RU

Последние новости

02:20Ироқ. Темиров гол урган ўйинда "Арбил" дуранг ўйнади  0 01:02Футзал. Осиё чемпионати бошланди  0 00:58"Ювентус" Сенесини сотиб олмоқчи. Футболчига "Барселона" ва "Атлетико" ҳам даъвогар  0 00:34"Атлетико" Горетцканинг агентлари билан музокара ўтказмоқда  0 00:06Андре Онана собиқ жамоасига қайтиши мумкин  1 23:35Тэмми Абрахам расман АПЛга қайтди  5 23:05Моуринью: "Арбелоа энг севимли ўйинчиларимдан бири эди. Унга босим бегона"  3 22:35"Бунёдкор" назорат учрашувида Косово клубига мағлуб бўлди  0 22:27Эрон. "Трактор" ва "Истиқлол" ўз учрашувларида ғалаба қозонишди  1 21:41Эндрик: "Бу ҳали бошланиши"  0 21:22"Челси" қишдаёқ Стерлинг билан хайрлашишга қарор қилди  0 20:32Пьянич расман фаолиятини якунлади. У Қозоғистон клубига ўтмайди  3 19:53"Бухоро" Руминия жамоаси билан дурангга рози бўлди  2 19:32Ўзбекистон U-16 термаси "Бунёдкор" U-19 жамоасидан устун келди  3 19:13Ўзбекистон U-17 терма жамоаси Хитойга етиб борди  9

ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди Новости

ОЧЛ 2. "Андижон" гуруҳида пешқадам ўзгарди

"Андижон" жамоамиз қатнашаётган ОЧЛ 2 нинг Б гуруҳида 29 октябрь куни битта учрашув бўлиб ўтди.

Баҳрайнда "Ал Ҳалдия" Қатарнинг "Ал Аҳли" жамоасини қабул қилди. 

Гап шундаки, Б гуруҳида 3-тур ортда қолган ва олдинда 4-тур баҳслари кутмоқда. Бироқ "Ал Ал Ҳалдия" - "Ал Аҳли" учрашуви 5-тур доирасида ўтказилди. Ушбу беллашувнинг барвақт ўтишига сабаб шуки, Баҳрайн терма жамоасининг Араб Кубоги саралашида қатнашиши инобатга олиниб, тақвим эълон қилинганида ҳам ушбу ўйин 29-октябрга белгиланган. "Андижон" эса 5-турни 26-ноябрь куни "Бобур арена"да Туркманистоннинг "Аркадаг" клубига қарши ўтказади.

29 октябрь. "Ал Ҳалдия" - "Ал Аҳли" -1:2 (0:0). 

Голлар: Дрис Феттоуҳи, 65 - 0:1. Муҳаммад Ал Ромайҳи, 74 - 1:1. Секоу Янсан, 90 - 1:2.



Ушбу ғалабадан сўнг "Ал Аҳли"нинг очколар сони 6 тага етди ва улар айни вақтда турнир жадвалини бошқариб туришибди. "Ал Ҳалдия"нинг ҳисобида эса 5 та очко бор. "Андижон" айни вақтда 3 очкога эга.

Рейтинг: +2   

Комментарии

+1   
30 окт 11:12:14
TOMJIQ_OLOT
"Андижон"га омад ёр бўлсин! Бухоролик мухлислар Андижонликлар билан биргамиз! Олға "Андижон"!
+1   
30 окт 08:58:51
STENLESS..R
Андижонни ахволи чатокку Аркадогни ютмаса турнир билан хайрлашса хам булаверади лекин омад тилайман
   
30 окт 11:15:07
TOMJIQ_OLOT
"...Ушбу беллашувнинг барвақт ўтишига сабаб шуки, Баҳрайн терма жамоасининг Араб Кубоги саралашида қатнашиши инобатга олиниб, тақвим эълон қилинганида ҳам ушбу ўйин 29-октябрга белгиланган..."
-------------------
Э, қойиле ОФК! Арабларга маззаку. Баҳрайн терма жамоасининг ўйини учун ОЧЛ-2 тақвимини ўзгартириб беришибдия! Ғирром ва адолатсиз ОФК!
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика