Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон терма жамоасининг якуний таркиби қачон эълон қилинади?
		
		20 дек 2018 13:49
        Новости	
	 
				 
				Осиё Кубоги-2019. Ўзбекистон терма жамоасининг якуний таркиби қачон эълон қилинади?
Бир қатор терма жамоалар ушбу турнир учун кенгайтирилган ва якуний таркибларини эълон қилиб боришмоқда.
Осиё Кубоги регламентига биноан ҳар бир терма жамоа мусобақага қадар кенгайтирилган рўйхатини эълон қилиши лозим. Кенгайтирилган рўйхатда камида 18, максимум 50 нафар футболчи бўлиши керак.
Якуний рўйхат эса ўша жамоанинг Осиё Кубогидаги биринчи ўйинидан 10 кун аввал эълон қилиниши шарт. Якуний рўйхатда камида 18, максимум 23 нафар футболчи бўлиши керак. Улардан 3 нафари дарвозабон бўлиши шарт.
Агар якуний рўйхатдан жой олган футболчи жиддий жароҳат олса уни ўша жамоанинг Осиё Кубогидаги биринчи ўйини бошланишига 6 соат қолгунича бошқа футболчи билан алмаштириш мумкин.
Ўзбекистон терма жамоаси Осиё Кубогидаги илк учрашувни 9 январь куни Уммонга қарши ўтказади. Демак, Эктор Купер узоғи билан 31 декабрь куни якуний рўйхатни эълон қилиши керак.
 
Похожие новости
 championat.asia
                   
                   
			
		
		
			championat.asia
		
	 
             "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди
                    "Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди
                    Суперлига. "Насаф" "Навбаҳор" майдонида очко йўқотди Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди
                    Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
                    Месси МЛСдаги танаффус пайтида Саудия Арабистони клубига ўтмоқчи эди, аммо саудияликлар бунга рози бўлишмаган
Комментарии