RU

Последние новости

11:4834 ёшли Рэмзи "Пумас" билан шартномани бекор қилди. У июль ойида Мексика клубига ўтган эди  0 11:20Мбаппе "Тоттенхэм" юлдузи Хави Симонсга баҳо берди  0 10:36Слот мағлубиятларга асосий сабаб нима бўлаётгани ҳақида гапирди  0 09:57Мбаппе жорий мавсумдаги мақсадини айтди  0 09:30Канте Европага қайтиши мумкин  0 09:02МЮ қишда АПЛ юлдузи билан шартнома имзоламоқчи  3 08:33Суперлига. Бугун "Бухоро" яна "Бобур Арена"да ўйнайди  9 08:08БАА. "Ўзбек дербиси"да ҳамюртларимиз Sofascore томонидан неча баҳога лойиқ кўрилди?  0 07:41Sofascore. Тўпурарлар пойгасида пешқадам бўлиб олган Шомуродов кечаги учрашувда неча баҳо олди?  7 00:51Пеп Гвардиола: "Биз ҳали энг юқори даражамизда эмасмиз"  2 00:05Туркия. "Истанбул Башакшеҳир" Шомуродовнинг голи эвазига ғалаба қозонди  19 23:55Ямалнинг соғлиғида яна муаммолар бошланди  8 23:35Эрон. "Истиқлол" ишончли ғалаба қайд этди  0 23:18Верратти Доннарумма ҳақида: "У ҳафа бўлганди"  2 22:50Асрор Алиқулов: "Шўртан"да ким ишламасин ёки клубимизга ким алоқадор бўлмасин ҳамма ғалабани кутаётганди"  0

Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади" Новости

Асрор Алиқулов: "Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси юқори бўлади"

Про лиганинг 9-туридан ўрин олган "Арал" - "Машъал" (1:1) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Асрор Алиқулов матбуот анжуманида иштирок этди.


- Ўйин ҳақида

- Курашларга бой ўйин ўтказдик. Бундай учрашувларда характерга асосий урғу қаратилади. Биринчи бўлимда вазиятлар яратдик, бироқ гол ура олмадик. Хатоликка йўл қўйдик ва шунинг оқибатида пенальтидан жазоландик.

Иккинчи бўлимда ҳужумлар ташкил қилдик. Мезбонлар яхши ҳимояланишди, шунингдек вақт чўзишга ҳам ҳаракат қилишди. Гол урдик, бироқ ғалабагача вақт етмади. Бу дуранг қайси жамоа учун керак эди, билмадим. Навбатдаги ўйинларга тайёргарлик қилишда давом этамиз.

- "Қўқон-1912"га қарши ўйин билан таққосласак, таркибда қатор ўзгаришларга қўл урдингиз. Бунинг сабаби нима?

- "Қўқон-1912" билан учрашувда яхши ўйин ташкил қилгандик. Стандарт вазиятларда гол ўтказиб юбордик. "Арал" жамоасида ҳам устун жиҳатлар стандартлар ҳисобланади. Шуларни ҳисобга олган ҳолда таркибга ўзгартиришлар киритдик.

- "Машъал" 15 кун ичида 5 минг километрлик масофани босиб ўтди. Бунда футболчиларда жисмоний чарчоқ кузатилдими?

- Чарчоқ бўлади албатта. Узоқ йўл босиб келинганидан сўнг тикланиш учун вақт сарфланади. Нукусда футболни яхши кўришади. Бироқ, жамоа ўз ўйинларини сунъий стадионда ўтказаяпти. Бундай майдонда жароҳат олиш даражаси жуда юқори бўлади. Кийиниш хонасида кўрдим, футболчиларнинг оёқлари шилиниб кетибди. "Арал" жамоасини ҳам тезроқ сифатли ва табиий майдонларда ўйнашини жуда истаймиз.

Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика