RU

Последние новости

22:30"Челси" "Барселона" ярим ҳимоячисига қизиқмоқда  1 22:13Ҳиндистонда Мессига ҳайкал қўйилади  3 21:59"Нефтчи" мураббийлар штабида Греция ва молдовалик мураббийлар иш бошлайди  2 21:44Ҳоланд Салоҳни шарманда деган Каррагер ҳақида: "Уни кўрсам асабим бузилади"  4 21:11Жошуа Киммих: "Тиғиз тақвимдан нолишга бизнинг ҳаққимиз йўқ"  0 20:56ЕЧЛда ҳафта футболчиси маълум қилинди  5 20:35Расман: "Динамо" Жалолиддин Жумабоев билан шартномани узайтирди  2 20:15Эвра: "Аморим "Манчестер Юнайтед" учун жонини беришга тайёр"  3 19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  1 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  2 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  4 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  2 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  2 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  5 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  7

“Ўзбекистон” ўйингоҳи ФИФА стандартларига мос замонавий аренага айланди Новости

“Ўзбекистон” ўйингоҳи ФИФА стандартларига мос замонавий аренага айланди

2021 йилги мавсумда илк бор Ўзбекистон Суперлигасида иштирок этаётган “Турон” футбол клубининг уй ўйингоҳи ҳисобланадиган «Ўзбекистон» аренаси ФИФА стандартларига мос холга келтирилди.

Хусусан ўйингоҳда 4х8 м ўлчамда улкан “UZLED” электрон монитори ҳамда  ёруғлик даражаси 2000 люкс бўлган “Philips” светодиод ёритиш тизимлари ўрнатилди, шунингдек 3500 ўринли қўшимча трибуналар қуриб битказилди.


Мўжазгина Ўзбекистон туманининг Яйпан шаҳарчасида олиб борилаётган ушбу бунёдкорлик ишлари «Янги Ўзбекистон — янгича дунёқараш» шиори остида жами 45 кун давомида қуриб битказилди. Муҳтарам президентимиз Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан олиб борилаётган эзгу ислоҳотлар самараси натижасида бугунги кунда юртимизнинг барча худудларида шу каби кўнгилочар масканлар, спорт объектлари ва муҳташам бинолар қад ростламоқда.



Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ўзбекистон тумани ҳокими Шерзод Юлдашевларнинг бевосита қўллаб-қувватлашлари натижасида эндиликда Яйпан шаҳрида «Ўзбекистон» номи билан аталадиган замонавий спорт аренаси фойдаланишга топширилди.



Ўйингоҳ худудида футбол учрашувларини томоша қилиш учун ташриф буюрадиган мухлислар учун барча шароитлар яратилган. Хусусан «Турон» футбол клуби бренди акс эттирилган турли маҳсулотлар савдоси «TURON SHOP» дўкони тармоғи орқали ташкил этилмоқда.

«Турон» футбол клуби жамоаси қўллаб-қувватлаб турган барча мутасаддиларга ўз миннатдорчилигини изҳор қилади.

ЯНГИ ТАРИХ УЧУН ОЛҒА ТУРОН!

Рейтинг: +78   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика