RU

Последние новости

21:00Суперлига. "Пахтакор" – "Навбаҳор" (матнли трансляция)  144 20:58"Бавария" ва "Ливерпуль" француз иқтидори учун баҳслашади  4 20:50Суперлига. "Динамо" – "Насаф" 2:1 (матнли трансляция)  63 20:18Сергей Чигодаев: "Вазиятларимиз жуда ҳам кўп бўлди, лекин уларни голга айлантира олмадик"  2 19:25Халқаро турнир. Ўзбекистон U-16 иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  8 19:17"Пахтакор" — "Навбаҳор". Таркиблар маълум  7 18:43Ўзбекистонлик футболчи Россия Медиалигасини ёндирмоқда  2 18:13"Арсенал" янги музокаралардан сўнг Гёкереш трансферига яқинлашди. Ҳужумчи "Спортинг"ни тарк этмоқчи  10 17:45Тимур Кападзе: "CAFA - яхши турнир бўлади. Ҳали шартномам янгиланмади"  22 17:10Котрина Кулбите: "Нима бўлганда ҳам биз йўлланмани қўлга киритдик"  2 16:46"Бунёдкор" "Андижон"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 16:35Футболчиларимиз Осиё чемпионати йўлланмаси қўлга киритилганидан сўнг нималар деди?  3 16:12"Арсенал" 65 млн евролик трансферни эълон қилди  7 15:20Сон Хён Мин МЛС клубига рад жавобини берди  0 14:36"Манчестер Юнайтед" "Челси" ярим ҳимоячиси учун 40 млн евро тўлашга тайёр  1

Одил Аҳмедов яна бир ёшга улғайди Новости

Одил Аҳмедов яна бир ёшга улғайди

Бугунги санада ҳаётларидаги унутилмас кун - ўз таваллуд айёмларини нишонлаётган футбол аҳлини муборакбод этишда давом этамиз.

Бугун Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори, уч йилдан бери Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби шарафини муваффақиятли ҳимоя қилаётган Одил Аҳмедов ўз туғилган кунини нишонламоқда. Бугун Наманган ўғлони 32 ёшга тўлди. Терма жамоамизнинг етакчиси ҳақида кўп ва хўп гапириш мумкин. Футболчи сифатида катта обрўга эришди, клуб миқёсида айтишга арзигулик ютуқларни қўлга киритди. Аммо, унинг бошқа футболчиларимиз сингари энг катта орзуси ҳозирча армон бўлиб қоляпти. Ҳозирда давом этаётган ЖЧ-2022 саралаш баҳслари бугунги қаҳрамонимиз учун сўнгги имконият, охирги уриниш.  

- Одил, ҳамма футболчи ҳам профессионал фаолиятини якунлаганидан сўнг мураббийликни танлайвермайди. Айримлар умуман бошқа соҳага ўтиб кетишади. Тасаввур қилайлик, Одил Аҳмедовдан келажакда қандай мураббий чиқиши мумкин?

- Мураббийлик жуда қийин соҳа. Бунга ҳозир гувоҳ бўляпман. Фаолиятим давомида кўплаб мураббийлар қўл остида ўйнадим. Уларга қанчалик қийин бўлаётганини кўряпман. Шуни била туриб, мураббийликни танлашим нотўғри бўлади. Ўйлашимча, мендан яхши мураббий чиқмайди. Ҳозирги шароитда мураббийлик соҳасини танлаш ниятим йўқ. Лекин келажакда нима бўлишини билмайман. Балки вазиятнинг ўзи шунга тўғри келиб қолар. Айни пайтда бор эътиборимни футбол майдонидаги фаолиятимга қаратганман. 

- Футболчи бўлмаганингизда, қайси касб орқали оила тебратишингиз мумкин эди?

- Бу ҳақда ўйлаб кўрмаган эканман. Чунки, футболчи бўлмасликни тасаввур ҳам қила олмайман. Болаликдан футболга қизиқдим ва шу касб орқали нон топишни мақсад қилганман. 

- Акангиз Ёқуб Аҳмедов санъат соҳасини танлади ва кинода турли роллар ижро этди. Тасаввур қилинг, Одил Аҳмедовни кинога таклиф этишди...

- Бунга рози бўлмасдим. Сабаби оддий - кинода рол ижро этиш қўлимдан келмайди. Ҳар бир ишни ўзининг профессионали бажаргани маъқул. 

- Агар сизга таклиф этилаётган рол бевосита футболчининг образини талқин этиш бўлса-чи? 

- Мабодо шундай бўлган тақдирда, буни ўйлаб кўрардим. Шу орқали ёшлар футболга янада қизиқса, бундан хурсанд бўламан ва шу мақсад учун ҳам рол ижро этардим.   

Ўз ўрнида Одил Аҳмедовни бугунги таваллуд айёми билан унинг дўстлари, укалари муборакбод этишади.   

Остон Ўрунов, "Локомотив" ярим ҳимоячиси

- Футболни танлашимга Одил ака Аҳмедов сабаб бўлганлар. Айнан уларга ҳавас қилиб, футбол ўйнай бошлаганман. Футболдаги илк қадамларим Навоий вилоятининг Навоий шаҳрида ташланган. Қайсидир маънода оилавий муҳит ҳам ўз таъсирини ўтказган. Баҳодир ака деган мураббийнинг таклифи билан Тошкентга келдим. Бу ерда Темур Олимхўжаев мени қарши олдилар. Жиддий синов, яъни кўрикдан муваффақиятли ўтганимдан сўнг “Пахтакор” билан шартнома имзоладим. Тақдирни қарангки, менга ҳам Одил ака ўйнаган ва юлдуз даражасига кўтарилган “Пахтакор” жамоасида ўйнаш бахти насиб этди. Орзуларимдан бири ушалди. Кейин Республика олимпия захиралари коллежида тахсил олдим. Ушбу ўқув масканида ўз вақтида машҳур футболчилар ўқишган, футбол сир-асрорларини ўрганишган. Улар орасида Одил Аҳмедов ҳам бўлган. Менга бу бахт ҳам насиб этди. Фурсатдан фойдаланиб, Одил акани таваллуд кунлари билан табриклайман. 

Алишер Аҳмедов, дарвозабон, Одил Аҳмедовнинг дўсти

- Одил ҳар жойда етакчи, кучли, иродали футболчи бўлган. Шу хислати ҳозир ҳам бор. Лекин шунча қобилиятига қарамай, майдонда ҳам, ҳаётда ҳам жуда камтарин инсон. У билан Республика олимпия захиралари коллежида бирга тахсил олдик. Одилдан ташқари, ўша пайтда сиз билан бирга таҳсил олган футболчилардан Мирзакамол Камолов, Муқимжон Тошматов, Сардор Қобулжонов, Раҳматилло Бердимуродов каби дўстларимизни ҳам айтиб ўтишим мумкин. Барча дўстларимиз ва шахсан ўз номимдан Одилни туғилган куни билан муборакбод этамиз.  

Фурсатдан фойдаланиб, биз ҳам сайтимиз ижодкорлари ва ўқувчилари, мухлислари, яқинлари, қадрдонлари номидан Одил Аҳмедовни бугунги унутилмас куни билан муборакбод этамиз. Унга сиҳат-саломатлик, оилавий бахт, орзулари ушалиб юришини тилаймиз. 

Рейтинг: +25   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика