RU

Последние новости

18:30U-17 ЖЧ. Италия – Ўзбекистон (матнли трансляция)  80 18:20U-17 Жаҳон чемпионати. Ўзбекистон 1/4 финалга чиқса, тўпурарларимиздан бири майдонга туша олмайди  2 18:04Расмий хабар: "Андижон" Максим Шацких билан хайрлашди  15 17:33Трамп: "ЖЧ-2026 мисли кўрилмаган даражада муваффақиятли ўтиши учун барча нарсани ишга солиш ҳақида кўрсатма бердим"  1 16:55Украиналик сўконғич мураббий қирғиз клубидан бўшатилди  3 16:07АПЛ клуби Левандовскига шартнома таклиф қилди  7 15:38"Бавария" футболчиси жароҳатдан фориғ бўлди  2 15:11"Манчестер Юнайтед" ҳужумчиси 1 ойни майдон ташқарисида ўтказади  0 14:39"Насаф" "Динамо" етакчисига даъвогарлик қилмоқда  17 14:17"Динамо" назорат ўйинида 7:0 ҳисобида ютди  1 14:14Фабио Каннаваро U-17 ЖЧдаги Ўзбекистон – Италия тўқнашуви ҳақида: "Менинг порлоқ бугуним ва менинг тарихим"  11 13:52Осиё кубоги-2027 саралаши. Тожикистон сафарда йирик ғалабага эришди  3 13:29"Нефтчи": Бугун 10 минг дона чипта сотилди, чунки...  23 12:57Ўзбекистон Австралияни 4:0 ҳисобида ютганини биласизми?  10 12:45Фабио Каннаваро Италиянинг йирик ҳисобдаги мағлубиятига изоҳ бермади  8

Ўзбекистон кубогида ҳакамлар қандай ишлади? Россиялик собиқ ҳакамнинг таҳлили Новости

Ўзбекистон кубогида ҳакамлар қандай ишлади? Россиялик собиқ ҳакамнинг таҳлили

"Championat.asia" сайтининг ҳакамлар бўйича россиялик эксперти Анатолий Синяев Ўзбекистон кубоги 1/8 финали ўйинларидаги ҳакамларнинг баҳсли қарорларини таҳлил қилди.

"Бунёдкор" - "Локомотив"

ВИДЕО

Менинг ва ҳамкасбларимнинг фикрича, гол аниқ ҳолда урилди. Тўп киритган "Локомотив" футболчиси рақиб саломатлигига хавф туғдирадиган ҳаракат амалга оширмаган. Ҳимоячининг тўп учун курашга киришишда кечиккани яққол намоён бўлган. Қолаверса, ҳимоячи ҳам ўзи учун хавфли ҳаракат қилди: у тўпга тегиниш учун бошини пастга эгди. Гол тўғри ҳисобга олинган.


"Бунёдкор" - "Локомотив"

ВИДЕО

Агар тўқнашувнинг жиддий оқибатлари бўлмаса, у ҳолда ҳакамнинг қарорини қўллаб-қувватлаш мумкин. Ўйинчи тўп учун ўйнашга ҳаракат қилди, лекин хавфли равишда оёғини кўтарди ва у рақибнинг юзига тегди. Бироқ ҳимоячининг ҳаракатида тезлик юқори эмас, шунингдек, рақибга тўғридан-тўғри зарба берилгани йўқ. Умуман олганда, ҳакамнинг қарори қонуний. Бу ҳолат тўғридан-тўғри четлатиш эмас, балки иккинчи сариқ карточкага асос бўлади.


"Олимпик" – "Навбаҳор"

ВИДЕО

“Навбаҳор” устози ҳакамнинг қароридан норозилигини имо-ишоралари ва сўзлари билан билдирмоқда, бу ҳаракат камида сариқ карточкага лойиқ. Агар ҳакам тўғридан-тўғри ҳақорат қилинган бўлса, бу қизил карточка дегани, бироқ биз трансляция орқали нима гап-сўзлар бўлганини тушуна олмаймиз.


"Олимпик" – "Навбаҳор"

ВИДЕО

“Навбаҳор”нинг жарима майдончасида рақиб футболчисининг оёғига тегиниш бўлса, бу жуда юзаки ҳаракат ҳисобланади. Бу вазиятда футболчи фақат ўз хоҳиши билан йиқилди, яъни оёқни йиғиб оладиган ажойиб симуляция содир этилди. Бу ҳаракатлари билан “Олимпик” футболчиси ҳакамни алдамоқчи бўлди ва спортчига хос бўлмаган хатти-ҳаракати учун сариқ карточкага лойиқ эди. Ҳакам бу ерда сариқ карточка кўрсатмай хатога йўл қўйди.


АГМК – "Металлург"

ВИДЕО

АГМК футболчиси телбаларча ҳаракат қилади - у рақибга жароҳат етказиб қўйиш ҳақида ўйламади ҳамда хавфли подкат ташлади. Сариқ карточка тўғри кўрсатилган, четлатиш ҳақида эса гап-сўз бўлиши мумкин эмас. Қизил карточкага тортадиган ҳеч қандай мезон кўринмаган.


АГМК – "Металлург"

ВИДЕО

Пенальти белгилаш учун асослар бор эди, чунки "Металлург" ҳимоячиси қўли билан рақибнинг ортидан очиқчасига тегинди. Бироқ бу имконият маълум чегарага эга ва бунда кўп нарса ҳакамнинг қарор қабул қилишига боғлиқ. Агар ҳакам бутун ўйин давомида шундай эпизодларда ўйинни давом эттиришга рухсат берган бўлса, унинг қарорига қўшилиш мумкин. Албатта, бу вазиятда рақибга тегиниш ҳаракати содир этилди. Аммо бундай вазиятда ҳакам ушбу қоидабузарликнинг даражасини баҳолайди. АГМК футболчиси рақиб футболчисининг тегиниши натижасида йиқилдими ёки ортида рақибнинг қўли борлигини ҳис қилиб, ўз ихтиёри билан чиройли йиқилиш санъатини амалга оширдими? Россияда бундай вазиятлар бошқача баҳоланади, аммо яқинда бизнинг ҳакамларимизга оддий тегинишлар учун ҳуштакбозлик қилмаслик тавсия қилинди.

Рейтинг: +1   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика