RU

Последние новости

07:32Ҳусанов ТОП-5дан жой олди  1 00:45ЎФА президенти Баҳодир Қурбонов ЖЧ саралашининг муҳим учрашувларидан олдин миллий жамоа билан учрашди  8 00:24Ўзбекистон терма жамоасининг 18 март кунги машғулотлари (Ҳусанов ва Машарипов билан интервью)  10 00:04Ўзбекистон миллий терма жамоаси машғулотларидан ГАЛЕРЕЯ  1 23:45Мбаппе Дешамдан кейин ким Франция термасини бошқариши кераклигини айтди  4 23:20Ламин Ямал: "Ливерпуль" мусобақани тарк этганидан сўнг "Барселона" ЕЧЛ ғолиблиги учун фаворитга айланди"  22 22:55Қирғизистонга қарши ўйин олдидан Ўзбекистон термасида йўқотиш(лар)  13 22:31Жалолиддин Машарипов: "Абдуқодир планкани кўтариб юборди. Жаҳон чемпионатига чиқсак, қолган футболчиларга ҳам йўл очилади"  16 22:11Абдуқодир Ҳусанов миллий жамоа машғулотларидан олдин интервью берди  17 21:15Почеттино: "Инфантино АҚШ президентига Жаҳон чемпионатида ғолиб бўлишимиз мумкинлигини айтди. Бу жавобдан бироз хафа бўлдим"  8 20:50МЮ ёзда қайси ўйинчиларни сотиб юборишни белгилаб олди  3 20:28"Барселона" Касадонинг қанча муддатга сафдан чиққанини маълум қилди  1 19:59"Рома" посбонига "Челси" ва "Бавария" қизиқиш билдирмоқда  1 19:37Испан гранди Погбани ўз сафига қўшиб олмоқчи  2 19:26"Нефтчи" хайрли ишга қўл урди  10

“Пахтакор-Куриловка” жамоаси қандай ташкил этилган? Новости

“Пахтакор-Куриловка” жамоаси қандай ташкил этилган?

“Пахтакор-79” жамоаси хотирасига бағишланган “Хотира қанотлари” турнирида “Пахтакор-Куриловка” жамоаси иштирок этиши ҳақида хабар бергандик.

Ўзбекистоннинг Украинадаги фавқулодда ва мухтор элчиси Алишер Абдуалиев, “Фармак” (Украина) компанияси, Фила Жибровская, Ўзбекистон футбол ассоциацияси, Украина футбол федерацияси, “Пахтакор” футбол клуби, Куриловка қишлоқ қўмитаси кўмаги билан “Пахтакор-Куриловка” жамоаси “Пахтакор-79” хотирасига бағишланган халқаро турнирда иштирок этади. 1979 йил 11 август куни “Пахтакор” жамоаси айнан Куриловка қишлоғи осмонида ҳалокатга учраганди. 2009 йил ушбу қишлоқда “Пахтакор” жамоаси хотирасига атаб ёдгорлик очилган. 2013 йил Ўзбекистоннинг Украинадаги элчихонаси, ўзбек футболи фахрийси Ҳабибулла Абдуалиев ва бир гуруҳ ишқибозлар ташаббуси билан Куриловка қишлоғида “Пахтакор” жамоаси ташкил қилинди. Жамоа зарур спорт ва футбол экипировка ҳамда анжомлари билан таъминланди.

“Пахтакор-79” фожиасига 40 йил тўлиши олдидан 1988 йилги Олимпиада чемпиони Евгений Яровенко “Пахтакор”нинг ўша таркиби ҳақиқий профессионаллардан ташкил топгани, улар бутун Иттифоқ бўйлаб мухлислар ёқтиришганини таъкидлади. Украина ва Ўзбекистон ўртасидаги илиқ муносабатлар давом этишига умид билдириб, жамоа ҳамиша украиналиклар томонидан эсланиб, ёдгорликка эътибор қаратилиши ҳақида сўзлади.

1983 йил СССР чемпионига айланган Олег Таран Ўзбекистонда доимо уларни илиқ қарши олишганини таъкидлаб, стадион мухлислар билан тўлиб туришини ёдга олди. “Пахтакор” футболчилари маҳоратига доими тан берганини айтиб ўтди.

1988 йил СССР чемпиони бўлган Алексей Чередник “Пахтакор” Ўзбекистоннинг халқ жамоасига айланганини эслаб, ўша жамоадаги кўплаб футболчилар билан терма жамоа йиғинларида бирга бўлганини таъкидлади. Ўша “Пахтакор” собиқ Иттифоқнинг энг кучли беш жамоасидан бири бўлганини эътироф этди.


Рейтинг: +4   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика