RU

Последние новости

13:16Ҳимоя чизиғида "катта тозалаш": "Интер" фахрийлар билан хайрлашишга тайёр  1 12:48Ҳолид Ал Фадли Ўзбекистон термасининг араб мамлакатларидан қандай фарқи борлигини айтди  0 12:27Файзуллаев Уругвай билан ўйнамайди  3 12:19Манба: Ўзбекистон халқаро турнирда Миср билан ўйнаши мумкин  4 12:05Реда Ҳани: "Мазкур беллашув Ўзбекистондаги сингари бизнинг мураббий учун ҳам биринчиси эди"  1 11:47Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК ҳакамлар академиясида малака оширади  0 11:35Ўзбекистонлик ҳакамлар ОФК Чақирув Лигаси ўйинларида!  0 11:24Ўзбекистон U-18 термаси Озарбайжон билан муроса кўчасини танлади  1 11:10Ўзбекистонлик аёл ҳакамлар Осиё чемпионати саралаш босқичида ишлайди  0 10:46"Арсенал" туркиялик футболчи учун катта суммадан воз кечишга тайёр  1 10:18"Реал" ҳужумчиси январда АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 09:50А Сериянинг энг кўп маош олувчи футболчилар рейтинги эълон қилинди  0 09:23Мбаппе Ямалнинг шахсий ҳаётига аралашётганларга мурожаат қилди  9 08:55Футзал. 3-турнинг марказий учрашувида йирик ҳисоб қайд этилди  0 08:27Элдор Шомуродов:"Ҳамма ҳам хато қилади"  11

Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс" Новости

Акбар Усмонов: "Бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс"

Кеча футзал бўйича Олий лига баҳслари расман якунига етди.

Унда БМБ чемпионликка эришган бўлса, "Оил Стар" иккинчи, ОКМК эса учинчи ўринни банд этди. 

БМБ ва Ўзбекистон терма жамоаси ҳужумчиси Акбар Усмонов мавсум давомида 42 та гол уриб, чемпионат тўпурарига айланди. "Динамо"га қарши якуний тур учрашувидан сўнг (8:2) ҳужумчи билан қисқа интервью уюштирдик. 

- Мавсум якунлари бўйича фикрларингиз қанақа?

- Мавсум биз хоҳлагандек, чемпионлигимиз билан якун топди. Бунинг учун Яратганга шукур деймиз. БМБ билан жуда ҳам ажойиб мавсум ўтказдик. Жамоамиз билан чемпионликни муносиб ҳимоя қила олдик деб ўйлайман. БМБдаги йигитларга раҳмат айтиб қоламан.

- Бугунги учрашувдаги голингизни трибунада ўтирган онажонингизга бағишладингиз (Усмонов голларидан бирини ургач, трибунага чиқиб кетди ва бунинг учун сариқ карточка ҳам олди – таҳр.). Буни олдиндан режалаштирганмидингиз?

- Барчамизни бу даражага етиб келишимизда ота-оналаримизнинг ўрни беқиёс. Ҳар бир голимиз ортида ота-оналаримиз меҳнати ётибди. Шунинг учун голларни онамга бағишлайман.

- Акбар ака, орада сиз оғир дамларни бошдан кечирдингиз ва сизда пасайиш кузатилди. Ўша пайтда ўзингизда қандай куч топдингиз? Қандай қилиб яна юқори даражага чиқа олдингиз?

- Бу ҳаётда ҳамма нарса бўлар экан-да. Муҳими, йиқилдингми, тура олишни билиш керак экан. Барчамиз йигит кишимиз. Йигит киши айнан шундай ҳолатларда ўзини қўлга ола билиши ва йўлда давом этиши жуда ҳам муҳим. Асосийси, меҳнат қилишдан тўхтамаслигимиз керак.

- Олдинда терма жамоамизни муҳим ўйинлар кутиб турибди. Айниқса, "Ҳумо Арена"дек жойда умуман бошқача атмосфера юзага келади. Мухлислар Ўзбекистон ўзида қабул қилаётган ЖЧда терма жамоамиздан нималарни кутса бўлади?

- Мухлисларимиз биздан максимал даражадаги натижаларни кутишади. Биз ҳам шунга мос равишда боримизни бериб, юқори натижаларни кўрсатишга ҳаракат қиламиз.


Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика