RU

Последние новости

13:35"Арсенал" "Адана Демирспор" дарвозабонини сотиб олмоқчи бўлган  1 13:09Расман: "Лейпциг" ПСЖ футболчисини рекорд суммага сотиб олди  0 12:37Рўзимбой Аҳмедов: "Хоразм" Суперлигада рақибларига "бош оғриқ" бўла олади"  2 12:19Серхио Рамос ўзига янги жамоа топди  0 11:56"Ал Насср" АПЛда тўп тепаётган осиёлик футболчи учун 107,5 млн евро тўлашга тайёр  2 11:35Расман: "Барселона" футболчиси "Ал Иттиҳод"га ўтди  2 11:15"Хоразм" Туркияда йиғин ўтказади   2 10:50Устоз-шогирд АПЛда ой мураббийи бўлишга номзод  1 10:44"Нефтчи": Йўлдошев жамоамизга эркин агент сифатида текинга олинди  9 10:17Трансфермаркет «Нефтчи» Иброҳимҳалил Йўлдошевни қанчага сотиб олганини эълон қилди  13 09:45«Ал Насср» АПЛнинг яна бир футболчисига 64 миллион евро таклиф қилди  2 09:13Sofascore. Навбатдаги голини урган Шомуродов неча баҳога лойиқ кўрилди?  18 08:40ПСЖ футболчисини 50 миллион еврога сотиб юборди  1 08:10Европа лигаси. «Рома»нинг кейинги босқичдаги эҳтимолий рақиблари маълум  2 07:40Клаудио Раньери Шомуродовнинг келажаги ҳақидаги саволга жавоб берди  34

Қатар U-23 бош мураббийи Николас Кордова: "Ҳамма нарса ўз қўлимизда эди" Новости

Қатар U-23 бош мураббийи Николас Кордова: "Ҳамма нарса ўз қўлимизда эди"

Кеча U-23 Осиё чемпионатининг 3-турига старт берилди ва унда "Бунёдкор" стадионида Қатар Туркманистонни қабул қилди (2:2).

Ўйиндан сўнг матбуот анжуманида Қатар жамоаси бош мураббийи Николас Кордова ҳамда  учрашувнинг энг яхши футболчиси, деб топилган Усама Абдулкарим иштирок этишди.

"Бугунги ўйинни натижасидан жуда хафа ман чунки биз гуруҳдан чиқа олмадик. Биз қўлимиздан келган барча ишни қилдик аммо бу футбол ҳамма нарса рўй бериши мумкин",- дейди мураббий.

- Футболчининг ўйин ҳақида фикрлари...

- Бугун натижа қила олмаганимиз дан хафа ман, ҳамма нарса ўз қўлимизда эди аммо 75 дақиқадан сўнг ўзимизга кўп ишониб юбордик ва натижада ғалабани қулдан чиқардик.

- Охирги икки ўйинга қараганда жамоангиз бугунги ўйинни нисбатан яхшироқ ўтқазди аммо жамоангиз юта туриб ғалабани қулдан чиқарди буни нима билан изоҳлайсиз?

- Мен ҳозир нимага бундай бўлганини айта олмайман. Ўйинда икки гол билан олдинда бориб ўйин сўнгида дурранг қайд этдик. Мен ҳамма нарсани таҳлил қилиб чиқишим керак аммо ҳозир нима бўлганини айта олмайман.

- Ўзбекистонга қарши ўйинда сизнинг 5 рақамдаги ўйинчингиз икки қўпол хатога йўл қуйди ва бу икки голга олиб келди, бугун ҳам унинг хатосини деб гол ўтказиб юбордингиз.

- Бугунги ўйинга кўп футболчиларни алмаштириб айнан шу ўйинчини асосий таркибда туширдингиз буни нима билан изоҳлайсиз?

- Ўйлашимча, ҳозирги вақтда уларнинг хатоларини санаш адолатдан эмас чунки аввалги ўйин бугунгига қараганда қийинроқ бўлган эди. Биз кўп хатолар қилдик ва бу ўйинда бўлиб туради. Таркибга келадиган бўлсак мен асосий таркибга ўйинга тайёр ўйинчиларни туширдим.

- Усама Абдулкаримга савол. ўйинда икки гол ютаётган пайтда сиз ва жамоадошларингиз уйинни умуман ташлаб юбордингиз. Ютаётган пайтингиз ҳаёлингиздан нималар ўтди?

-Ўйлашимча икки гол фарқи билан ютаётганимизда биз ғалаба қозониб бўлдик деб уйладик ва шу ҳисоб билан кейинги босқичга чиқиб бўлдик деб ўйладик ва шунинг учун ҳам жазоландик.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика