RU

Последние новости

09:43Алонсонинг ўрнига "Реал"ни бошқариш учун асосий номзод маълум  3 09:155 та жамоа EЧЛ плей-офф йўлланмасини нақд қилди  0 08:42EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  4 08:10"Андижон" вакиллари Грузия кубогининг финалида кимларни кузатгани боргани маълум  5 07:37Алонсо мағлубиятдан сўнг нималар деди?  10 04:00Мундиал тарихи. Футболчи сувга тушиб кетган, майдон четидаги полиция голли узатма берган ҳамда мураббийлар ҳакамлик қилган илк жаҳон чемпионатини ёдга оламиз  0 03:05ЕЧЛ. "Арсенал" яна ғалаба қозонди, ПСЖ ва "Атлетик" дуранг қайд этишди ва бошқа натижалар  11 03:00ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ўз уйида "Манчестер Сити"га ютқазди  133 01:05ЕЧЛ. "Вильярреал" "Копенгаген"га ютқазди, "Аякс" "Қорабоғ"ни енгди  1 00:37"Сельта" билан ўйинда четлатилган "Реал" футболчиларига ҳукм чиқарилди  22 23:55Кейн "Бавария"дан кетишни хоҳламаяпти. Унга Ширернинг рекордини янгилаш унчалик ҳам қизиқ эмас  1 23:35Расман: "Динамо" Ратиньо билан хайрлашди. Футболчининг кейинги манзили аниқ  3 23:06УЕФА "Барса"га қарши ўйиндаги немис мухлисларнинг хатти-ҳаракатлари учун "Айнтрахт"ни жазолайди  1 22:43Эрон. Рустам Ашурматов гол урган ўйинда "Истиқлол" "Малаван" билан дуранг ўйнади  0 22:15"Ал Иттиҳод" Бенземага янги шартнома таклиф қилмади  2

Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди Новости

Суперлига. "Сўғдиёна" муҳим учрашувда "Хоразм"ни мағлуб этди

Суперлига 13-туридан ўрин олган "Сўғдиёна" – "Хоразм" баҳси якунланди.

Суперлига

13-тур

"Сўғдиёна" – "Хоразм" 1:0

Гол: 83  - Люпчо Дориев (Ойбек Нурматов)

Жиззах. "Сўғдиёна" стадиони. 20:00

Бош ҳакам: Аскер Нажафалиев

Ёрдамчи ҳакамлар: Руслан Серазитдинов, Бахтиёрхўжа Шавкатов

Захира ҳаками: Сардор Миродилов

Назоратчи: Владислав Сейтлин

VAR: Аҳрол Рисқуллаев

AVAR: Насибабону Тошмуҳаммедова

Комиссар: Қудрат Мадраимов

"Сўғдиёна": 27.Милан Митрович, 2.Зоир Жўрабоев, 3.Исломжон Қобилов, 7.Хондамир Мустафоқулов, 8.Суҳроб Иззатов, 9.Самандаржон Мавлонқулов, 14.Люпчо Дориев (5.Беҳруз Жуматов, 90), 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 28.Станислав Андреев ( 17.Эҳсони Паншанбе,75), 32.Нодиржон Сойибов, 77.Лука Жоржевич (18.Ойбек Нурматов,81).

Захира: 21.Муҳаммадюсуф Собиров, 11.Саҳоб Рашидов,  34.Дилшодбек Мисиралиев, 42.Сардорбек Эркинов, 46.Иномжон Абдумажидов, 99.Умидбек Султонов.

"Хоразм": 12.Сардор Қобулжонов, 4.Фарруҳ Иброҳимов ( 88.Аброр Хўсинов, 85), 8.Хазрат Турсунқулов, 9.Жасур Азимов (18.Францис Нарх, 70), 10.Муродбек Бобожонов (99.Шаҳром Самиев.,46), 11.Ҳумоюнмирзо Иминов (22.Санжар Шоаҳмедов,78), 15.Владимир Бубанья, 27.Ихтиёр Тошпўлатов, 44.Достонбек Турсунов, 77. Суннатилла Абдуллажонов (7.Темур Исмоилов, 70), 94.Рустамжон Абдуҳамидов.

Захира: 1.Машҳур Муҳаммаджонов, 3.Равшанбек Султанов, 20.Данила Ежов,  79.Азиз Ахроров,

Огоҳлантириш: 23 - Рустам Азимов, 65 -  Жавоҳир Қаҳрамонов 


ЯНГИЛАШ


Учрашув якунланди

90+1. Жуматов учрашув қаҳрамони Дориевни алиштирди

90. Ҳакам иккинчи бўлимга 5 дақиқа қўшиб берди

86. Исмоилов яхши ҳаракат қилди. Бироқ унинг узатмасига ҳеч ким етиб кела олмади

83. ГОООЛ. Дориев ниҳоят ўз мақсадига етди. Бу сафар меҳмонлар посбони легионер ҳужумчининг зарбасини қайтара олмади

79. Иминовнинг ўрнига Шораҳмедов майдонга тушди

78. Меҳмонларнинг бир нечта футболчисига шифокорлар ёрдам кўрсатишди

75. Пайшанбе Андреевнинг ўрнига майдонга тушди

70. Нарх ва Исмоилов майдонга тушди. Улар Абдуллажонов ва Азимовни алиштиришди

69. Яна Дориев. Жиззахликларнинг легионеридан навбатдаги кучли ва аниқ зарба ва яна меҳмонлар дарвозабонидан сейв

65. Огоҳлантириш. Жавоҳир Қаҳрамонов огоҳлантирилди

63Мезбонлардан навбатдаги ҳужум. Бу сафар тўпга меҳмонлар ҳимоячилари қалқон бўлишди

58. Иккинчи бўлимда устунлик мезбонларда. Улар кўпроқ ҳужумлар ташкил қилишмоқда

52. Қобулжоновдан супер сейв. Жоржевичнинг яқин масофадан йўллаган кучли ва аниқ зарбасини дарвозабон қайтармоқда

50. Ўнг қанотдан узатилган тўпни Самандар Мавлонқулов боши билан дарвозага йўллади.  Зарбага аниқлик етишмади

48. Дориев яна бир бор узоқдан зарба йўллаб кўрди, бу сафар дарвозабон қийинчиликсиз тўпни ушлаб олди

46. Самиев Бобожоновнинг ўрнига майдонга тушди

Иккинчи бўлим бошланди

Биринчи бўлим якунланди

44. Абдуллажоновнинг кучли ва аниқ зарбасини мезбонлар дарвозабони қийинчилик билан қайтарди

42. Биринчи бўлимда бироз устунлик меҳмонларда бўлди. Мезбонлар эса қарши ҳужумга таянган ҳолда ҳужумлар ташкил этишга интилишди

37. Лупче Дориев рақиб майдончасининг ичида яхши ҳаракат қилди ва зарба йўллади. Дарвозабон қийинчилик билан тўпни қайтарди

29. Абдуллажоновнинг зарбаси ноаниқ кетди

27.  Лука Жоржевич яхши имкониятга эга чиқди ва зарба йўллади. Бироқ яна ён ҳакам офсайд қайд этмоқда

25. Дориевнинг жаримадан йўллаган зарбаси хавфли чиқди

23. Огоҳлантириш: Рустам Азимов майдон марказида қўпол ўйнади ва огоҳлантирилди

16. Абдуҳамидовнинг узатмасини Митрович қийинчиликсиз ушлаб олди

10. Рустамжон Абдуҳамидов ажойиб ҳаракат қилди ва дарвозабон билан деярли бирга бир чиқди. Бироқ меҳмонлар аъзосининг зарбасига озгина аниқлик етишмади

7. Суннатилла Абдуллажоновнинг зарбаси тўсинга тегмоқда

2. Мавлонқулов яхши имкониятга эга бўлди ва зарба йўллади. Зарба ноаниқ кетди. Гол бўлган тақдирда ҳам гол ҳисобланмас экан, сабаби ҳужумчи офсайдда қолиб кетган

Учрашув бошланди  

Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика