ОЧЛ-2016. Бугун иккинчи финал
26 ноя 2016 09:32
Новости
ОЧЛ-2016. Бугун иккинчи финал
Бугун 2016 йилги Осиё чемпионлар лигасининг ғолиби номи маълум бўлади.
БААнинг Ал Айн шаҳридаги "Хазза Бин Зайд" стадионида "Ал Айн" ҳамда Жанубий Кореянинг "Чонбук Хюндай Моторс" клублари тўқнаш келишади. Биринчи баҳсда "Чонбук" ўз уйида 2:1 ҳисобида ғалаба қозонган эди. Бугунги ўйинни япониялик ҳакам Рюжи Сато бошқариб боради. Учрашув Тошкент вақти билан соат 19:25да старт олади.

Қизиғи иккала клуб ҳам бир мартадан ОЧЛда ғолиб бўлган ва бир мартадан финалда мағлуб бўлишган. 2003 йилда "Ал Айн" Осиёда тенгсиз бўлганди. 2005 йилда эса клуб финалда имкониятни бой бериб қўйганди. "Чонбук" 2006 йилда шохсупанинг энг юқорисига кўтарилган эди. 2011 йилги мавсумда жамоа ҳал қилувчи беллашувда ютқазиб қўйган.

ОЧЛ-2016. Дастлабки финал
"Ал Айн" - "Чонбук Хюндай Моторс"
26 ноябрь 2016. "Хазза бин Зайд" стадиони. 19:25 (Тошкент вақти)
Бош ҳакам: Рюжи Сато (Япония)
Биринчи ўйин: 1:2

Похожие новости
championat.asia
U-23 Осиё Кубоги. Ўзбекистон U-23 терма жамоаси пенальтилар сериясида Хитойдан енгилди ва мусобақа билан хайрлашди
"Реал" Арбелоанинг дебютида Сегунда клубига мағлуб бўлиб, Испания кубоги билан хайрлашди!
Идеал дебют: Кэррикнинг илк ўйинида "Манчестер Юнайтед" "Манчестер Сити"га ҳеч қандай имконият қолдирмади
Ла Лига. "Реал" ўз майдонида "Леванте"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди
Комментарии