RU

Последние новости

16:56U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Фаластинни қийинчилик билан мағлуб этди  46 16:36"Бухоро" "Навбаҳор" билан ўйинни уйида ўтказади  1 16:15МТЖ дарвозабонлар мураббийи: "Кападзенинг шартномасини билмайман, аммо мураббийлар штабининг шартномаси ЖЧ-2026 якунига қадар амал қилади"  2 15:47Эрон терма жамоаси мураббийи: "Бош ҳакамнинг қарорлари фақат Эрон зарарига бўлди. Қирғизистон ҳам ҳакамдан жабр кўрганди"  15 15:19Меҳди Тареми: "Ёмон воқеалардан сабоқ олиш сизни ривожлантиради"  13 14:51Тонали Гаттузо ҳақида: "У менга айтган ҳамма нарсани қадрлайман"  2 14:23Ла Лигада август ойининг энг яхши мураббийи маълум  0 13:40"Атлетик" футболчиси антидопинг қоидасини бузгани учун 10 ойга дисквалификация қилинди  2 13:11Инфантино Эрон АҚШдаги ЖЧда қатнашишига кафолат берди  3 12:45Эшитдик-да! "Бунёдкор" "Олимпия" стадионида ўйнайди  9 12:21"Истиқлол" бош мураббийи Ашурматов ва Машариповнинг жароҳати ҳақида тўхталди  1 11:52Жанни Инфантино: "Шавкат Мирзиёевнинг футболга бўлган муҳаббати сўнгги икки йил ичида янада кучайганини кўриб хурсанд бўлдим"  5 11:25Эронлик эксперт: "Юсуфи майдондан тўғри четлатилди, Алижонов ва пенальти бўйича қарор ҳам ўринли, бироқ..."  45 10:41Испания терма жамоаси ҳужумчи бир ойга сафдан чиқди  1 10:05Луис Суарес Лига кубоги финалида рақибига тупургани учун МЛСда учта ўйинга дисквалификация қилинди  5

Пахтакорнинг собиқ футболчилари Ораховац ва Симич ҳозир қаерда? Новости

Пахтакорнинг собиқ футболчилари Ораховац ва Симич ҳозир қаерда?

Бир пайтлар мухлисларнинг диққат марказида бўлган, аммо сўнгги пайтларда катта саҳнадан бироз чекинган футбол кишилари ҳақида маълумот берувчи рукнимиз давом этади.

Ажойиб ўйинлари билан мухлислар қалбидан ўрин олган Боян Миладинович 2015 йилда "Пахтакор"ни тарк этди. "Шерлар" раҳбарияти сербиялик футболчининг ўрнини тўлдириш устида узоқ бош қотиришди ва Черногориядан муносиб вариант топишди. Бу - ёш, бўйдор ва жисмонан бақувват Аднан Ораховац эди. 

Аднан ишончни оқлади. Клубдаги илк мавсумидаёқ мамлакат чемпионлигини қўлга киритилишида муносиб ҳисса қўшди. "Шерлар"нинг асосий ҳимоячиларидан бирига айланди. "Пахтакор"да 2,5 йил ўйнаб, жамоа учун Олий Лигада 66 ўйин ўтказди ва 6 бор рақиб дарвозабонларини ранжитди. 2017 йилда клубда катта ўзгаришлар юз бергани боис кўплаб футболчилар қатори жамоа билан хайрлашишга қарор қилди ва иккинчи даврани "Динамо"да ўтказди. Бироқ, Самарқанд клуби мавсум охирида қуйи лигага тушиб кетгач, Ўзбекистонни тарк этди.

1991 йилда туғилган футболчи айни пайтда Таиланднинг "Прачуап" клуби шарафини ҳимоя қиляпти. Маълумот учун, Ораховац Тай Лиганинг якунига етган мавсумида 19 ўйинда иштирок этди. Унинг жамоаси якунда 16 жамоа орасидан 10-ўринни эгаллади.

2017 йилнинг ёзида "SFI Management Group" "Пахтакор" ҳомийсига айланди ва инқироздаги жамоани кучайтириш ишлари бошлаб юборилди. Ораховац ҳам айни шу пайтда клубдан кетган эди. Шота Арвеладзе унинг ўрнини бошқа бир черногориялик ҳимоячи билан тўлдирди. Гап "шерлар" таркибига "Ростов"дан эркин агент сифатида келиб қўшилган Марко Симич ҳақида боряпти. 

Грузиялик мутахассис унга катта умид боғлаган эди. Сардорлик боғичининг Маркога топширилиши сўзимизнинг исботи бўлса керак. Симич эса 2,5 йил давомида клуб учун 53 ўйин ўтказиб, 7 та голга муаллифлик қилди.

2020 йилнинг январида Тошкент клуби қароргоҳини тарк этган ҳимоячи ёзгача эркин агент мақомида юрди ва июн ойида Латвиянинг "Лиепая" клуби билан шартнома имзолади. Марко Симич айни пайтда ҳам мазкур жамоа шарафини ҳимоя қиляпти. У Латвия чемпионатининг жорий мавсумида 11 ўйинда майдонга тушишга улгарган. Симич "Лиепая" жамоаси сардори эканини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим.

ЖЧ-2014 финалининг қаҳрамони ҳозир қаерда?

Автор :
Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика