RU

Последние новости

21:10Сафонов кетиши керак, лекин ПСЖга эмас...  0 21:00Суперлига. "Навбаҳор" сўнгги ўриндаги "Металлург" билан дуранг ўйнади  91 20:30Суперлига. "Олимпик" – "Андижон" 0:0 (матнли трансляция)  18 20:25ПСЖ Хвича учун 100 млн евро таклиф қилди, бироқ...  1 19:58Про лига. "Бухоро" – "Қўқон-1912" учрашуви нурсиз дуранг билан тугади  12 19:40VAR хатоларидан энг кўп жабр кўрган АПЛ клублари аниқланди  3 19:16"Реал" футболчиси ЕЧЛ финалини ўтказиб юборади  1 18:47"Ньюкасл" ҳужумчисини "Арсенал"га сотишни истамади  2 18:26Суперлига. "Олимпик" – "Андижон". Таркиблар маълум  6 18:20Суперлигада тоза ўйин вақти қанчани ташкил қилмоқда?  7 17:58Суперлига. "Металлург" – "Навбаҳор". Таркиблар маълум  14 17:35Расман: "Барселона" Хави бош мураббийликдан кетишини эълон қилди  17 17:05Бубанья, Юсупов, Исмоилов, Бабаян ва Бошкович жарима тўлайдиган бўлди  16 16:48Манба: "Барселона" Хавини ишдан бўшатади  14 16:23"Ювентус" Роналду билан судлашишда давом этади  5

ОФК Кубоги-2021. "Насаф"нинг тикланиш машғулоти қувноқ кайфиятда ўтди ГАЛЕРЕЯ Новости

ОФК Кубоги-2021. "Насаф"нинг тикланиш машғулоти қувноқ кайфиятда ўтди ГАЛЕРЕЯ

Хабарингиз бор, "Насаф" жамоаси ОФК Кубоги-2021 2-тури доирасида Тожикистоннинг "Хўжанд" жамоасини 3:0 ҳисобида мағлуб этган эди.

Жамоа қўшниларга қарши беллашувдан сўнг тикланувчи машғулотни ўтказди. Кундуз куни бир кун олдин асосий таркибда тушмаган ўйинчилар тренажер залида шуғулланишди. Кечқурунги майдонда ўтадиган машғулот эса соат 18:30да бошланди.


Бугунги машғулот тикланиш учун ўтказилди ва унда ўйинчилар аввал бутун майдонни бир неча бор айланиб югуриб чиқишди. Кейин эса "Хўжанд" қарши асосий таркибда тушмаганлар алоҳида Рўзиқул Бердиев бошчилигида тўп билан шуғулланишган бўлса, бир кун олдин бошланғич таркибда бўлганлар (дарвозабон Абдувоҳид Неъматов ҳам) Илнур Сибагатуллин бошчилигида мушакларни "чўзиш" билан шуғулланишди ва ўзаро "квадрат" ўйнашди. Бунда ўртага иккита ўйинчи тушди.  Қизиғи, "Олой" билан ўйиндан кейинги тикланиш машғулотида Марко Станоевич ва Ойбек Бозоров оёқлари орасидан тўпни ўтказиб юборишганди. Ўшанда Бозоровнинг "еб қўйгани" лавҳасини ижтимоий тармоқларимизда чоп этгандик. Кўринишидан Ойбек ўша кун учун аламини олишга қасд қилган экан. Бу сафарги тикланишда Бозоровнинг ўзи Суҳроб Нуруллоев ва Шерзод Насруллаевларни "очкосидан" олди. Ҳар икки вазиятни видеога олишга углурдик. "Насаф"нинг машғулотидан лавҳани сал туриб чоп этамиз. Рўзиқул Бердиев шогирдларининг "Хўжанд"га қарши ўйиндан кейинги тикланиш машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Толибжон Қосимов, Душанбедан махсус


Рўзиқул Бердиев шогирдларининг "Хўжанд"га қарши ўйиндан кейинги тикланиш машғулотидан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин. >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Рейтинг: +22   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика