RU

Последние новости

01:45"Ал Насср" маошини ошириш эвазига Роналду билан шартномани узайтирмоқчи  2 01:28Рэшфорд ижтимоий тармоқларни вақтинча тарк этди  0 01:01Неъматилло Қуттибоев: "Ўғлимни Суперлига клублари чақиришмаяпти"  0 00:44Муҳсин Низомиддинов: "Мухлислардан узр сўрайман. Бу менинг хатом"  1 00:27Ла Лигада мавсумнинг энг яхши футболчиси эълон қилинди  0 00:10Ла Лигада мавсумнинг энг яхши мураббийи аниқланди, у "Реал" ва "Барселона" устози эмас  2 23:53Эрон Про лигаси. "Персеполис" ва "Истиқлол" ғалаба қозонди, Ўрунов гол урди  3 23:18Алексей Евстафеев: "Хатолар тажрибасизлик ва маҳорат етишмаслигидан келиб чиқади"  2 22:51"Насаф" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:35"Пахтакор" клубининг Суперкубок олдидан ўтказган расмий машғулотидан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 22:02Анвар Бердиев: "Шўртан" уй жамоаси эмас. Про лигада очко осонликча қўлга киритилаётгани йўқ"  0 21:40Суперлиганинг 9-туридаги баҳсли вазиятлари юзасидан Эксперт-ҳакамлар комиссияси хулосаси эълон қилинди  5 21:28Про лига. "Машъал" ва "Бухоро"да ғалаба, "Қўқон-1912" мағлубиятга учради  17 21:23Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"  16 21:09Рўзиқул Бердиев: "100 та ўйин эсдан чиқиши мумкин, аммо бу учрашув хотирада қолади"  12

Олимпиада. Стартдан олдинги мағлубият ёхуд МОҚнинг мантиқни "йиғлатган" қарори (ФР блоги) Новости

Олимпиада. Стартдан олдинги мағлубият ёхуд МОҚнинг мантиқни "йиғлатган" қарори (ФР блоги)

"Eşkıya Dünyaya Hükümdar Olmaz" (Ёмонлик дунёга устун бўлолмас)нинг 6-мавсуми тугади, Қирмизигулнинг янги мусиқий албоми чиқмаяпти. Одам зерикиб кетди. Шу туфайли бугун спорт ҳақида гаплашамиз.

Кириш бироз мантиқсиздек туюлмадими?

Шунақа! Чунки бугун мантиқсизликни майнавозчилик даражасига чиқарган воқеа ҳақида гаплашамиз. Барчаси "Оламспорт"да чиққан қуйидаги хабар билан боғлиқ.

Айтаверамиз ва қайтаверамиз: Ўзбекистон делегацияси ўз байроқдорини ўзгартиргани маълум бўлди

 Байроқдор

Олимпиада — ҳар 4 йилда ўтказиладиган спорт оламидаги энг йирик воқелик. Унда иштирок этиш ҳар бир атлет учун шараф. Турнирнинг тантанали очилиш маросимида ўз ватани байроғининг тамсилчиси сифатида чиқиш эса ҳар бир спортчининг азалий орзуси ҳисобланади. Бироқ, бу бахт ҳаммага ҳам насиб қилавермайди.

Бунга қадар олимпия ўйинларида Ўзбекистон спорт делегациясининг байроқдори вазифасини бажарган спортчилар рўйхати: 

1996 - Темур Ибрагимов (бокс)

2000 - Муҳаммадқодир Абдуллаев (бокс)

2004 - Абдулла Тангриев (дзюдо)

2008 - Дилшод Маҳмудов (бокс)

2012 - Элшод Расулов (бокс)

2016 - Баҳодир Жалолов (бокс)

Жорий олимпиадада бу вазифани Бобо-Усмон Батуров ҳамда афсонавий Чусовитина бажариши керак эди. Бироқ, бугун МОҚ бош котиби бу вазифа Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқулованинг зиммасига ишониб топширилганини эълон қилди

Сабаб?

Унинг таъкидлашича, бу қарор қабул қилинишида 2 та асос инобатга олинган:

1. Ҳар бир спорт турида мусобақалар жадвали инобатга олинибди.

Савол туғилади: Ўз ишининг усталари жамланган МОҚдек нуфузли ташкилот бу жиҳатни олдинроқ инобатга ола билмаганми? Янглишмасам, мусобақалар тақвими Чусовитина ва Батуров байроқдор сифатида танланишида олдин ҳам маълум эди.

2. Барча спортчилар, делегация аъзоларининг фикри инобатга олинибди.

Тасаввур уйғонади: Токиодаги делегация таркибида Батуров ва Чусовитинанинг тамсилчи бўлишидан норозилар бор. Демак, ички муҳит ҳавас қиларли даражада эмас. Спортда руҳий ҳолатнинг ўрни жисмоний тайёргарликдан кам эмаслигини инобатга олсак, баъзи атлетларимиз мусобақа стартидан аввал мағлубиятга учради.

Чусовитинага нисбатан ҳурматсизлик

Савол уйғонади: Хўп, байроқдорлар ўзгарибди. Бу шунчалик йирик воқеами?

Ҳа, қачонки, бу ҳуқуқ Оксана Чусовитинадан тортиб олинга бўлса. Уни танимайдиганлар учун маълумот:

Оксана Чусовитина — 46 ёш. Барселонадаги олимпия ўйинлари чемпиони, 3 карра жаҳон чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, қаторасига 7 бор ёзги Олимпиадада иштирок этган ер юзидаги ягона аёл спортчи сифатида гиннеснинг рекордлари китобига киритилган.

Юқоридаги фактларнинг ўзи Чусовитина Ўзбекистон тарихидаги энг буюк спортчи эканига далолат эмасми. Агар камлик қилса, яна битта маълумот: у олимпия ўйинларида чемпион бўлганда (1992) бугун байроқдор сифатида чиқадиган Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқуловалар ҳали туғилишмаган эди. 

Шундай экан, МОҚ қайси мантиқ билан байроқдорларни алмаштирди? Бу спортчиларнинг руҳий ҳолатига жиддий таъсир қилгани аниқ. Батуров бу борада гапиришни истамаган бўлса, Чусовитина хафалигини яшириб ўтирмади:

"Биласизми, нима учун байроқдорликни олиб қўйишганини менга тушунтиришмади. Шунчаки мени бормаслигимни айтишди, тамом.

Мотивацияни ўлдиришди. Бундай қилиш мумкин эмас. Шунчаки тушунтирса бўладику, барчамиз одаммиз, тушунамиз".

Кўриняптики, бу қарор делегациядаги ички муҳитни бузиб юборди. Шунингдек, бу афсонавий спортчининг шахсиятига нисбатан улкан ҳурматсизликдир. Чусовитинанинг ўрнида шахсан мен бўлсам, жавоб тариқасида олимпиадада иштирок этишдан бош тортардим. Тўғри, ватан туйғуси, унинг шаъни деган нарсалар бор. Лекин, унутмаслик керак, Чусовитина спортчи сифатида ватан олдидаги бурчини ортиғи билан адо қилиб қўйганлардан. Кўрамиз, бухоролик афсона МОҚнинг мантиқни "йиғлатган", "хўрлаган" қарорига қандай жавоб қайтарар экан?

Токио Олимпиадасида Оксана Чусовитинани байроқдор қилиш учун бир неча сабаб

P.s. Юқоридаги фикрларнинг барчаси шахсий. Қўшилмаганларнинг қўшилмасликка ҳаққи бор.

Автор :
Рейтинг: +30   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика