RU

Последние новости

00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  0 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  18 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  6 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  1 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0 22:45Суперлига. "Шўртан" – ОКМК 4:3  0 22:28Миржалол Қосимов: "Агар имкониятим бўлганида футболчилар миясига кириб иккинчи таймга нима хаёлда чиқишганини билган бўлардим"  5 22:10Гвардиола Родри ва Холанднинг ҳолати ҳақида маълумот берди  0 21:53Саудия Арабистони. "Ал Ҳилол" ғалаба қозонди  0 21:31"Шўртан" 4 ой деганда ғалабага эришди  2 21:13Нидерландиялик мутахассис "Бунёдкор" футбол академиясига ташриф буюрди  1 20:51БАА. "Бани Яс" дуранг қайд этди, Шукуровдан ассист  2 20:29Суперлига. "Шўртан" голларга бой ўйинда ОКМКни мағлуб этди  45 19:59"Реал" Хаби Алонсо хоҳишига биноан "Энфилд"да жамоавий машғулот ўтказмайди  22

Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради Новости

Ўзбекистоннинг энг кучли кўча футболи жамоаси аниқланди. Бу жамоа энди Австрияга боради

Теги :  Red Bull
27 апрель куни Тошкент шаҳрида кўча футболи бўйича 4х4 форматдаги халқаро турнир - Red Bull Four 2 Score миллий босқичи якунланди.

Жамоалар дарвозабонларсиз, қисқартирилган майдонда, шунингдек, ўзига хос гол тизими билан ўйнашди. Австрияда бўлиб ўтадиган жаҳон финалида мамлакат шарафини ҳимоя қиладиган “Positive TM” жамоаси миллий чемпион бўлди.




Red Bull Four 2 Score - бу 4 дан 4 форматидаги кичик майдон футбол турнири, 10 дақиқа давомида ўтказилади, танаффуслар ва дарвозабонларсиз. Турнирнинг ўзига хослиги шундаки, ўйиннинг дастлабки ва охирги 60 сониясида киритилган голлар 2 очко келтиради. Бу йил чемпионат 25 дан ортиқ мамлакатларда ўтказилмоқда ва миллий чемпионлар сентябрь ойида Зальцбург (Австрия) бўлиб ўтадиган жаҳон финалида ўз мамлакатларини ҳимоя қилиш имкониятига эга.




Ўзбекистондаги турнир ғолиби финалда тажрибали "YooToo 1" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган “Positive TM” жамоаси бўлди. Энг яхши жамоа номига 63 та жамоа даъвогарлик қилди. Турнир Тошкент шаҳридаги Юнусобод спорт мажмуаси ҳудудида бўлиб ўтди. Энди чемпионлар Red Bull Four 2 Score Австрия жаҳон финалида Ўзбекистон шарафини ҳимоя қилади.




“Ҳиссиётлар ажойиб! Ғалабадан жуда хурсандмиз. Финал ўйинидан ташқари, маънавий жиҳатдан энг оғир баҳс дўстларимиз — "Progress" жамоасига қарши ўйин бўлди”, — дейди "Positive TM" жамоасининг 25 ёшли аъзоси Руслан Веклич. — “Тақдир тақозоси билан бугун биз чемпионмиз ва жаҳон финалида байроғимиз учун фахр билан курашамиз!”




Red Bull Four 2 Score — барча даражадаги ўйинчилар учун қизиқарли футбол турнирида иштирок этиш учун ажойиб имкониятдир. Бутун дунёдан энг яхши жамоалар эштирок этадиган жаҳон финали Зальцбургда бўлиб ўтади ва улар "Ред Булл Зальцбург" клубининг уй стадионида ўйнашади.


Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика