RU

Последние новости

20:18Рубен Аморим: "Ўйинимиз ва имижимизни яхшилашни, ғалабаларни истайман"  0 19:51Ҳоланд кетма-кет бешинчи марта Норвегияда йилнинг энг яхши футболчиси деб топилди  0 19:26"Норвич" футболчиси рақибга тупургани учун 6 ўйинга дисквалификация қилинди  0 19:00Роналду – кетма-кет 24 йил гол урган биринчи футболчи!  10 18:39"Шу кунга қадар босиб ўтган йўлимни эсласам, кўзимга ёш келади". Теҳроннинг "Истиқлол" клубига ўтаётган Жоэль Кожо сайтимизга интервью берди  4 18:13АПЛда декабрь ойининг энг яхши мураббийи эълон қилинди  1 17:50Ўзбекистон U-18 терма жамоаси "Сурхон" U-21'дан устун келди  3 17:31Breaking! "Арсенал" Рэшфорд учун қанча тўламоқчи бўлаётгани аниқ  4 17:10Ўзбекистон футзал федерацияси таклиф ва тавсияларни қабул қилмоқда  0 16:57АПЛда декабрь ойининг энг яхши футболчиси маълум  3 16:37"Бунёдкор" йирик миқдордаги товон пули эвазига ОКМК футболчисини сотиб олди  11 16:22Ибрагимович Рэшфордни "Милан"га ўтишга кўндирди  0 15:55АПЛнинг икки топ-клуби Жуд Беллингемнинг укасига қизиқмоқда  0 15:30"Ростов" қишки йиғин учун таркибини "Кальмар ўйини" сериали услубида эълон қилди  8 15:03Расман: "Бунёдкор" грузиялик футболчилар трансферини эълон қилди  4

Пляж футболи: Терма жамоада янги номлар пайдо бўлиши мумкин Новости

Пляж футболи: Терма жамоада янги номлар пайдо бўлиши мумкин

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон Чемпионати ва Кубоги баҳслари терма жамоа бош мураббийи Аҳаджон Юсупов учун терма сафига янги номзодларни саралаб олиш имконини берди.
Қайд этиш жоиз, 15-19 июль кунлари Қарши шаҳрида пляж футболи бўйича VIII Ўзбекистон Кубоги баҳслари бўлиб ўтди. Кубок ўйинлари якунига етгач, 20-24 июль кунлари Қаршида пляж футболи бўйича VIII Ўзбекистон Чемпионати ўйинлари ўтказилди.

Эътиборлиси, ҳар иккала турнирнинг финал баҳсида Қаршининг икки жамоаси - «Дустлик-AIN» ва «Насаф» клублари ўзаро ғолиблик учун кураш олиб боришди ва ҳар иккала финалда ҳам «Дустлик-AIN» рақиби устидан ғалаба қозонди. Кубок финалида «Дустлик-AIN» «Насаф» устидан 8:3 ҳисобида ғалаба қозонган бўлса, Чемпионат финалида 6:3 ҳисоби қайд этилди ва «Дустлик-AIN» Ўзбекистон чемпиони номига сазовор бўлди.

Пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи Аҳад Юсуповнинг қайд этишича, Кубок ва Чемпионат баҳслари терма жамога янги футболчиларни саралаб олишда ёрдам беради. Эслатиб ўтамиз, пляж футболи бўйича Ўзбекистон терма жамоаси шу йилнинг ноябрь ойида бўлиб ўтадиган пляж спорт турлари бўйича IV Осиё Ўйинларида иштирок этади.

«Чемпионат ва Кубок ўйинлари менда катта таассурот қолдирди. Ҳар иккала мусобақа жуда қизиқарли ўтди ва энг аҳамиятлиси, терма жамоага янги номзодларни саралаб олишимизга имкон берди», - дейди Аҳад Юсупов.

«Пляж футболига қизиқиш ошиб бораётгани муҳим. Бу спорт тури билан қанча кўп одам шуғулланса, уни ривожлантириш ҳам шунча осон кечади», - дейди Юсупов.

Ноябрь ойида ойида пляж спорт турлари бўйича Осиё Ўйинларида иштирок этамиз. Унгача терма жамоа иштирокида бир қанча йиғинлар ташкил этишни ва шу йиғинлар орқали якуний таркибни аниқлаб олишни мақсад қилганмиз. Умид қиламанки, турнир бошлангунича яхши спорт формасига киришга улгурамиз ва мусобақада ижобий натижа қайд этишга ҳаракат қиламиз», - деди терма жамоа бош мураббийи.

Маълумот учун, пляж спорт турлари бўйича IV Осиё Ўйинлари ноябрь ойида Таиланднинг Пхукет шаҳрида бўлиб ўтади. Мазкур Осиё Ўйинларида жами 19та спорт тури бўйича спортчилар ғолиблик учун курашадилар. Осиё Ўйинларинг футбол мусобақаси эса 14-20 ноябрь кунлари оралиғида ўтказилади ва унда Осиёнинг 16та терма жамоаси иштирок этади.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика