RU

Последние новости

11:47U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Қирғизистон билан дуранг ўйнаган Ўзбекистоннинг гуруҳида вазият қандай?  4 11:20Ислом Исмоилов Канада билан ўйиндан сўнг: "Пенальтилар серияси доим режамизда бўлади"  1 10:45Саудия клублари Ҳарри Магуайрга қанча маош таклиф қилгани маълум  1 10:09Вильям Салиба қанча муддатга сафдан чиққани маълум  2 09:30Here we go! Онана "Манчестер Юнайтед"ни тарк этмоқда  15 08:58"Ал Аҳли" Франция U-21 аъзосини 25 миллион еврога сотиб олди  2 08:17Роналду Мессидан ўтиб кетди  19 07:50ЖЧ-2026 саралаши. Португалия Арманистон устидан 5:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Англия Андоррани енгди, Сербия эса Латвиядан устун келди  5 07:35Дембеленинг жароҳати жиддий бўлиб чиқди. Унинг қанча муддатга сафдан чиққани эълон қилинди  5 23:05Самарқандда хайрия учрашуви: "Динамо" фахрийлари Ўзбекистон МТЖ афсоналари учрашувида 8 та гол урилди  15 22:31Данни Блинд "Аякс"ни тарк этади  1 22:02Расман: "Барселона" собиқ футболчиси Ашурматов ва Машариповнинг жамоадошига айланди  4 21:22U-23 Осиё Кубоги саралаш босқичи. Ўзбекистон Қирғизистон билан дуранг ўйнади  79 21:09Суперлига 21-тур ҳакамлари расмийлари маълум. Марказий тўқнашувни ким бошқаради?  4 20:30Интервью. Жоэль Кожо: "Динамо"га қайтишим мумкин эди, лекин "Истиқлол"ни фақат "Нефтчи" рози қила олди"  5

Обид Жўрабоев: “Қўқон-1912”га қарши бўлажак ўйинимиз олти очкога тенг бўлади” Новости

Обид Жўрабоев: “Қўқон-1912”га қарши бўлажак ўйинимиз олти очкога тенг бўлади”

"Андижон" - "Қўқон-1912" билан ўйиндан олдин мезбонлар ҳимоячиси Обид Жўрабоев ўз фикрларини билдирди.
- Ҳар икки жамоага ҳам очко жуда муҳим. Қўқонликлар турнир жадвалида энг сўнгги поғонадан жой эгаллаб турибди.

“Андижон” эса аутсайдерлар сафини тарк этиб, юқори ўринларга чиқишга ҳаракат қилмоқда. Шу боис биласизми ҳозирги кунда биринчи навбатда натижа учун ўйнаяпмиз. Кўпроқ очко жамғара олсак, кейин турнир жадвалидаги ўрнимиз ҳам шунга монанд бўлади.  

- Бугунги ўйинга тайёргарлигимиз яхши бўлди. Фақат ғалаба учун майдонга чиқамиз. Чунки ўз майдонимизда ишқибозлардан жамоадан фақат уч очко кутади. Лекин рақибимиз ҳам ғалаба учун борини бериши аниқ. Шу боис дербида ҳеч бир клубга осон бўлмайди.

- Рақиб ҳақида нима дейиш мумкин? Тўғри, “Қўқон-1912” ҳам давралар оралиғида таркибда жиддий ўзгаришлар қилди. Шу боис уларнинг бугунги ўйини ҳақида кўп ҳам тасаввурга эга эмасман. Биринчи даврада “Навбаҳор” сафида “Қўқон-1912”га қарши ўйнаганимда ҳимоя чизиғида яхши ўйинчилари бор эди. Ҳар қандай ҳолатда ҳам рақибни хурмат қиламиз ва ғалаба учун астойдил курашилади.

- “Андижон”га мослашиб кеттим. Биласизми менда қайсидир жамоага бориб қўшилсам, тез киришиб кетишиш хусусияти бор. Бу борада ҳеч муаммо бўлмаган. Андижонда ҳам яхши жамоа шаклланди. Йигитлар билан тил топиша олдик. Муаммо йўқ. Охиригача шундай бўлишини истардим. Аҳиллик бўлса натижа ҳам дуруст бўладида.

- Барчага яхши маълумки, Ўзбекистонда водийлик ишқибозлар пешқадамлик қилади. Биринчи даврада “Навбаҳор” шарафини ҳимоя қилиб, наманганлик мухлисларни қандай эканлигини билдим. Ҳар бир жамоани ўзига яраша мухлиси бўлади. Лекин андижонлик ишқибозларни бунақа деб ўйламагандим. “Пахтакор”га ўйинда стадионда бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаш билан бирга жуда чиройли муҳитни ташкил этиб беришди. Аслида ҳам футбол мухлислар учун ўйналади. Андижонлик мухлисларнинг қанчалик жонкуярлигини энди кўриб биляпман. Умид қиламанки бугунги учрашувда ҳам уларни хурсанд қиламиз. Ишқибозлар ҳам бизни ажойиб тарзда қўллаб-қувватлаб, етарлича руҳлантира олади, - дейди футболчи.

"Андижон" матбуот хизмати

Рейтинг: +2   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика