидаги рақиби – Эрон миллий терма жамоаси расмий ўйинларга тайёгарлик жараёнида 7 июнь куни Теҳронда Қирғизистон миллий терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади. Таъкидлаш жоиз, миллий терма жамоа рақибларининг ўйинлари Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги миллий терма жамоа мураббийлар штабида катта қизиқиш уйғотган. Шу боис, миллий терма жамоа катта мураббийи Равшан Ҳайдаров Эрон терма жамоаси иштирокидаги ўйинни кузатиш ва ўрганиш учун Эронга жўнаб кетди.

Эслатиб ўтамиз, Эрон терма жамоаси ўтган ҳафтада Македония терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушиб 3:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Қирғизистонга қарши учрашув Карлуш Кейруш жамоаси учун расмий ўйинлардан олдинги тайёргарлик босқичидан ўрин олган навбатдаги учрашув ҳисобланади.

Маълумот учун, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳам расмий ўйинларга тайёргарлик жараёнини бошлаган. Айни дамда Самвел Бабаян бош мураббийлигидаги Ўзбекистон миллий терма жамоаси саралаш босқичи ўйинларидан олдинги илк йиғинини ўтказиш учун Австрияга жўнаб кетган. Австрияда миллий терма жамоа 7 июнь куни Канада терма жамоасига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушади.

Рейтинг: -40   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика