RU

Последние новости

09:17Пролига ҳам қайтмоқда. 11-турнинг расмийлари маълум  0 08:46Opta АПЛ ғолиблигига даъвогарлар рейтингини эълон қилди  1 08:15Суперлига. Бугун иккита учрашув бор  5 07:41Месси майдонга тушманган баҳсда Суарес бош қаҳрамонга айланди  3 07:15Суперлига. "Динамо" сафарда камбэк амалга оширди, "Навбаҳор" эса ўз майдонида "Сўғдиёна" билан дуранг ўйнади  0 00:50U-20 Осиё кубоги саралаши. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Баҳрайнни ўта йирик ҳисобда таслим қилди  0 00:42Отабек Нарзуллаев: "Бугун айниқса ҳимояда кўп хато қилдик"  4 00:25Вадим Абрамов : "Ғалабадан хурсандман, лекин бундай ўйнаш керак эмас"  4 23:31"Милан" "Брюгге"дан салкам 40 млнлик трансферни амалга оширди  0 23:25Сергей Лушчан: "Тенг кучли жамоалар кураши гувоҳи бўлдик"  4 23:15Расман: Томас Мюллер Канада клуби сафига бориб қўшилди  0 22:50Иван Бошкович: "Асосийси жамоамизда ўйин бор"  2 22:25"Бавария" Emirates билан 7 йиллик шартнома имзолади  0 22:00Суперлига. Дарвозаларга 6 та гол урилган оқшомда "Динамо" камбэк эвазига "Машъал"дан устун келди   29 21:30"Челси" ўз ярим ҳимоячисини таҳминан 30 млн фунтга сотди  0

Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда бир қатор ўртоқлик ўйинларини бошқаришди Новости

Ўзбекистонлик ҳакамлар Туркияда бир қатор ўртоқлик ўйинларини бошқаришди

Ўзбекистон Олий Лигаси баҳсларида фаолият кўрсатадиган ўзбекистонлик ҳакамлар амалий машғулотларда иштирок этиш учун Туркияга жўнаб кетишгани ҳақида хабар берган эдик.
Туркиядаги ўқув йиғини давомида ўзбекистонлик реферилар бир қатор ўртоқлик турнирлари ва назорат учрашувларида ҳакамлик қилиши режалаштирилган эди. Кеча, Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилган ўртоқлик учрашувларининг айримдарини ўзбекистонлик реферилар бошқариб боришди.

Жумладан, Руминиянинг «Университат» ҳамда Грузиянинг «Сиони» клублари ўртасидаги ўйинни Бахтиёр Намозов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси бошқарди. Ушбу ўйинда Бобур Қодиров ҳамда Абдураҳмон Қўлдошевлар лайнсмен вазифасини бажаришди.

Шунингдек? яна бир учрашувда Қозоғистоннинг «Жетису» ҳамда Сербиянинг «Ягодина» клублари ўзаро баҳс олиб боришди. Мазкур ўйинни ҳам ўзбекистонлик ФИФА рефериси Дмитрий Пислегин бошқариб борди. Унга қанотларда Равиль Шояхметов ва Тимур Гайнуллинлар ёрдам беришди.

Ўзбекистонлик яна бир ФИФА рефериси Ҳасан Рўзиев эса, бугун бўлиб ўтадиган «Амкар» (Россия) - «Лех» (Польша) ўйинини бошқаради.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика