"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади
19 июн 2025 20:34
Новости
"Барселона" бразилиялик ҳимоячи учун 30 млн евро таклиф этади
"Барселона" "Монако"нинг ўнг қанот ҳимоячиси Вандерсон учун таклиф тайёрламоқда.
"Кўк-анорранглилар" анча аввал бразилиялик футболчига даъвогарлар қаторига кирган ва энди аниқ ҳаракат қилиш ниятида.
Журналист Валентин Фурланнинг сўзларига кўра, Каталония гранди Вандерсон учун 30 млн евролик таклиф билан чиқишни режалаштирмоқда.

Ҳимоячига "Манчестер Юнайтед" ва "Тоттенхэм" ҳам қизиқиш билдирган, бироқ ҳозирча ҳеч кимдан расмий таклифлар келиб тушмаган.
Вандерсон ўтган мавсум "Монако" сафида 41 ўйинда иштирок этиб, 2 та тўп киритган ва 5 та голга ассистентлик қилган. 23 ёшли футболчи Бразилия терма жамоаси либосида 7 та ўйинда майдонга тушган.
Похожие новости
championat.asia
Ла Лига. "Реал Мадрид" ўз уйида "Реал Бетис"га 5 та гол урди
АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди
Ла Лига. "Барселона" сўнгги дақиқалардаги иккита гол эвазига "Эспаньол"ни мағлуб этди
Комментарии