Облак: "Атлетико" "Реал"га ютқазишга лойиқ эмасди. Биз унчалик ёмон ўйнамадик"
19 сен 2022 15:00
Новости
Облак: "Атлетико" "Реал"га ютқазишга лойиқ эмасди. Биз унчалик ёмон ўйнамадик"
Ян Облак "Реал"дан учралган мағлубият (1:2) ҳақида фикр билдирди.
"Биз дербида мағлуб бўлдик, бу жуда муҳим ўйин эди. Аммо биз унчалик ёмон ўйнамадик.
Мағлубиятга лойиқ эмасдик. Рақиб ўз имкониятларидан унумли фойдаланди, биз эса йўқ. Мағлуб бўлганингизда, ҳис-туйғулар ҳар доим ёмон бўлади. Хафамиз.
"Реал" охирги пайтларда жуда яхши ҳимояланмоқда. Уларнинг ҳужум чизиғида қарши ҳужумда яхши ҳаракатлана оладиган тезкор ўйинчилар бор. Маҳоратли ярим ҳимоячилар уларни аниқ пас билан таъминлашади.
Тўлиқ 90 дақиқа ҳужум қилиш қийин, чунки рақибда тезкор футболчилар талайгина. Агар сиз очиқ ўйин намойиш этсангиз, улар янада кўпроқ гол уришлари мумкин. Мағлубиятдан хафаман", – деди "Атлетико" посбони.
Похожие новости
championat.asia
U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Панама дарвозасига 6 та тўп йўллади
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Райо Вальекано"ни мағлуб эта олмади
АПЛ. "Манчестер Сити" "Ливерпул"ни йирик ҳисобда таслим этди, Ҳусанов эса...
Комментарии