RU

Последние новости

19:53"Интер" ҳимоячиси йил охиригача сафдан чиқди  0 19:38Расман: "Динамо" Санжар Қодирқулов билан шартномани узайтирди  1 19:19Расман: Олександр Кучеренко - "Локомотив" футболчиси  0 18:57Манба: "Милан" Алиссон билан шартнома тузмоқчи  1 18:29"Челси" ва "Реал" "Ноттингем Форест" футболчисига қизиқмоқда  1 17:59Мадуэке: "Арсенал" Чемпионлар Лигасини ютиши мумкин"  4 17:32Ҳоланд: "Мана шундай ўйинлар учун футбол ўйнаймиз"  5 17:03Расман: "Пахтакор" ва "Динамо" собиқ устози "Қўқон-1912" бош мураббийига айланди  6 16:36Родриго: "Реал" ҳали ишлаши керак бўлган жиҳатлар бор"  3 16:07Асенсио: "Биз Хаби Алонсони 100 фоиз қўллаб-қувватлаймиз"  2 15:38Салоҳ Слотдан узр сўрамади  6 15:10"Бавария" асосий ўйинчиси билан битимни узайтирмоқчи  0 14:42Қарши давлат университети ПФЛ талабига жавоб берадиган стадион қуради  4 14:15"Динамо" раҳбариятида ўзгариш: Шарофутдинов кетди  0 13:53Каннаваро: "Ўзбекистон — охиригача курашадиган жамоа. Бу ўзбек халқининг энг муҳим фазилати"  8

ОФК кубоги-2022. "Сўғдиёна" - ярим финалда! Новости

ОФК кубоги-2022. "Сўғдиёна" - ярим финалда!

ОФК кубоги доирасидаги "Сўғдиёна" - "Истерн" учрашуви бўлиб ўтди.



ОФК кубоги. Интерзонал ярим финал

"Сўғдиёна" (Ўзбекистон) - "Истерн" (Гонконг) - 1:0

6 сентябрь 2022 йил. Жиззах, "Сўғдиёна" стадиони. 18:00

Ҳакамлар
: Ахмал Ал Али, Аббос Ғулом, Абдулаҳади Ал Анези (барчаси Кувайт), Али Реда (Ливан).
Назоратчи: Исмоил Сафири (Эрон)
Комиссар: Башир Абдул Холиқ (Ливан)

Гол: Шоҳруз Норхонов 85, - 1:0 (Виталий Денисов).

"Сўғдиёна" (Ўзбекистон): 27.Милан Митрович, 2.Сардор Қулматов, 6.Искандар Шайкулов, 7.Шаҳбоз Жўрабеков (17.Ҳусниддин Ғофуров, 73), 10.Шоҳруз Норхонов, 11.Жасур Ҳасанов, 19.Жавоҳир Қаҳрамонов, 31.Лука Чермель, 39.Шавкат Саломов (26.Виталий Денисов, 55), 77.Даниэль Насриддинов (21.Абдужалил Маназаров, 55), 93.Дарко Колакович.
Захира: 1.Ширинбой Абдуллаев, 3.Диан Талхатов, 5.Аюбхон Номанов, 20.Баҳодир Насимов, 28.Самандар Мавлонқулов, 29.Азамат Юнусов.

"Истерн" (Гонконг): 1.Япп Хунг Фай, 2.Жожо Александер (5.Зу Кангминг, 89), 3.Тамирлан Козубаев, 4.Ву Чун Минг (42.Юенг Тунг Ки, 89), 9.Виктор Бартамеу, 11.Вонг Хо Чун Ансон (13.Чу Ваи Кван, 76), 16.Леунг Чун Понг, 22.Леунг Квун Чунг, 23.Сун Минг Хин, 27.Маркос Гондра, 30.Вонг Тсз Хо.
Захира: 26.Лиу Фу Юен, 55.Ма Хеи Ваи, 66.Ли Чеук Хин, 77.Ли Чун Тинг.

Огоҳлантиришлар: Даниэль Насриддинов 9.
 


МАТНЛИ ТРАНСЛЯЦИЯ

ЯНГИЛАШ


90+4. Баҳс якунланди, "Сўғдиёна" ярим финалда! Унинг рақиби эртага аниқланади. Бу "Моҳун Баган" (Ҳиндистон) ёки "Куала Лумпур" (Малайзия) бўлади. 

90. Учрашувга 4 дақиқа қўшилди

85. ГООООООООООООООООООООООООООЛ! ШОҲРУЗ НОРХОНООООООООВ! Денисовдан ажойиб тўп узатма ва Норхоновдан гол! ВИДЕОНИ КЎРИШ



82. ЗАРБАААААААААААААА! Норхоновнинг тўп узатишидан кейин Қаҳрамонов зарба берди, "Истерн" дарвозабонидан ажойиб сейв!

77. "Сўғдиёна"да навбатдаги ҳужум, аммо Ғофуров негадир ерлатиб тўп узатди

76. Ўзгариш. "Истерн". Вонг Хо Чун Ансон ўрнига Чу Ваи Кван

73. Ўзгариш. "Сўғдиёна". Жўрабеков ўрнига Ғофуров тушди

72. Хавфли вазият! "Истерн"нинг бурчак тўпидан кейин Митрович дарвозаси олдида хавфли вазият содир бўлди, яхшики рақиб ҳужумчилари тўпга зарба бера олишмади

62. "Сўғдиёна" кўп ҳужум қилмоқда, аммо гол йўқ

55. ЗАРБАААААААААААААА! Жасур Ҳасановнинг жаримадан йўллаган зарбасидан кейин дарвозабон тўпни қайтарди! 



55. Ўзгаришлар. "Сўғдиёна". Насриддинов ва Саломов ўрнига Маназров ва Денисов тушди

52. УХХХ! Қаҳрамонов анча йўл босиб келиб зарба бермоқчи бўлди, аммо ҳимоячи унга имкон бермади!

47. Хавфли вазият! Норхонов яқин масофадан боши билан ноаниқ зарба берди!

46. Иккинчи тайм бошланди




45+1. Биринчи бўлим якунланди

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

44. ЗАРБААА! Қаҳрамоновнинг узоқдан йўллаган зарбаси жуда хавфли чиқди!

40. УХХХХХ! "Сўғдиёна" дарвозаси олдидаги илк хавфли вазият! Митровичдан сейв!

37. ЗАРБАААААААААА! Норхоновнинг бош билан йўллаган зарбасидан кейин тўп дарвоза устунига тегиб қайтди! Ҳозиргача ўйиндаги энг хавфли вазият! 

31. УХХ! Чермель чап қанотдан тўпни узатди, ҳимоячилар тўпни майдондан чиқариб юборишди. Бурчак тўпи

28. Хавфли вазият! Чап қанотдан Ҳасанов тўпни жарима майдонига узатишга уринди, тўп рақиб ҳимоячисининг қўлига тегди, ҳакам индамади.

22. ЗАРБАААА! Чап қанотдан Чермелнинг зарбаси хавфли, лекин ноаниқ кетди! 

14. ЗАРБА! Шавкат Саломов жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси рақиб ҳимоячисининг қўлига тегиб қайтди, ҳакам пенальти йўқ деди

11. ЗАРБА! Жасур Ҳасановнинг зарбаси ўхшамади, тўп юқоридан кетди



10. УХХХХ! "Сўғдиёна"да хавфли жарима тўпи. Жўрабеков жарима майдони ёнгинасида йиқитилди.

9. Огоҳлантириш. "Сўғдиёна". Даниэль Насриддинов

5. Ташаббус ва тўп назорати "Сўғдиёна" томонида.

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ!



- Учрашув соат 18:00да бошланади.

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика