RU

Последние новости

15:28Германия супер клуби Нико Уильямсни сотиб олмоқчи  0 15:00Неймар жароҳатини даволаш учун кунига 11 соатгача машқ қилмоқда. "Сантос" ҳужумчи билан шартномани узайтириш масаласини муҳокама қилади  22 14:31U-15 Ривожланиш кубоги. Ўзбекистон Арманистондан устун келди  5 14:18Нуньесга итальян гранди қизиқмоқда. "Ливерпуль" ҳужумчи учун 50-55 млн евро ва бонуслар хоҳлайди  1 13:42Конте "Наполи" бош мураббийлигидан кетиб, "Ювентус"ни бошқариши мумкин  2 13:14Лондон гранди "Ипсвич"га Делап бўйича таклиф билан чиқди  1 12:48"Ливерпуль" ўз футболчиси билан хайрлашишга тайёр  2 12:18Шикка "Арсенал", "Манчестер Юнайтед" ва "Челси" клублари қизиқмоқда  0 11:49Эшитдик-да! Ўзбекистон U-14нинг немис мураббийи терма жамоа билан Арманистонга бормади  2 11:23"ПСЖ галактикосдан қутулиб, ҳақиқий жамоага айланди. У финалга лойиқ эди. Энрике EЧЛда ҳеч ким юк бўлмаслиги кераклигини тушунади". Харгривс парижликлар таркиби ҳақида  39 10:49"Ал Ҳилол" АПЛдан мураббий олиб келмоқчи  4 10:20Элдор Шомуродов – А Серия 35-тур рамзий терма жамоасига киритилди  12 10:00Бразилия Осиё чемпионати финалчисини аяб ўтирмади  1 09:44EЧЛ. Ҳафта футболчисига кимлар номзод?  14 09:16"Бухоро" ҳали бери ўз майдонида ҳаракат қилмайдими? Лига Бухоро футбол академияси майдони юзасидан хавотирда  7

Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Локомотив"дан совуқ "душ" қабул қилиб олди Новости

Ўзбекистон кубоги. "Қизилқум" "Локомотив"дан совуқ "душ" қабул қилиб олди

Ўзбекистон кубоги нимчорак финал доирасидаги "Локомотив" - "Қизилқум" қарама-қаршлигининг дастлабки учрашуви бўлиб ўтди.


- Учрашув белгиланган вақтдан 15 дақиқа олдин бошланиб кетди.

"Локомотив" жамоасининг 6-дақиқа ташкил этган ҳужумини Марат Бикмаев аниқ зарбаси билан самарали якунлади - 1:0.

Жалолиддин Машарипов жарима зарбасини ажойиб тарзда ижро этди ва ҳисобни 2:0га етказди.

Учрашувнинг 38-дақиқасида "Локомотив"нинг чап қанотдан уюштирган ҳужуми наф келтирди. Олег Зотеевнинг ошириб берган тўпини Диёр Туропов боши билан дарвозани нишонга олди ва ҳисобни йириклаштирди - 3:0.

Танаффусга қадар бир дақиқа қолганида Жалолиддин Машариповдан ажойиб гол! Машарипов рақиб ҳимоясидаги уч футболчини жуда чиройли тарзда алдаб ўтди ва дарвозабонни устидан тўпни ташлаб қўйиб, таблодаги ҳисобни - 4:0га келтирди.

- Биринчи тайм тугади. Ҳозирча мезбонлар меҳмонларни аяб ўтиришаётгани йўқ.

- Иккинчи бўлим бошланди.

Диёр Туропов ўзининг ажойиб зарбаси билан дарвозанинг тўққизлигини аниқ нишонга олди - 5:0.

Учрашув тўлиқ майдон эгаларининг устунлиги остида ўтди. "Қизилқум" "Локомотив"га ҳеч қандай қаршилик кўрсата олмади.

Шу тариқа "Локомотив" жамоаси нимчорак финал учрашувининг дастлабки баҳсида "Қизилқум"ни йирик ҳисобда тор-мор келтирди.

Жавоб беллашуви 30 май куни Навоийда бўлиб ўтади.


23 май (сешанба)
18:30- «Локомотив» – «Қизилқум» 5:0

Тошкент “Локомотив” стадиони.
Ҳакамлар
:  Бахтиёр Намозов, Руслан Серазитдинов, Ринат Нугманов, Жасур Мухтаров.

Голлар: Марат Бикмаев (6), Жалолиддин Машарипов (18, 44), Диёр Туропов (38, 74)
“Локомотив”: 1. Игнатий Нестеров, 5. Кахи Махарадзе (42. Муҳаммад Коне, 64), 10. Марат Бикмаев (22.Мурод Бобожонов, 62), 11. Садриддин Абдуллаев (29.Қувондиқ Рўзиев, 70), 15. Сардор Мирзаев, 18. Тимур Кападзе, 28. Шуҳрат Муҳаммадиев, 33. Олег Зотеев, 37. Шерзод Файзиев, 77. Диёржон Туропов, 99. Жалолиддин Машарипов.
Захирадагилар: 12. Маъмур Икромов, 17. Салим Мустафоев, 22. Муродбек Бобожонов, 29. Қувондиқ Рўзиев, 42. Муҳаммад Коне, 78. Азизбек Амонов, 80. Фарруҳ Ибрагимов

“Қизилқум”
: 22. Артем Макосин, 3. Шукурали Пўлатов, 4. Эркин Бойдуллаев (с), 8. Акмал Рустамов, 9. Отабек Зокиров, 10. Воҳид Шодиев (15.Азамат Алланиязов, 71), 17. Артур Геворкян, 19. Жасур Ҳасанов, 25. Азизбек Усмонов (23. Шерали Жўраев, 46), 27. Илҳом Юнусов, 85. Андрей Деркач (2.Виктор Григорьев, 46).

Захирадагилар: 16. Умиджон Хонимқулов, 2. Виктор Григорьев, 7. Бехзод Мирзамуродов, 15. Азамат Алланиязов, 18. Самандар Шодмонов, 23. Шерали Жўраев, 77. Бекзод Ғанижонов.

Огоҳлантириш: Шерали Жўраев (90)

Рейтинг: +9   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика