RU

Последние новости

09:46Постекоглу: "Тоттенхэм"дан кетишим кутилмаган ҳолат бўлмади"  1 09:21Зоҳир Пиримов: "Пахтакор" – "Нефтчи" ўйинида имкониятлар тенг"  1 09:20Легионерлар. Ғаниев тўлиқ ўйнади, Ҳамробеков эса...  0 09:06Сергей Лушан: “Жамоага нима етишмаётганлигини билганимда, энг бахтли инсон бўлардим”  9 08:58Факт. "Сўғдиёна" 14 йилдан сўнг ОКМК дарвозасига 3 тадан кўп гол урди  0 08:41Бугун "Қизилқум" устози Шевченконинг рекордини такрорлайдими?   3 08:33Рубен Аморим: "Биз ўзгардик ва анчагина кучайдик"  3 08:07Сервер Жепаров: "Пахтакор"га "Нефтчи"нинг зич ҳимоясини ёриб ўтиш осон бўлмайди"  12 07:50Суперлига. ОКМК "Сўғдиёна"га йирик ҳисобда ютқазди. "Навбаҳор" ва "Сурхон" баҳсида эса ҳисоб очилмади  3 07:44"Нефтчи" бу йил меҳмонда ютқазмаяпти, олдинда "Пахтакор" имтиҳони кутмоқда  9 07:20Факт. "Сўғдиёна" 6 йилдан сўнг Жиззахда ОКМКни ютди  0 06:46Суперлига. Бугун ўзбек Эл Классикоси бўлиб ўтади  16 01:46Бундеслига. Тен Хагсиз қолган "Байер" мавсумдаги илк ғалабасини қўлга киритди  2 01:01Саудия Арабистони. "Насаф"га қарши ўйин олдидан "Ал Аҳли"да дуранг  1 00:33ФИФА 2026 йилдан ўз тақвимида ўзгартиришлар киритади  1

ПФЛ 300 миллион сўмни "Бухоро" клубига қайтариб бериши мумкин Новости

ПФЛ 300 миллион сўмни "Бухоро" клубига қайтариб бериши мумкин

Бугун СПОРТ телеканалида "Спорт клуб" кўрсатуви бўлиб ўтди.

Кўрсатувда ПФЛ бош директор маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев "Бухоро" клубига солинган жарима борасида тушунтириш бериб ўтди.

"Бухоро" клубига 300 миллион жарима солинганидан хабарингиз бор. Стадионда мухлислар ҳақорат қилишмасин деб таъқиқ қўя олмаймиз, ҳамма бақириши мумкин. Лекин оммавий равишда бир инсон ёки клубни ҳақорат қилиб ҳайқириш умуман нотўғри. Ўзини халқ деб билган одамлар оммага эргашмайди. ПФЛ ва ЎФАга бу пуллар умуман керак эмас. Клублардан олинадиган жарималар битта жойда туради ва ҳеч қачон ПФЛ ёки ЎФА учун ишлатилмайди.

Кейинги йиллардан бошлаб Суперлиганинг ҳар бир стадиони атрофида кўнгилочар боғлар ташкил этилади. "Бухоро" клуби тўлайдиган 300 миллион сўм жаримани айнан мана шу боғ ташкил этиш учун "Бухоро" стадионининг ўзига сарфлашимиз мумкин. Ёки иккинчи вариант ҳам бор. Агар мухлислар чиндан ҳам ўз айбларини тушуниб, бу нарсани бошқа такрорлашмаса Суперлиганинг биринчи босқичи тугагач 300 миллион сўм "Бухоро"нинг ўзига қайтариб берилади. Барчаси мухлисларнинг ўзларига боғлиқ. ПФЛ ёки ЎФАнинг мақсади клубларни синдириш эмас", - дейди ПФЛ бош директори маслаҳатчиси Диёр Имомхўжаев.

Рейтинг: +82   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика