RU

Последние новости

00:50Расман: Ренан Лоди Бразилия клубига ўтди  0 00:20Флик "Барса" билан шартномасини 2028 йилгача узайтириш масаласини муҳокама қилади  0 23:55Ла Лигада декабрь ойининг энг яхши ўйинчиси бўлишга номзодлар номи маълум қилинди  0 23:34ОЧЛ-2. "Ал Насср" "Ал Завраа" устидан йирик ҳисобда ғалаба қозонди. "Истиқлол" "Ал Муҳаррақ"дан устун келди  1 23:07ОЧЛ-2 "Аркадағ" ўз уйида "Ал Ҳалдия"ни мағлубиятга учратиб, плей-офф босқичига йўл олди!  13 22:55ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди  118 22:36Фабрегас: "Реал"даги исталган ўйинчи майдонга тушишга лойиқ. Алонсога қийин"  2 21:45Жавоҳир Сидиқов "Насаф" билан хайрлашди  7 21:22Ван де Вен оғир жароҳат етказгани учун Исакдан кечирим сўради  1 20:52Аморим Фернандеш ва Майну "Ньюкасл"га қарши ўйнамаслигини маълум қилди  0 20:21"Хоразм" Аббосжон Отахонов билан шартномани узайтирди  0 19:28"Ливерпуль" спорт директори Салоҳнинг агенти билан музокара ўтказади, футболчи эса Африка Кубогида  0 19:00"Шунчаки, мен кучлилик қилдим". Это'О ва терма жамоа бош мураббийи ўртасидаги жанжал, иккита қайднома... Барчаси ҳақида батафсил гаплашамиз  2 18:47МЮ Семеньога таклиф билан чиқди, аммо рақобатчилардан кўпроқ тўлашга тайёр эмасди  1 18:26Фабрегас "Реал" ҳақида: "Барча футболчилар ўйнашга лойиқ, Алонсонинг вазифаси қийин бўлса керак"  2

КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди Новости

КЖЧ. "Интер" ва "Урава Ред Даймондс" ўртасидаги ўйин тақдирини 90+2 дақиқада урилган гол ҳал қилди

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати "E" гуруҳи 2-туридан ўрин олган Италиянинг "Интер" ҳамда Япониянинг "Урава Ред Даймондс" жамоалари ўртасидаги ўйин якунланди.

Унда "нерадзуррилар" 2:1 ҳисобида ғалаба қозонди. Ўйин АҚШнинг Сиэтл шаҳридаги "Люмен Филд" стадионида бўлиб ўтди. Учрашувни Дахане Бейда (Мавритания) бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқариб борди.

Учрашувнинг 11-дақиқасида Рема Ватанаби "Урава Ред Даймондс"ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. 78-дақиқада Лаутаро Мартинес мувозанатни тиклади. Учрашувнинг 90+2-дақиқасида Валентин Карбони ғалаба тўпини киритди.

Ушбу ўйиндан сўнг "Интер" турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда (4 очко), "Урава Red Даймондс" эса сўнгги ўринда бормоқда (0 очко).

"Интер" биринчи турда Мексиканинг "Монтеррей" клуби билан дуранг ўйнаган бўлса (1:1), "Урава Ред Даймондс" Аргентинанинг "Ривер Плейт" клубига мағлуб бўлганди (1:3).

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати 2025 йилнинг 15 июнидан 13 июлига қадар АҚШда бўлиб ўтади. Турнирда 32 та клуб иштирок этмоқда, улар тўртта жамоадан иборат саккизта гуруҳга бўлинган. Ҳар бир квартетнинг энг кучли икки жамоаси плей-офф босқичида иштирокини давом эттиради.





Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика