Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди
19 июн 17:52
Новости
Breaking! Аббос Файзуллаев Туркия клубидан таклиф олди
Ўзбекистон терма жамоаси ва ЦСКА клуби ҳужумкор ярим ҳимоячиси Аббос Файзуллаев фаолиятини Туркия Суперлигасида давом эттириши мумкин.
Бу ҳақда журналист Эртан Сюзгюн хабар берди.
Манбага кўра, "Истанбул Башакшеҳир" Файзуллаев трансфери бўйича Москва клубига расмий таклиф билан чиққан.
21 ёшли Файзуллаев ўтган мавсум ЦСКА таркибида 39 ўйинда қатнашиб, 3 та гол урган ва 8 та голли узатмани амалга оширганди. Transfermarkt портали уни 8 миллион еврога баҳолаган.
Аввалроқ "Истанбул Башакшеҳир" "Рома" билан Ўзбекистон терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов бўйича музокара олиб бораётган эди.
Похожие новости
10:50
Колумбия бош мураббийи: "Мундиалга футболчилар энг яхши ҳолатда келиши учун тайёргарлик кўрамиз" 4
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Комментарии