RU

Последние новости

21:36"Маҳалланинг ўзида ўсган бола ҳам катта футбол саҳнасига чиқиши мумкин" — TBC Bank ва Элдор Шомуродов янги ҳамкорликни йўлга қўйди  0 21:30"Манчестер Сити"га қарши баҳсдан олдин Мбаппе чап қўлидаги бармоғини синдириб олди, аммо...  0 21:20Милитао узоқ муддатга сафдан чиқди  1 19:50Сон Хён Миндан пул талаб қилган жиноятчилар қамоқ жазосига ҳукм қилинди  0 19:22"Реал" Алонсо ўрнини босиши мумкин бўлган номзодларни аниқлаб олди  19 18:54Омадсизлар рейтинги: АПЛдан тушиб кетишга асосий даъвогарлар  6 18:26Ван Дейк, Салоҳ ва "Ливерпул"нинг бошқа асосий футболчилари Слот ишдан бўшатилишини талаб қилмоқда  10 17:58Кожонинг кейинги тақдири нима бўлади?  1 17:32"Реал" яна бир ҳимоячисини йўқотди  4 17:07​Breaking! Салоҳ "Интер"га қарши ўйин қайдномасидан тушиб қолди  6 16:42"Истиқлол" — Тожикистон чемпиони!  11 16:27"Нефтчи" мураббийи Бошкович штабида иш бошлади  4 16:01"Сўғдиёна" икки футболчиси билан ҳамкорликни давом эттиради  0 15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  6 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0

Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди Новости

Расман: Футзал Олимпия ўйинларига киритилди

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси берган маълумотга кўра, 2026 йил 31 октябрдан 13 ноябргача Сенегал пойтахти Дакар шаҳрида IV ўсмирлар ўртасидаги Ёзги Олимпия ўйинлари бўлиб ўтади.

Халқаро олимпия қўмитаси ташкилотчилар томонидан тавсия этилган спорт турларини кўриб чиқди ва рўйхатни тасдиқлади.  

Ўзбекистон миллий олимпия қўмитаси Дакар-2026 Олимпиадасида сув спорти турлари, камондан отиш, енгил атлетика, бадминтон, баскетбол, бокс, спорт рақси, велоспорт, от спорти, қиличбозлик, футзал, гимнастика, гандбол, дзюдо, эшкак эшиш турлари, регби, скейтборд, стол тенниси, таэквондо, триатлон, волейбол, спорт курашлари ҳамда ушу спорт турларидан қатнашишни режалаштирган. 

Футзал йўналиши бўйича ХОҚ иштирок этиш тамойилларига мувофиқ қатнашувчи мамлакатлардан қуйидаги мезонларга риоя этишларини сўрамоқда:

-  Ушбу ёш тоифасида қитъа миқёсидаги ёки халқаро турнирларда иштирок этган бўлиши;

-  ФИФАнинг футзал бўйича рейтинг жадвалидан ўрин олган бўлиши;

-   Барча спортчиларнинг фуқаролиги халқаро федерация ҳамда ХОҚ талабларига жавоб бериши керак.

Ўзбекистон футзал федерасияси ҳамда Дилшод Раҳматов бошчилигидаги ўсмирлар терма жамоаси Дакар-2026 Ёзги Олимпия ўйинларига тайёргарлик режасини ишлаб чиқди. Унга кўра ўсмирлар ўқув-машғулот йиғинлари ўтказиши, шу йилнинг октябрь ойида эса ўсмирлар ўртасида Баҳрайнда бўлиб ўтадиган Ёзги Осиё ўйинларида қатнашиши кўзда тутилган. Осиё қитъаси бўйича саралаш мусобақаси вазифасини ўтаб берувчи Осиё ўйинларида муваффақиятли иштирок этилган тақдирда, ўзбекистонлик ўсмирлар 2026 йилги IV ўсмирлар ўртасидаги Ёзги Олимпия ўйинлари иштирокчисига айланади.

Рейтинг: +5   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика