RU

Последние новости

13:31Буюк Британия бош вазири Диогу Жотанинг ўлими ҳақида фикр билдирди  0 13:04Озарбайжон президенти: "Ўзбекистон термасининг ЖЧга чиққани тасодиф эмас"  2 12:37"Футбол олами". "Динамо" яна ўз уйида ютқазди, "Навбаҳор" ва "Пахтакор" Кубокда чорак финалга чиқди  0 12:29Расман: Сардор Раҳмонов – "Сўғдиёна" футболчиси!   4 12:13Расман: Жасур Жалолиддинов — "Сўғдиёна" футболчиси  15 12:01"Нефтчи" ёзги трансферлар ойнасидаги илк юришини амалга оширди   9 11:31Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 терма жамоасининг Жанубий Кореяга қарши таркиби маълум  2 11:15Факт: "Қўқон-1912" Жиззахда ҳали ғалаба қозонмаган   0 10:50Нико Уильямснинг “Барселона“га трансфери барбод бўлишга яқин  21 10:21МЮ “Интер“ футболчисини 40 миллион еврога сотиб олиши мумкин  4 09:53“Барселона“ футболчиси “Челси“га ўтиши мумкин  5 09:24Италиянинг машҳур жамоаси расман профессионал мақомидан айрилди  1 08:55Алонсо “Реал“нинг етакчиларидан бирини АПЛ жамоасига сотишга розилик берди  12 08:26Клублар ўртасидаги ЖЧда иштирок этаётган Европа жамоалари кечаги машғулотларни бир дақиқалик сукут билан бошлашди  0 07:58Суперлига. Бугун 15-тур баҳслари давом эттирилади  2

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз? Новости

Про-лиганинг дебютанти «Нурафшон» ҳақида нималар биламиз?

Про-лига старти арафасида кутилмаганда Тошкент вилоятининг «Нурафшон» жамоаси мусобақада иштирок этадиган бўлди.

Бунгача мухлислар «Нурафшон» деганда асосан Бухоро вилояти жамоасини эсларди. Аммо 2018 йилдан энди Про-лигада Тошкент вилоятининг «Нурафшон» жамоаси иштирок этадиган бўлди. Олдинги йиллари ушбу жамоанинг номи «Ахмад Яссавий» дея юритилган. Хўш, у қандай жамоа? Олинган маълумотларга кўра, ушбу жамоага Воҳид Холбоев устозлик қилмоқда. Бунгача «Оқ-Тепа», «Локомотив-БФК», «Обод» каби жамоаларида бош мураббий ва ёрдамчи сифатида ишлаган мутахассис эндиликда Про-лига дебютантини бошқарадиган бўлди. Унга собиқ футболчи Асқар Жадигеров яқиндан ёрдам бермоқда. Андижонлик мухлисларнинг қалбидан жой олган Жадигеров бутсаларини михга илгач, аста-секин мураббийлик соҳасидаги илк қадамларини ташламоқда.

Холбоев - Жадигеров тандеми чемпионат старти арафасида зудлик билан селекция ишларини олиб бориб, таркибни шакллантиришга харакат қилишди.

Шуни ҳам қайд этиш керакки, Асқар Жадигеровда мураббийлик лицензияси билан боғлиқ муаммо юзага келгани сабабли, жамоа уни футболчи сифатида «заявка» қилган. «Нурафшон» Ўзбекистон Кубогининг ўтиш босқичида ўз уйида «Ифтихор»га имкониятни бой берган бўлсада, биринчи таймда рақибга етарлича ташвиш туғдира олганини айтиш мумкин.

«Нурафшон» таркибига назар ташлайдиган бўлсак, ўз вақтида Суперлига ва Про-лига жамоаларида ўйнаган футболчиларни учратиш мумкин. Хусусан, Равшан Ягудин, Элбек Равшанов, Дилмурод Қодиров, Сардор Расулов, Орифхўжа Абдухолиқов, Фаррух Шотурсунов, Мурод Ражабов, Руслан Вагапов, Мурод Тўйчибоев ҳамда Достон Абдураҳмонов жорий «Нурафшон» жамоасининг рўйхатидан ўтказилган.

Тақвимга кўра, Тошкент вилояти жамоаси чемпионатдаги дастлабки учрашувини ҳам Ёшлар иттифоқининг «Ифтихор» жамоасига қарши ўтказади.
Мазкур учрашув 6 апрель куни «Дўстлик» стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган.


Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика