RU

Последние новости

01:18Лионель Скалони: "Ҳозир Мессисиз ҳам Месси бордек ўйнай оламиз"  0 00:50Нико Уильямс "Барселона"га ўтиш учун маошининг камайишига ҳам рози  2 00:28Улуғбек Бакаев: "Дурангга мос ўйин бўлди"  0 00:14"Манчестер Сити" ҳимоячиси "Фенербахче"га ўтиши мумкин  0 23:48Максим Шацких: "Ҳисоб 1:0 вақтида биз иккинчи голни уришимиз керак эди"  6 23:12Асрор Алиқулов: "Иккинчи голни уриб олганимиздан кейин футболчилардаги босим йўқолди"  0 22:54Баҳром Ҳайдаров: "Бугунги мағлубият учун барчадан узр сўрайман"  9 22:50Ўзбекистон U-17 терма жамоаси иккинчи ўйинда ҳам Чилини мағлуб қилди  22 22:05Суперлига. "Машъал" Қўқонда жавобсиз тўртта гол урди  13 21:53Суперлига. "Бухоро" ва "Андижон" Самарқандда муроса кўчасини танлади  19 21:17Мбемо "Тоттенхэм" ва "Манчестер Юнайтед" ўртасида танлов қилди  0 20:5639 ёшли Милнер шартномани узайтирди  2 20:39"Тоттенхэм" "Манчестер Юнайтед" эгасини судга берди  0 19:46Рэшфорд агентларига "Барселона"га қўшилишни истагаётганини айтди  5 19:21Ўзбек телеканаллари Абдуқодир Ҳусанов иштирок этадиган Клублар ўртасидаги ЖЧ намойиш ҳуқуқини қўлга киритди  14

ОФК Кубоги-2021. Душанбе кундалиги. Тожикистон футболи афсонаси хонадонига ташриф, "Олой" мураббийи билан суҳбат ва "Насаф" машғулоти Новости

ОФК Кубоги-2021. Душанбе кундалиги. Тожикистон футболи афсонаси хонадонига ташриф, "Олой" мураббийи билан суҳбат ва "Насаф" машғулоти

Бугун, 14 май куни Марказий Осиё минтақасида ОФК кубоги-2021 гуруҳ баҳслари старт олади.

Қаршининг "Насаф" жамоаси жой олган "F" гуруҳи ўйинлари Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида бўлиб ўтади. Ўз навбатида биз ҳам қўшни мамлакатда бўлиб турибмиз. Қуйида кечаги ажойиб ва жуда ҳам тиғиз тавқимда ўтган кун кундалигини эътиборингизга ҳавола этамиз.

Бу йил Аллоҳ муборак Рамазон ҳайит намозини Душанбе шаҳрида ўқишни насиб айлаган экан. Эрталабки 7лардан кейин меҳмонхонага қайтдим ва кутилмаган смс хабар олдим. Унда яқиндагина ОЧЛда ҳаммани ҳайрон қолдирган Тожикистоннинг "Истиқлол" клуби дарвозабонлар мураббийи Фарруҳ Бердиев бироздан сўнг мени олиб кетиши ва бир хонадонда меҳмон бўлишимизни ёзган эди. Хуллас, Ф.Бердиев келди ва биз мен учун ҳали номаълумлигича қолаётган инсоннинг уйи сари отландик. Қизиғи, ўша хонадондан бир подьезд олдинда бугунги кунда Қирғизистоннинг "Олой" клубини бошқариб бораётган мураббий Нўъмонжон Юсуповнинг уйлари жойлашган экан. "Олой" яна бир неча соатдан сўнг "Насаф"га қарши майдонга чиқадиган жамоа эканлигини такрорлашим шарт эмас. Аслида Нўъмонжон ака билан 11:20да стадион анжуманлар залида ўтадиган ўйин олди матбуот анжуманида тўқнаш келишимиз керак эди. Аммо, тақдир бизни ундан эртароқ учраштирди. Хуллас, жуда оддий ва содда бу инсон Фарруҳ Бердиевни мураббийликка кириб келишига сабабчи бўлган устози экан. Қисқа, лекин самимий суҳбатдан сўнг уларга 3 соатдан сўнг яна учрашишимиз ва ўшанда уларга берадиган саволим борлигини айтиб хайрлашдик.

Душанбе шаҳрида Рамазон ва Қурбон ҳайитларида болалар қўлларига махсус пакетлар олиб уйма-уй юришар ва турли ширинликлар йиғиб юришар экан. Бу худди биздаги "Рамазон айтиб келдик эшигингизга, қўчқордек ўғил берсин бешигингизга..."га ўхшаш одат экан. Ўз навбатида ҳар бир хонадон эшик қоқиб келадиган болажонлар учун турли ширинликларни талайгина қилиб тайёрлаб қўйишаркан. Бундан ташқари, ҳар бир хонадон аёллари иккита ҳайит байрамига бир кун олдиндан турли ширинликлар ва пишириқлар тайёрлашаркан. Турли танишлар, қариндошлар бир-бирларининг хонадонларига ташриф буюриб, қуръон тиловат қилиб, уй шароитида тайёрланган турли таом ва ширинликлардан тановул қилиб дилдан суҳбатлашиб кетишаркан.

Кўриб турганингиздек, қўлларидаги пакетларни ширирликлар билан тўлдириб бораётган болажонларни қувончи чексиз.


Ниҳоят, ўша уйга етиб бордик. Эшикни Тожикистон футболи афсонаси Одил Иргашев очди. Очиғи, бу инсонни мамлакат футболи учун қай даражадаги ўйинчи эканлигини билмасдим. Ҳамроҳим бу кишини 11 карра Тожикистон чемпиони бўлган ягона ўйинчи бўлганини айтиб ўтди. Кейинроқ "google"дан бу инсон ҳақида ўқиб олдим. Дарҳақиқат, биз тожик футболи афсонасининг хонадонида меҳмон бўлиб ўтирган эдик. Одил Иргашев бугунги кунда "Истиқлол" маъмури сифатида фаолият олиб бормоқда экан.

Суратда чапдан ўнгга: камина, Одил Иргашев ва Фарруҳ Бердиев. Дарвоқе, бугун Фарруҳбекни туғилган куни. Фурсатдан фойдаланиб уларни таваллуд айём билан табриклаб қоламан.


Суҳбат давомида фақатгина футбол мавзусида эмас, бу ернинг урф-одатлари ҳақида ҳам анча гаплашган бўлдик. У ердан чиқиб яна бир хонадонда шу тарзда меҳмон бўлдик. Кейин эса меҳмонхонага келиб "қурол-аслаҳаларим"ни олиб стадионга йўл олдим. У ерда эса бизни бир эмас, тўртта матбуот анжумани кутарди. Анжуманларнинг ҳар бири ҳақида кеча алоҳида хабарлар бердик.

ОФК Кубоги-2021. "Ҳозир жамоаларни кучли ёки кучсизга ажртадиган вақт эмас". Рўзиқул Бердиев иштирокидаги матбуот анжумани + ГАЛЕРЕЯ

"Насаф" устози Рўзиқул Бердиев ва ярим ҳимоячи Акмал Мозговой иштирокидаги матбуот анжуманидан сўнг навбат "Олой" вакилларига келди. 3 соат олдин умуман бошқа жойдаги тасодифий учрашувда айтганим саволни ошликлар бош мураббийи Нўъмонжон акага бердим. У киши икки нафар ўзбек футболчилари Санжар Тўрақулов ва Идрис Бикмайкин нима учун ОФК Кубогига "заявка" қилинмаганини айтиб ўтди.

ОФК кубоги-2021. "Олой" бош мураббийи ўзбекистонлик футболчиларнинг қайдномага киритилмагани сабабини изоҳлади

Анжуман тугаганидан кейин эса ташқарига чиқиб мутахассис билан бир неча дақиқа суҳбатда бўлдим. У кишининг айтишича, жамоа ҳар икки футболчимизни дастлабки "заявка"га киритган. Аммо, Бикмайкин легионерлар лимити сабаб, Тўрақулов эса жароҳат сабаб охирги паллада рўйхатдан чиқарилган. Н.Юсупов С.Тўрақуловга жуда ҳам ишонишганини айтиб ўтди. Тўрақулов Қирғизистон Премьер-лигаси доирасида 2 тур олдин ўтказилган сунъий қопламали майдонда тиззасидан жароҳат олган ва ҳали буткул тикланиб улгурмаган. Мураббий уни яна сунъий майдонда ўтадиган ўйинларда тушириб таваккал қилишни хоҳламаганини такидлади. Хуллас, матбуот анжуманларини сайтга қўйиб, улгурмаганлимни аудио ва расмларини Тошкентдаги йигитларга ташлаб ўзим яна меҳмонхонага кетдим. Жамоаларнинг расмий машғулотигача менда 2 соатдан бироз кўпроқ вақт бор эди. Эрталабки биродаримиз Фарруҳ Бердиев тушдан кейин ака-ука Жўрабоевлар хонадонида меҳмон бўлишимизни айтиб огоҳлантириб қўйганди. Маълумот учун, Амирбек Жўрабоев А.Канчельскис қўлостида "Навбаҳор"да тўп тепган бўлса, унинг укаси Зоир Жўрабоев Андрей Шипилов ишлаган пайтда "Металлург"да ўйнаган. Ака-укаларнинг иккиси ҳам ўзбек футболи учун бегона эмас. Жўрабоевлар хонадонидаги ажойиб суҳбат ва меҳмондорчиликдан кейин тўғри стадионга йўл олдим. У ерда "Насаф" ва "Олой" машғулотларини расмга олишим керак эди.

"Насаф" расмий машғулоти бошланишидан олдин Тожикистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Усмон Тошев қаршиликлар билан учрашиб қисқа суҳбат қуриб кетди.


Бир кун олдин "Насаф" машғулотида 30 дақиқа ишлаш учун рухсат олган эдим. Расмий машғулотда эса қатъий тартиб бор: 15 дақиқа. Боз устига, расмийлардан бири олдимга келиб фақатгина 17:00дан бошлаб расмга олишим мумкинлигини, унгача расмга олмаслигимни илтимос қилди. Яъни, 17:00дан 17:15гача, тамом. Худди бир кун олдингидек ўқувчилар учун "аждарлар" машғулотидан видеолавҳа ҳам қилишни мақсад қилдим ва улгурганимча расм ва видеони амалладим. Машғулотда барча ўйинчилар иштирок этишди. Дарвозабонлар билан эса одатдагидек Денис Иванков ишлади. Ўйинчиларнинг кайфияти яхши эди.

Жараёнларни маҳаллий "Варзиш Sport" телеканали ҳам ёритиб бормоқда.


Дарвоқе, ОФК Кубоги-2021да мухлислар стадионга қўйиладиган бўлди. Бу фақатгина Душанбе шаҳридаги ўйинларда амал қилади. ОФКнинг бошқа ҳеч бир мусобақасида мухлисларга рухсат берилмаганди. Бунда стадионнинг фақат 50 фоизи тўлиши мумкин. Яъни, мухлислар орада битта жой қолдирган ҳолда масофа сақлаб ўтиришлари керак бўлади.

Трибуналардаги жойлар алоҳида белгилаб чиқилган ва мухлислар ёнма-ён ўтирмасликлари керак.

ОФК Кубоги. Мухлислар стадионга кириши мумкин


Хуллас, шунақа гаплар. Бугун старт оладиган ўйинларда "Насаф" жамоасига омад ва ғалабалар тилаб қоламиз.

Автор : Tolibjon Qosimov
Рейтинг: +16   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика