RU

Последние новости

16:30Хаби Алонсо "Байер"дан Мадридга асосий ҳимоячисини олиб кетади  3 16:02Салиба жароҳати сабаб Миллатлар Лигаси финал босқичини ўтказиб юборади  6 15:35"Барселона" "Вест Хэм" ва Бундеслигада ишлаган топ-менежер билан музокаралар ўтказмоқда  0 15:08УEФА Евро-2028 мезбонларига гуруҳ босқичидан жой кафолатламайди  1 14:40Роналдиньо ўзини Месси ва Ямаль билан қиёслади  25 14:14Сергей Чигодаев: "CAFA U-17 – ўсмирлар ўртасидаги Осиё Кубогининг мини-версияси. Мақсадимиз – шу ёшдаги энг яхши футболчиларни саралаб олиш"  4 13:41Карвахаль Трент билан рақобат ҳақида гапирди  1 13:13Ямалнинг иш ҳақи оширилади. У "Барса"да энг кўп маош оладиган футболчилар учлигига киради  4 12:46"Олтин тўп"га даъвогарларнинг янгиланган рейтинги эълон қилинди. Ким фаворит?  20 12:15Гвардиола Де Брюйненинг хайрлашув ўйини ҳақида: "Кевин сотиб олиб бўлмайдиган чексиз муҳаббатга эришди"  2 11:48"Ал Иттиҳод"нинг асосий трансфер мақсади аниқ: Клуб АПЛ юлдузи учун 120 млн евро тўламоқчи  0 11:20Гарначо: "Финалгача ҳар босқичда майдонга тушдим, жамоага ёрдам бердим ва бу ўйинда 20 дақиқа ўйнадим..."  13 10:58Варди фаолиятини АПЛнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  1 10:31МЮ барча даврларнинг антирекордини такрорлади  12 10:05Сон Хён Мин илк совринини қўлга киритганидан сўнг йиғлаб юборди  9

Петров АГМК Тожикистон клубига ютқазганидан кейин нималар деди? Новости

Петров АГМК Тожикистон клубига ютқазганидан кейин нималар деди?

Ўз тарихида учинчи марта футзал бўйича клублар ўртасидаги Осиё чемпионатида қатнашган АГМК яна гуруҳдан чиқа олмади.

Олмалиқ шаҳри жамоаси бугун Тожикистоннинг "Сипар" клуби билан беллашиб, 1:2 ҳисобида имкониятни бой берди. Маълумки, аввалги иккита баҳс ҳам рақиблар фойдасига ҳал бўлганди. Бугунги ўйиндан кейин АГМК бош мураббийи Александр Петров шундай деди:

- "Афсус, яна ютқазиб қўйдик. Лекин кўп ҳам тушкунликка тушиш керак эмас, чунки бизни футзал бўйича Ўзбекистон чемпионати баҳслари кутмоқда. Биз бу мусобақада иштирок этиш орқали яхши тажриба тўпладик. Шу ўринда меҳмондорчилик учун ташкилотчиларга раҳмат айтаман".

Ўз навбатида ўйиндан кейин "Сипар" клуби устози Бенямин Эгбали ҳам фикрларини билдириб ўтди:
- "Ўйин жуда қийин кечди, лекин ғалаба қозона олдик. Бу ютуқ Тожикистон футзали учун кўп нарсани англатади. Бизда ҳам футзал ривожланяпти, буни бугунги натижа ва ўйин кўрсатиб берди. Бундай турнирлар Осиё футзали учун ниҳоятда керак, чунки клублар халқаро доирада қанча кўп ўйнаса, футзал шунча шаклланиб боради".

Шундай қилиб АГМКнинг мусобақадаги иштироки тугади. АГМК барча ўйинларда мағлуб бўлган ҳолда гуруҳда охирги ўринни эгаллади. Тўплар нисбати ҳам жуда хунук кўриниш олди: 3-15.

Рейтинг: -48   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика