RU

Последние новости

21:53Игорь Сергеев – Суперлигада йил футболчиси!  1 21:40Де Йонг "Атлетико"га қарши ўйнамайди  1 21:12Расман: "Бунёдкор" Билолхон Тошмирзаев билан шартнома имзолади  1 20:45Рауль "Реал"га қайтиш истагини билдирди  1 20:29"Динамо" аъзоаси Суперлиганинг энг яхши ёш футболчиси деб топилди  1 20:10Ўзбекистон делегацияси бугун АҚШ пойтахтига йўл олади  16 19:44Кубок финалида "Навбаҳор" дарвозасини ишғол этган футболчи энди "лочин"га айланадими?  7 19:21Йилнинг энг яхши хорижлик футболчиси эълон қилинди  1 19:00Championat.asia ва Transfermarkt Ўзбекистон Суперлигасида ноябрь ойи якунларини сарҳисоб қилди  2 18:39"Навбаҳор" бир қатор легионерлари билан хайрлашди  7 18:19"Локомотив"га дарвозабон керак: "Навбаҳор" аъзоси — асосий номзод  3 17:58Ўзбекистон аёллар терма жамоаси Эронни мағлуб этди  2 17:33"Футбол олами". Сўнгги тур тафсилотлари  0 16:56"Ювентус" етакчисининг жароҳати жиддий бўлиб чиқди  0 16:33ФИФА VAR'дан фойдаланишга ўзгартиришлар киритмоқчи  4

Охирги икки ўйинда ютқазган “Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш юз берди Новости

Охирги икки ўйинда ютқазган “Навбаҳор” раҳбариятида ўзгариш юз берди

Теги :  Навбаҳор
16 апрель куни Наманган шаҳридаги “Марказий” ўйингоҳнинг анжуманлар залида йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаров, Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов, Наманган вилоят футбол ассоциацияси вице-президенти Олимжон Ботирович Исаев, Наманган вилоят футбол ассоциацияси биринчи вице-президенти Баҳром Холмирзаев, “Навбаҳор” ПФК раҳбарияти, жамоа мураббийлар штаби ва футболчилар иштирок этишди.

Йиғилишни Наманган шаҳар ҳокими, “Навбаҳор” футбол клуби президенти Шавкат Шокиржанович Абдураззоқов олиб бориб, сўзни Наманган вилоят ҳокими, Наманган вилоят футбол ассоциацияси президенти Хайрулла Ҳайитбаевич Бозаровга берди. Хайрулла Ҳайитбаевич ўз сўзида Наманган аҳли футболга ўзгача меҳр қўйганлиги, “Навбаҳор” халқ жамоаси эканлиги, жамоада ғалабага бўлган руҳ кучли бўлиши, футболчилар аҳил бўлишлари ва бир мақсад йўлида бирлашишлари, жорий мавсумда жамоанинг олдига улкан мақсадлар қўйилганлиги, “Навбаҳор” Юртбошимиз ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ҳам қўллаб-қувватланаётганлиги, “Марказий” ўйингоҳнинг томошабинлар сиғимини кенгайтириш ёки Наманганда яна бир янги стадион барпо этиш режаси борлигини таъкидлади.

Бундан ташқари, Хайрулла Бозаров маҳаллий футболчилар – жамоа сардори Дилшод Жабборов, шунингдек, дарвозабон Ботирали Эргашев, ҳимоячи Жаҳонгир Меҳмонов, ярим ҳимоячи Мирзоҳид Ғофуровлардан янада иштиёқ билан ўйнаш лозимлиги, ўз устиларида кўпроқ ишлашлари, назарий ва амалий машғулотларни кучайтириш кераклиги, асосийси, халқнинг назаридан қолмасликни уқтирди.

Шунингдек, Хайрулла Ҳайитбаевич “Навбаҳор” бош мураббийи Илҳом Мўминжоновга ҳам жамоанинг олдига юксак мақсадлар қўйилганлиги ва унга бу борада ишонч билдирилганлиги, бундан буён ўз ишига янада масъулият билан ёндошиши лозимлигини айтиб ўтди.

Шундан сўнг, ташкилий масала кўрилди. Шу кунгача “Навбаҳор” директори лавозимида фаолият юритган Акрамжон Дедабаев ўрнига Бахтиёр Мелиевич Бобоев тайинланди. Хайрулла Бозаров “Бунёдкор” жамоасини 5 марта чемпион бўлишида Бахтиёр Бобоевнинг муносиб ҳиссаси борлигини таъкидлаб, “Навбаҳор”нинг ҳам бу йил чемпион бўлишида унга омад ёр бўлишини тилади.

Шундан сўнг, Бахтиёр Мелиевич сўзга чиқиб, Хайрулла Бозаровга билдирилган ишонч учун миннатдорчилик билдириб, жамоанинг олдига қўйилган вазифани бажариш учун қўлидан келганича ҳаракат қилишини таъкидлади.

Рейтинг: +26   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика