RU

Последние новости

07:38“Интер“нинг янги бош мураббийи маълум  2 06:34ЖЧ-2026 саралаши. БАА – Ўзбекистон 0:0, Орзулар ушалган ўйин  4 02:49Қозоғистон термаси матбуот котиби: "Ўзбекистонга кўчиб кетаман"  16 02:34Одил Ҳамробеков: "Бу билан тўхтаб қолишни истамаймиз"  3 02:16Равшан Эрматов: "Бу ғалаба ўз-ўзидан келиб қолмади"  13 01:55Миллатлар лигаси. 9та гол урилган ўйинда Испания Францияни қийинчилик билан мағлуб қилди ва финалга йўл олди   54 01:41Осиёда яна катта байрам: Иордания ўз тарихида илк бор ЖЧда иштирок этади  13 01:21ЖЧ-2026 саралаши. Бизнинг гуруҳдаги барча масала ҳал бўлди  17 01:13Тимур Кападзе: "Бу ғалаба ҳаммамизники"  13 00:59Сречко Катанец: “Мен жуда қисқа гапираман…”   41 00:46Аббосбек Файзуллаев: "Ҳиссиётларни тасвирлаб бера олмайман"  13 00:35Ўткир Юсупов: "Бугун ота-онамнинг дуосини олиб, дарвозам даҳлсизлигини сақлаб қолишни ният қилиб тушгандим"  16 00:13Жанни Инфантино Ўзбекистонни жаҳон чемпионати йўлланмаси билан табриклади  25 23:52Тимур Кападзе: "Биринчи навбатда муҳтарам Президентимиз ва халқимизни ғалаба билан табриклайман"  46 23:45ЖЧ-2026 саралаши. Саудия Арабистонининг тақдири сўнгги турга қолди  7

Қувноқ АПЛ, хуш келибсан! Илк фантастик ўйинда 7та гол ва "Арсенал"дан иродали ғалаба ФОТО Новости

Қувноқ АПЛ, хуш келибсан! Илк фантастик ўйинда 7та гол ва "Арсенал"дан иродали ғалаба ФОТО

Англияда янги футбол мавсуми даҳшатли, драматик ва фантастик ўйин билан бошланди.


Мавсумнинг илк учрашувида "Арсенал" ўз уйида "Лестер"ни қабул қилди.
АПЛнинг янги мавсумидаги илк голи "Арсенал"нинг янги футболчиси Александр Ляказеттнинг биринчи тўпга тегиши, биринчи зарбасидан кейин киритилди.


Дебют, биринчи зарба ва илк гол.

Бу шунчаки даҳшатли старт эди.
Учрашувнинг 2-дақиқасидаёқ ҳисоб очилган бўлса, "Лестер"нинг жавоб тўпи ҳам мухлисларни кўп куттирмади.
"Лестер"нинг ҳам илк ҳужуми гол билан якунланди. Япония терма жамоаси ҳужумчиси Оказаки кўп ўтмай ўйиндаги ҳисобни тенглаштиришга эришди.


Шундан сўнг "Арсенал" яна ҳужумга зўр берди. Аммо кейинги голни "Лестер" урди. "Лестер"нинг бу галги ҳужуми ҳамда дарвоза томон иккинчи тўғри зарбаси ҳам гол билан тугади. Бу сафар чап қанотдан ташкил этилган ҳужумни Жейми Варди самарали якунлади ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.


"Арсенал" эса танаффусга чиқиш олдидан ўз мухлисларини бироз тинчлантиришга эришди.
"Арсенал"нинг янги ҳимоячиси Сеад Колашинацнинг ҳужумга қўшилиши наф келтирди. Айнан ушбу босниялик ҳимоячининг тўп узатишидан кейин Уэлбек бўш қолган дарвозани аниқ нишонга олди ва жамоасини танаффусга нисбатан яхши кайфиятда олиб чиқиб кетди.


АПЛнинг янги мавсумдаги илк ўйинининг биринчи бўлимида мухлислар 4та гол кўришди.
Майдондаги тўрт ҳужумчининг барчаси биттадан гол уришга муваффақ бўлишди.

Биринчи таймнинг дастлабки дақиқалариданоқ "Арсенал" гол урган бўлса, кейинчалик "Лестер" икки бор тўп киритганди ва тайм сўнггида яна "Арсенал" гол уриб мувозанатни тиклади.


Иккинчи тайм эса "Лестер"нинг парвози билан бошланди. Бурчак зарбасидан кейин Жейми Варди яна "Арсенал" дарвозасини ишғол этди ва жамоасини ҳисобда олдинга олиб чиқди.

Бу гол эса "Арсенал"ни янада ҳужумга зўр беришига, эътиборни фақат олдинга қаратишга мажбур этди. Уларни бундан бошқа чоралари ҳам йўқ эди.

Арсен Венгер учрашувни қутқариб қолиш учун захирадан бир қатор футболчиларни майдонга туширди. Бу эса ўз мевасини 83-дақиқага келиб бермай қўймади. Захирадан майдонга тушган Рэмзи "канонирлар" учун жуда муҳим бўлган тўпни киритди ва "Арсенал" ўйинда яна бир ҳисобни тенглаштиришга эришди.

Бу ҳали ҳаммаси эмасди. Захирадан майдонга тушган яна бир футболчи Оливье Жиру ҳам ўз номини таблога ёздириб қўйишга улгурди. Рэмзининг голидан кейин икки дақиқа ўтгач "Арсенал" жамоаси ҳисобда олдинга чиқиб олишга ҳам эришди.

АПЛнинг янги мавсуми шунчаки фантастик тарзда бошланди. Лондонда жамоалар фақатгина ҳужумни ўйлаб ўйнашгани боис ҳам стадионга келган ишқибозлар 7та гол кўришга муваффақ бўлишди.

Учрашувни ажойиб бошлаган "Арсенал" якунни ҳам шу руҳда тугатиб қўйди. Ўйин ўрталарида жуда самарали ва чиройли ўйнаган "Лестер" учун эса беллашув жуда аламли бўлди.

Драматик кечган баҳсда "Арсенал" иродали ғалабани қўлга киритди ва Арсен Венгер ажойиб ўзгаришлар туфайли кескин танқидлардан қутилиб қолди.

Қувноқ АПЛ, хуш келибсан!


АПЛ, 1-тур. Турнир жадвали.


Арсенал – Лестер 4:3

«Эмирейтс»

Голлар
: 1:0 – 2 Ляказетт, 1:1 – 5 Окадзаки, 1:2 – 29 Варди, 2:2 – 45 Уэлбек, 2:3 – 56 Варди, 3:3 – 83 Рэмзи, 4:3 – 85 Жиру.

Арсенал
– Чех, Монреаль, Колашинац, Бельерин, Холдинг (Жиру, 67), Окслейд-Чемберлен, Эль-Ненни (Рэмзи, 67), Джака, Озил, Уэлбек (Уолкотт, 75), Ляказетт.

Лестер
– Шмейхель, Морган, Фукс, Симпсон, Магуайр, Марез, Ндиди, Джеймс (Ихеаначо, 82), Олбрайтон (Грэй, 88), Окадзаки (Амарти, 72), Варди.

Рейтинг: +27   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика