RU

Последние новости

17:57"Манчестер Юнайтед" ПСЖ футболчисига қизиқмоқда  0 17:32ПРО-Лига. "Дўстлик" — "Қўқон-1912": Асосий таркиблар маълум  0 17:07ПРО-Лига. "Шўртан" "Олимпик-Mobiuz": Асосий таркиблар маълум  0 16:04Хорватия терма жамоа ярим ҳимоячиси жароҳат сабаб "Евро"ни тарк этади   2 15:39ЎзФҲМ: "Пахтакор" - "Навбаҳор" бош ҳаками ўйин охирида хато қилган, "Сўғдиёна" - "Насаф" учрашувида қизил карточка тўғри берилган, "Олимпик" - ОКМК ўйинида пенальти тўғри белгиланган   8 15:24Вагиз Галиулин Россия клубини тарк этди  7 15:12Евро-2024. Мбаппе гуруҳ босқичида бошқа майдонга тушмайди  5 15:07Про лига. 13-тур расмийлари маълум  0 14:56"Рубин" марказий ҳимоячиси билан хайрлашганини эълон қилди  3 14:30Қосимов бошчилигидаги ОКМКни пешқадамга айлантирган "Олимпик"ка қарши ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 13:50"Реал" Карвахалга янги шартнома таклиф қилмоқчи  2 13:25Премьер-лига янги мавсумнинг 1-тур жуфтликлари маълум  3 12:54"Порту" 41 ёшли Пепе билан шартномани узайтирмайди  6 12:06Евро-2024. Шотландия ҳимоячиси 2 та ўйинга дисквалификация қилинди  0 11:42Ўзимизнинг карикатура. Кубок бу сафар ҳам қўлдан кетмоқдами?!  26

Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан" Новости

Максим Шацких: "Насаф"даги йўқотишлар катта муаммо бўлса, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлар экан"

Ўзбекистон Суперкубоги доирасидаги "Пахтакор" — "Насаф" учрашуви олдидан "шерлар" бош мураббийи Максим Шацких ҳамда футболчилар Достонбек Ҳамдамов ва Диёр Холматов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Эртанги финал ҳақида фикрларингиз билан бўлишсангиз?

- Барчага хайрли кеч. Матбуот анжуманида бунчалик кўп инсонларни кўришни кутмагандим. Эртага қизиқарли ва тезкор футбол бўлишига ишонаман. Стадион ҳам жуда яхши ҳолатда. Финал баҳсида мухлисларга ёқадиган футбол намойиш этамиз.

Диёр Холматов

-Ўйинга тайёрмиз деб ўйлайман. Эртага кубокни бошимиз узра кўтаришимизга ишонаман.

Достонбек Ҳамдамов

- Эртанги финал баҳсига яхши тайёргарлик кўрдик. Майдон сифати ҳам аъло даражада. Финал учрашуви қизиқарли кечишига ишонаман.


Максим Шацкихга савол: - "Қизилқум"га қарши кечган учрашувдан сўнг Суперкубок ҳам бир соврин дея фикр билдириб ўтдингиз. Ушбу сўзларингиз жамоа учун Супекубок соврини катта аҳамиятга эга эмасдек фикр уйғотди. Суперкубок "Пахтакор" учун керакли совринми?

- Ҳар бир мавсумда учта совринни қўлга киритиш имкониятига эга бўламиз: чемпионат, кубок ва Суперкубок. Суперкубок баҳси бир ўйиндан иборат, шунга қарамай, бу биз учун муҳим соврин. "Насаф" ҳам эртанги учрашувга жуда яхши тайёргарлик кўргани аниқ. Бизнинг сафимизда ёш футболчилар "Бунёдкор" стадионидаги илк учрашувларини ўтказишмоқда. Эртанги тўқнашув улар учун жуда муҳим. Финал баҳсида ғалаба қозониш учун боримизни берамиз.

- "Пахтакор" жамоаси "Бунёдкор" стадионида ўтказилган финал ўйинларида ҳали ғалаба қозона олмаган. "Насаф" ҳам финалларда қандай ўйнайши жуда яхши билади. Ушбу факторларни ҳисобга олган ҳолда тайёргарлик кўрдингизларми?

- Ишонинг, ушбу статистика ҳақида ўйлаб ҳам кўрганим йўқ. Биз тарихни эслаб яшамаймиз. Эртага янги учрашув ва ушбу ўйинга тайёргарлик кўришимиз керак.

- Жамоангиз жорий мавсумда таркибини янгилади. "Насаф"да ҳам йўқотишлар кўп. Жорий мавсумдаги энг қизиқарли учрашувлардан бири айнан "Пахтакор" - "Насаф" ўйини бўлганди. Эртанги финал баҳсида ҳам яна шундай курашларга бой ўйин кўришимиз мумкинми? "Насаф" жамоасининг камчиликларидан қандай фойдаланмоқчисиз?

- "Насаф"нинг муаммоларини гапираётган бўлсангиз, мен "Пахтакор"даги муаммолар ҳақида гапирмасам ҳам бўлаверади (кулади). "Насаф" жамоаси мавсум аввалида ўз олдига энг юқори мақсадларни қўйди ва шунга яраша кўп футболчиларни жалб этди. Биз эса футболчиларни қўйиб юбордик. Ўтган мавсумдаги таркибнинг 20 фоизи сақлаб қолинди, холос. Ҳар бир учрашувдан сўнг йўқотишлар бўлмоқда, кимдир қизил карточка олади ёки жароҳат. Иккинчи турдаги ўйинга тўхталадиган бўлсак, айнан ўша учрашувни яхши ўтказдик демайман. Дуранг қайд этган сўнги ўйинларимизда ҳам биз ғалаба қозонишимиз керак эди. Жуда кўп вазиятларни кўкка совурдик. Яратган хавфли вазиятларимизнинг ярмидан фойдаланганимизда ҳам, биринчи таймдан сўнг йирик ҳисобда олдинда бораётган бўлар эдик. Афсуски, реализация бўйича муаммоларимиз бор. Ёнимда ўтирган Достон Ҳамдамов вазиятларни голга айлантирганида, биринчи давранинг ўзидаёқ тўпурар бўлиб олар эди. Рақибларимиз ҳам бизни ўрганиб чиқишмоқда. Биз маникенларга қарши ўйнамаяпмиз. Рақиб жамоаларнинг ўйинчилари ҳам бизга қарши алоҳида тайёргарлик кўришмоқда. Шу сабабли, чемпионатдаги жамоаларнинг даражаси деярли тенг. Фаворит жамоалар ҳам лигага энди қайтган жамоаларига қарши очколар йўқотишмоқда. Осон ўйинлар йўқ. Ҳамма футбол ўйнашни ўрганиб олган. Ўшанда жамоам яхши ўйин намойиш этганди ва ўша ўйин менга ёқганди.

- "Пахтакор" жамоаси чемпионатда энг кўп гол ўтказиб юбораётган жамоа. Лекин "Насаф" ўша учрашувда бор йўғи икки маротаба рақиб дарвозаси томон зарба берганди.

- Кейинги турда эса "Локомотив"га 3:0 ҳисобида мағлуб бўлгандик. Ёшларга ҳар доим стабиллик етишмайди ва бу факт. Бу табиий ҳолат. Суперкубок бир учрашувлик мусобақа. Ушбу финалда яхши натижа ва сифатли ўйин намойиш этишга интиламиз.


Достонбек Ҳамдамов

- "Пахтакор" таркибидаги тажрибали футболчи сифатида ёшлар футболчилар билан қандай алоқа қилмоқдасиз? Ёшларни қўпроқ руҳлантириш кераклигини биласиз. Масалан, эртанги финал баҳсидан олдин ёш футболчиларга қандайдир маслаҳат берган бўлишингиз мумкин?

- Биз ҳам ўз вақтида ёш футболчи бўлганмиз. Катта футболчилар ҳам бизга кўп маслаҳатлар беришган. Ёш футболчиларда ҳозир ажойиб имконият бор. Суперкубок биталлик ўйин ва ушбу битта ўйинда совринни қўлга киритиш мумкин. Ёш футболчиларимизнинг кўплари "Бунёдкор" стадионида ҳали ўйнамаган. Улар буни яхши тушуниб туришибди. Биз ёшларга имкон қадар маслаҳат ва мотивация бериб борамиз, аммо барчаси уларнинг ўзларига боғлиқ.

Максим Шацких

- Сардор Собирхўжаевнинг йўқлиги жамоангиз учун қанчалик катта йўқотиш?

- Жуда катта йўқотиш. Ўйин ва тактик жиҳатлама Сардорнинг йўқлиги катта зарар.

Достонбек Ҳамдамов

- Ўтган мавсумдаги Достон Ҳамдамовни умуман танимадик. Бир метр масофадан ҳам нотўғри зарбалар бердингиз. Жорий мавсум эса стабиллик қайтди ва голлар урмоқдасиз. Ушбу вазиятни қандай тўғирладингиз?

- Бу саволга ўзим ҳам жавоб бера олмайман. Футболчи баъзида бир метрдан ҳам гол ура олмаслиги мумкин, аммо кейинги ўйинда 30-40 метрдан гол уриши мумкин. Ўтган мавсумда нималар бўлганин ўзим ҳам тушунмадим. Ушбу саволга ўзим ҳам жавоб топа олмадим. Машғулотлардан кейин бир ўзим қўшимча шуғулландим ҳам, аммо бу ёрдам бермади. Янги мавсумни яхши ўтказаман деган умиддаман.

Максим Шацких

- Достон оддий вазиятлардан гол уришни истамайди. У ҳар доим қийин вазиятлардан гол уради. Бирга бир вазиятлар Достон учун эмас. У узоқдан зарбалар бериши ёки тўққизликни пойлаши керак. Мен унга ҳар доим шуни таъкидлайман.(ҳазил тариқасида) Ҳозир ҳаммаси ўз ўрнига тушди ва Достон кетма-кет голлар урмоқда.

- Эртага қайси дарвозабонни майдонда кўрамиз? Павлюченко ёки Назаров?

- Жавобни эртага билиб оласиз.

Диёр Холматов

- Эртанги учрашувдан олдин мухлисларга айтмоқчи бўлган гапингиз борми?

- Эртага барча мухлисларни стадионда кутамиз. Қизиқарли ва барчага ёқадиган футбол намойиш этамиз. Кубокни қўлга киритиш асосий мақсадимиз.

Максим Шацких

- Регламентга кўра, эртага асосий вақтда дуранг қайд этилса пенальтилар сериясига мурожат қилинади. Пенальтиларга тайёргарлик кўрдингизларми?

- Мен пенальтилар сериясига тайёргарлик кўрадиган мураббий эмасман, тўғриси. Буюк футболчилар ҳам пенальтилардан хато қилишади. Месси ҳам барча 11 метрлик зарбаларни голга айлантирмаган. Жарима зарбалари ва бурчак тўпларига тайёргарлик кўриш мумкин.

Диёр Холматов

- 2021 йили Джованни Симеоне исмли футболчи А Серияда жуда яхши ўйинини намойиш этди. Журналистлар Симеонега бундай катта ўсишга қандай эришдингиз дея савол беришган эди. Джованни эса, мен ёзда отам Диего Симеоне билан шаҳсан шуғулландим ва у менга кўпгина нарсаларни ўргатди деганди. Сизнинг отангиз Акмал Холматов сизга ҳам шундай маслаҳатлар берадими?

- Дадам айнан қандайдир вазиятда қандай қарор чиқаришни ўргатмайди, аммо умумий маслаҳатлар беради. Мен отамдек футболчи бўлишга интиламан.

Максим Шацких

- Эртанги финал баҳси олдидан мухлисларга айтмоқчи бўлган гапларингиз бўлса, марҳамат.

- Эртага стадионга ташриф буюрадиган мухлисларни ҳурсанд қилишга ҳаракат қиламиз. Барчани стадионда кутиб қоламиз.


Рейтинг: +6   

Похожие новости

Комментарии

+6   
28 мая 22:06:01
Umid Nortojiyev
Ответ на комментарий пользователя Sodiq Nazarov
Сани узинг Пахтакорни энг катта муаммоси ОЧЛла Пахтакор бн энг ёмон статистика сенга тегишли Купам акиллилик килма
Paxtakor OCHL da 2 marta yarim finalga qadar borgan shumi yomon statistika?
+5   
28 мая 21:26:25
Mura Lucky
Пахтакордаги энг катта мауммо узиз буласиз хурматли жаноби олий мураббий узи бир ахволдаги жамоани баттар килдийзку на уйин бор....эх Пахтакор Пахтакор
+4   
28 мая 22:24:30
Shuxrat Allabergenov
Эртанги уйинда имкониятлармас .Омадга куп нарса боглик. Пахтакор га омад .
+4   
28 мая 21:37:54
nerazzuri
Эртага яхши уйин булади суперлигадаги жуда кууууп жамоаларга ва Уни мухлисларига орзу булиб келмокда суперкубокда иштрок этиш ва Уни завкидан бахра олиш .
+3   
28 мая 22:08:23
Asqarov Tursunboy
Nasafni imkoniyati balatro manimcha Nasaf yutsa kerak
+3   
28 мая 21:57:52
Кеганиздан бери нолийсиз жаноб Шацких. Энг кучли таркибиз билан ҳам керак ўйинларда *ичиб қўйгансиз. Эндиям таркиб кетқизвордик, фақат ёшлар қолди шунга натижа йўқ деб баҳона қилманг. На ўйин на тактика на мазмун бор. Сиз келиб ўйинларга тушиш тугур твдан кўргим кеми қолди. Ҳамма ўйинга тушар эдим қолдирмасдан. Кетсангиз яна Пахтакор мазмунли ўйин кўрсатишига ишонаман
+3   
28 мая 21:55:38
TFU sanga o'zbek Futboli
Bu axmoq o'ziga javob bersa yaxshi bo'lardi.
+3   
28 мая 21:31:29
Sodiq Nazarov
Сани узинг Пахтакорни энг катта муаммоси
ОЧЛла Пахтакор бн энг ёмон статистика сенга тегишли
Купам акиллилик килма
+2   
29 мая 00:51:52
SH P B
НАСАФНИ ТАРКИБИНИ МАНГА БЕРИНГЛАР ЁРИБ ТАШЛАЙМАН ДЕЯБДИКУ.
ТУГРИЯМ ГАПИ. БЕРДИЕВ ЭПЛОЛМАЯБДИ, ШАЦКИХДА БУЛСА ШУ ТАРКИБ ХОЗИР ТАКИБЧИЛАРИДАН 7 ОЧКО УТИБ КЕТГАН БУЛАРДИ.
ВАКТ УТИБ КЕТАЯБДИ, БЕРДИЕВ КЕТМАЯБДИ, РАХБАРИЯТ ЭСА ЖИМ ЖИТЛИК РАМАНИНИ УКИЯБДИ, ДЕМАК УЛАРНИ КОНИКТИРАЯБДИ..............
+2   
28 мая 23:27:42
Капитанищее
Ответ на комментарий пользователя Aziz Yuldashev
Шахсий фикрим ўша стадион фақат терма жамоалар учун бўлса яхши бўлар эди, ёки халқаро ўйинлар учун. Миллий чемпионат бахслари учун Пахтакорга беришса хато бўлади.Пахтакор мухлиси. PS Туркманистонда Аркадаг жамоаси ташкил қилинган эди.
Arkadag' o'tkan yili tashkil etildi, Paxtakor tarixiy jamoa. Toshkentda Stadion qurulishi aniq! Buni faqat terma jamoalar uchun bo'lsa stadionga ketgan rasxod o'zini qoplamaydi. Muxlislar tashrifi, Har xil konsertlar qilib stadiondan qisman rasxodni qoplasa bo'ladi. Qolaversa Paxtakordek katta jamoaga hozirgi stadion to'g'ri kelmaydi. Qolaversa qaysidir klubga berilishi aniq baribir, Olympic, Bunyodkor, Look variantlaridan ko'ra eng maqbuli ham Paxtakor
+2   
28 мая 22:20:53
Sodiq Nazarov
Ответ на комментарий пользователя Umid Nortojiyev
Paxtakor OCHL da 2 marta yarim finalga qadar borgan shumi yomon statistika?
Унга 15 йил булди мен Шацких хакида ёздим
Яхшилаб укиш керак
   
29 мая 14:22:05
Tilla
С.Собирху́жаев айни хозирги кунда жамоада сухим у́йинчимас, умуман у́йнаолмаяпти, эртага Уни бор йу́клиги билинмиди. У́зи кереяммас шу у́йинчи
   
29 мая 13:43:02
Davronbek Abduvaliev
Кучли жамоа ғалаба қозонсин.
   
29 мая 13:42:41
Davronbek Abduvaliev
Кучли жамоа ғалаба қозонсин.
   
29 мая 12:06:12
Sodiq Nazarov
Ответ на комментарий пользователя Бахтиёр Ашуров
Т/Жда ўйнагани бу зўр футболчи - дегани эмас. Шунчаки футболчи МТЖ мураббийнинг ўйин услубига тўғри келгани учун чақирилади. Ўша нефть - газ таминоти давридаям Сайфиевга каби футболчилар Т/Жга чақирилган. Ўша даврдаги таркиб ҳозиргилардан анча кучли эди. Улар финалда ОФК олди. Буларчи финалда ютқазишди. Сабаби у даврда футболчилар нефть - газни таминоти туфайли футболчилар россияга ҳам, кетмай ўзимизда қолишарди. Яна бир сабаби у пайтда бош мураббий Демиянинко бўлган. Шунақа кучли жамоани қабул қилиб олган Рўзиқул ОЧЛсини ёки саралашдан ўта олмасди. Ёки бўлмаса гурухда бор йўғи бир очко билан тўритинчи ўринда юрарди!
Насафдаги боллар пахтакорга утмаса термага чакирилмасди шуниям биласизми ?
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика