RU

Последние новости

00:02Моуринью Рэшфордни Туркияга чорламоқда  0 23:31Азизов, Эрматов, Аҳмедов, Маматқулов, Имомхўжаев ва бошқалар. Янги очилган футзал федерацияси тақдимотидан ГАЛЕРЕЯ  0 23:16Каземиро Ла Лигага қайтиши мумкин  0 22:45Янги федерацияни нималар кутмоқда?  2 22:17Янги футзал федерацияси раҳбари қандай ваъдалар берди?  0 21:46ПСЖ АПЛдан ҳужумчи олиши мумкин  0 21:15"Арсенал" Гёкереш борасида бир қарорга келди  4 20:41"Тоттенхэм" Сон Хён Мин билан хайрлашиши мумкин  2 20:17"Бавария" "Боруссия Д" вингерига даъвогар  0 19:581 йилдан бери гол урмаётган Грилиш "Сити"дан кетиши мумкин  2 19:52Санжар Турсунов — "Локо"нинг тушиб кетиши, Бердиевни табриклагани, клубдаги мантиқсиз ишлар ва келажаги ҳақида   5 19:35МЮ Брунунинг ходимлар харажатларини тўлаш таклифини рад этгани маълум бўлди  3 19:20Расман: Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилди. Унинг раҳбари ҳам маълум  7 19:10Баҳодир Сейткамолов: "Мени Сейткамолов қилган "Навбаҳор" бўлади, Россияда юрдим лекин футболни соғиндим"  11 18:46БМБ футзал клуби раҳбариятида ўзгариш рўй берди  1

Одил Аҳмедов билан «Анжи», «Краснодар», МТЖ ва Наманган футболи ҳақида (II қисм) Новости

Одил Аҳмедов билан «Анжи», «Краснодар», МТЖ ва Наманган футболи ҳақида (II қисм)

Одил Аҳмедов билан ўтказган катта суҳбатимизнинг иккинчи қисмини мутола қилинг.

- Ҳар бир ўтган мавсум футболчини қаритади. «Анжи»га келган пайтингизда у ерда кимлардандир ниманидир ўрганишингиз мумкин эди. «Краснодар»га энди ўргатувчи бўлиб кетяпсиз. Футболчининг фаолияти қисқа бўлади, бунга тайёрмисиз?
- Бу борада кўп ўйлайман. Аммо 100% тайёр эмасман. Вақт ўтган сари ҳаётнинг ўзи сизни тайёрлаб боради.

- Футболчи катта бўлган сари, ёшликдаги кучни ушлаб қолиш учун, янада кўпроқ ишлаши керак. Аксар футболчиларимиз буни кеч тушуниб етадилар.
- Бу нарса ўйинчининг ўзига боғлиқ. Ўз формасини ушлаб туриш тартибига қандай амал қилишга боғлиқ.
 
- Ўзбекистон чемпионатидаги 32 ёшли футболчи Россияда ўйнаб қайтган 35 ёшли футболчидан ҳам паст бўлади. Бу моддий техника базага ҳам боғлиқ бўлса керак?
- Албатта. Футболда моддий техника база ва ундан фойдаланиш катта аҳамият касб этади. Шунинг учун бўлса керак, яхши чемпионатларда тўп тепиб келаётган футболчиларимиз олий лигага қайтгач ёшлардан кўра яхши ўйнайдилар.
 




- Яқинда «Бухоро» клубидаги таниш футболчилардан бири жамоа машғулотлари ҳақида айтиб берар экан, Гесс томонидан берилаётган «нагрузкалар»га мос витаминларнинг йўқлиги иккинчи машғулотга қадар тикланиш жараёни жуда қийин кечаётганлигини билдирди. Россия чемпионатида босим катта. «Пахтакор»да ўйнаган пайтингизда ҳам бундай витаминлар бўлмасди. «Анжи»да бу нарсани истеъмол қилдингиз. Бу борада витаминларнинг спортда тутган ўрни қандай?
- Витаминларнинг тури кўп бўлади. Бу борада шифокорнинг малакаси ҳам катта роль ўйнайди. Айниқса мавсум олди ва ўртасидаги йиғинлар давомида шифокорларимиз ўша пайтдаги ҳолатимиздан келиб чиқиб витамин беради. Баъзи витаминлар мушакларни бўшаштириб дам берса, бир хиллари кучайтиради. Кейин профессионал футболчи ва мураббий ўртасида тушуниш бўлиши керак. «Анжи»да машғулотга тайёр бўлмасангиз ва ўзингизни толиққан хис қилсангиз, мураббийлар ўша куни сизга дам беради. Толиқиб машғулотда иштирок этишдан наф йўқ, аксинча зиёнингизга ишлаши мумкин.
 
- Бунинг учун футболчи ҳам профессионал бўлиши керак. Бизда аксинча, иши чиқиб қолса тиши оғриб қолади.
- Ишонч ва алдамаслик керак. Eвропада футболчилар бундай иш қилмайдилар.

- Баъзан МТЖда ўн кунлаб машғулот ўтказасиз. Шу вақт давомида витаминлар ўрнини термосдаги шакар чой эгаллайди. Футболда камчилик бўлмаслиги керак деган атама, шу жойга келганида ортга чекинади. Кўпчилик легионерларимиздан, улар ўз клубида яхши ўйнайди, МТЖга келганда йўқ деб нолишади. Аммо ҳамма ҳам легионерга клубида берилаётган эътибор билан, МТЖ ўртасидаги фарқ жуда катталигини билмайди. Биз билан БАА ўйнайдими ёки Уммон, барчасида кўраман, жамоа шифокорлари «ўқланган» ҳолда бўладилар.
- Терма жамоамизнинг ҳам шу босқичга ўтадиган пайти келди. Баъзан шифокоримиздан ўзимга керак бўлган дори-дармонлардан сўрасам бўлмайди. Солиштирсак, клуб билан терма жамоа ўртасидаги фарқ 20%га тенг. Витаминлар биз учун жуда муҳим.

- Олий лига клубининг биронта яхши ўйинчиси жароҳатидан қутулиб жиддий ўйин олдидан ёшлар лигасида ўзини синаб олади. Мен куладиган ҳолатлардан бири, у ўйин давомида тўқнашиб кетса, шифокор муз солинган “баклажкани” қўяди. Агар у асосий таркибда ўйнаса махсус восита орқали оғриғини қолдиради. Бизда клубларнинг ўзида муносабат тенг эмас.
- Бу яхши эмас. Ҳаммага бир хил муносабатда бўлиш лозим. Яна бир нарса жамоа шифокорларида гап катта. Шифокор сизни ўз фарзандидек кўриши керак. Ота-онангиз доим ҳол-ахволингизни сўрайди, жамоа шифокори ҳам шундай бўлиши керак.
 




- «Анжи»даги ҳолат шундай эдими, у ерда қанча шифокор ишлайди?
- Ҳа. Учта шифокор ишлайди. Жамоамизда фаолият олиб борган ва бугунда Россия миллий терма жамоасида ишлаётган Эдуард Безуглов ўз касбининг ҳақиқий устаси. У тинмай ортимиздан юриб, кунига 4-5 марталаб ҳар бир футболчи билан алоҳида суҳбатлашиб чиқарди. Ундаги бу хислатни кўрган юқоридагилар, мутахассисни терма жамоага таклиф қилишди.

МТЖ ҲАҚИДА

- Келинг, энди мавзуни МТЖга бурамиз. Уммон билан ўйин кўрсатиб берди-ки, биттада авлодлар алмашинувини ўтказа олмас эканмиз…
- Гапингиз тўғри. Менимча, Уммон билан ўйин бўлгани учун ҳам бунча кўп ёшлар чақирилди. Яна бир нарсани таъкидлаб ўтишим керак, МТЖнинг ҳар қандай рақиби, у минг кучсиз бўлмасин, олий лигадаги энг кучли жамоадан устун. Йил давомида 3 нафарга яқин футболчиларни кашф қилиб борсак ҳам яхши натижа бўлади. МТЖга келган футболчи унга бўлган муносабатини ўзгартириши керак. Бу олий лига эмас.

- Бу ҳақда Шацкихнинг фикри билан қизиққанимда, у олий лига ўнгламанмагунча кучли терма жамоага эга бўла олмаслигимизни айтди. Балки бу ҳозир билинмаётгандир, лекин бундай олий лига билан 5 йилдан кейин Ўзбекистон терма жамоаси жуда ҳам кучсизланиб кетишини айтиб ўтди. Бугунги чемпионатимиз билан 5 йилдан кейин ҳозирги кучга эга терма жамоамизни орзу қилар эканмиз. Унинг гапида жон бор.
- Мен олий лигада ўйнаган пайтларим, «Пахтакор»нинг асосий рақиблари «Бунёдкор» ва «Нефтчи» бўларди. Пастдаги жамоалар уларга қарши жиддий қаршилик кўрсатарди. Ҳозир эса тепадаги жамоалар пастдагиларга яқинлашиб қолибди. Чемпионатдаги интрига кучайиш эмас, кучсизланиш эвазига келиб чиқяпти. 2011 йилдан кейин нечта футболчи ҳорижга кетди? Аксар жамоадошларим шу йили чет элга кетдилар. Ёки ОЧЛдаги ҳар бир ўйинимиздан кейин «Пахтакор»нинг исталган фуболчисига ҳориж клубларидан чорлов бўларди.
 
- Яқинда бир футболчимиз «Малибу» олсам бўлди, мақсадимга эришаман», - дейди. Шу ҳам мақсадми? Менимча, футболчиларимиз шу ернинг ўзида топаётган пулларига қаноат ҳосил қиляптилар.  
- Бу энг катта хато. Футболчини ёшлигиданоқ ўз олдига катта мақсадларни қўйиши керак. Режаларни қўрқмасдан тузиб ташлаш керак. 100та режа туз, шундан 50тасига эриш. Машинага келсам, мен ўз пулимга ўзим учун машина олмаганман. Сиз яхши ўйнасангиз, сизга машинани ўзлари совға қилишади. Футболчининг фаолияти қисқа деймиз, лекин шундан фойдалана олиш керак. Футболдан кейинги ҳаётни ҳам ўйлаш лозим.
 
- Навбатдаги Осиё чемпионатига ҳам оз қолди. Бу борада клуб сизни узоқ муддатга қўйиб юборишга қаршилик қилмайдими?

- Аксинча. Менинг ўзимга мусобақа қиш пайтида бўлиши айни муддао. Боиси, бу пайтга келиб бизда энди биринчи давра тугаган ва яхши формага кириб олган бўламан. Мусобақада ўйнаб турган пайтда иштирок этиш имкониятингизни оширади.

- Бу мусобақани кутяпсизми, бугунги шароитдан келиб чиқиб 2011 йилдаги натижани такрорлашимизга ишонасизми?

- Мен бир нарсани айтиб ўтишни истардим. Бугун олий лигада ўйнаётган кўплаб футболчиларда МТЖ сафидан ўрин олиш имконияти бор. Бунинг учун ўйин кулгуни четга суриб қўйган ҳолда, ҳозирдан тайёргарлик кўриш лозим. Бу катта форум. Ёшларга бу нарса кўпроқ тегишли, Биз ҳам айнан шу Осиё чемпионатидан кейин кучли жамоага ўтганмиз. Осиё чемпионатида ёшлардан умид қиламиз, аммо улар масъулиятни тўлиқ ҳис қилишлари керак.

- Терма жамоа машғулотларини кузатмайдиганлар мураббий ва футболчи ўртасида низо келтириб чиқаришга ҳаракат қилишяпти.

- Миржалол ака ва Шуҳрат ака билан ўртамизда ҳеч қандай муаммо йўқ. Бир хил мақолаларда кимдирнинг тарафини оламан деб, иккинчи томонни ёмонлаб қўйишяпти. Бу эса футболчи ва мураббий ўртасида англашилмовчиликка олиб келади. Бирлаштириш, терма жамоани кўтариш ва тарғиб қилишда ОАВнинг ўрни катта. Масалан, Россияда битта ўйинга турли нуқталардан ОАВ ходимлари келишади. Атайин футболда хато қилиш қийин. Мен ҳам гол уришни истайман ва вазият бўлса олисдан зарба бераман. Буни ҳам бошқача тушунадиганлар бўляпти. Ёки бизга стадион тўла мухлисларни сўкишишини эшитиш ёқимлими? Футболчи ҳам, мураббий ҳам ғалаба қозонишни истайди. Бугунги кунда мураббий ва футболчи ўртасида муаммо йўқ. Уммон билан ўйинга келсак, рақиб тўлиқ ҳимояга ётиб олди. Тепдик, ёриб кирдик, ўхшамади.
 
- Кейин футболчиларга ким яхши, Абрамовми ёки Қосимов деган саволлар беришни тўхтатиш керак. Ҳозир сиз Абрамов десангиз, Қосимовга етказишади, Қосимов десангиз, Абрамовга…

- Ҳақиқатдан ҳам бундай нарсаларни йиғиштириш керак. Ҳаммамиз бир жамоа, яъни футболчилар, мураббийлар ва ОАВ якдиллик билан футболимизни кўтаришимиз керак. Мураббий ва футболчилар учун қўллаб-қувватлаш жуда ҳам зарур.

- Укангиз борасида нима дейсиз, 3 йил аввалги Азим билан ҳозиргисида фарқ сезиларли даражадами?
- Мен унга доимо айтиб келаман, шу даражага меҳнат билан эришдим, демак инсон қилган ишни инсон қилади. Мен у учун ўйнаб бера олмайман. Бу борада кўп айтаман. Бугунги кунда «Навбаҳор»нинг асосий футболчиси сифатида майдонга тушяпти, энди етакчиликни қўлга олиши кераклиги ҳақида айтаман.
 
- МТЖда бирга тўп тепаман деб ўйлаганмидингиз?

- Йўқ. Ўйин пайтида ундан кўра кўпроқ мен ҳаяжонландим шекили. Ўйинига ўртача баҳо берган бўлардим.

- Яна бир дебютант, Хусниддин Ғофуров ва унинг ҳаракатлари ҳақида. Eвропада ўйнаётгани билиниб турибди. Тўпни йўқотиши мумкин бўлса-да, олдинга ўйнади.
- Футболчи қўрқиши керак эмас, тўпни йўқотса қайтиб курашиши керак. Баъзи футболчилар хато қилсам мураббий кейинги ўйинга қўймайди деган фикр билан тўпни тезроқ ўзидан кетказишга ҳаракат қилади ва пасларни ён томон ёки орқасидаги футболчига беради. Футболда хато қилмайдиган ўйинчи йўқ. Секин-секин тайёр бўлиб бориш керак.

- Биздаги аксар ҳужумчилар тўпни йўқотса, орқага қайтишмайди. Бу ярим ҳимоячи ва ҳимоячига қанчалик бош оғриқ?
- Жуда катта. Бежизга ҳимоя ҳужумдан бошланади дейишмайди. Тўпни йўқотган жамоа, қанча уни тез ўзига қайтариб олса, ҳужуми шунча кўп бўлади.


Офисимизга ташриф буюришдан аввал, Одил Аҳмедов «Ориат Доно» радиосида Акмал Мирзонинг «Чой устида» лойиҳаси меҳмони бўлиб, у ерда футболчилик фаолиятини тугатганидан кейин мураббийлик қилмаслигини айтиб ўтганди. Шу билан бирга ўзи билан юрадиган дўстлари ҳақида гапириб берди. Одилни яхши таниган кишилар билишади, у доимо ўзининг 3 нафар дўсти билан юради. Бу йигитлар у билан бир авлод вакиллари бўлиб, барчаси Наманганда туғилган ва РОЗСКда бирга ўқиган. Ёдингизда бўлса, 2013 йил февраль ойида унинг дўсти Содиқ билан катта суҳбатни чоп этган эдик. Футболдан бегона бўлмаган йигитлар «Краснодар»да ҳам у билан бирга бўладилар. Суҳбатни айнан шу мавзуда давом эттирдим.


- «Краснодар»ни танлаганиздан кўпроқ мен хурсанд бўлдим. Сабаби, бу клуб бериши мумкин бўлган шароитни на «ЦСКА», на бошқа бир клуб бериши мумкин. Бу ерда энг кучли мутахассислар Eвропада энг яхши академия бўлишни мақсад қилган клубда фаолият олиб боришяпти. Жамоа билан уч йиллик битимга имзо чекдингиз. Бу уч йил ичида сиз ва дўстларингиз катта тажриба майдонида фаолият олиб борасизлар. Шу нарсадан қанчалик унумли фойдаланиш сиз ва дўстларингиз қўлида. Мураббий бўлмайман дедингиз, балки академия структурасида ишларсиз?

- Агар дўстларим бу нарсага жиддий киришаман десалар, мен улар айтган барча шароитни яратиб бераман, барчасини! Ўзимнинг ҳам мақсадим шу. Бу борада дўстларим билан кўп маротаба гаплашганмиз. Барчамизнинг мақсадимиз Наманганда яхши бир футбол академиясини очиш. «Краснодар» лойиҳасининг ҳеч йўғи йигирмадан бирини амалга оширсак ҳам яхши натижага эришишимиз мумкин. Аммо бу қачон бўлиши ҳақида аниқ бир муддатни айта олмайман.

Шу тариқа Одил Аҳмедов билан уюштирган навбатдаги суҳбатимиз ҳам якунига етди. Мухлислар номидан унга “Краснодар” футбол клубида улкан ютуқлар тилаймиз!

Нодирхўжа Юлдашев суҳбатлашди.
Рейтинг:    

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика