«Ньюкасл»нинг собиқ футболчиси Шейк Тиоте вафот этди
05 июн 2017 22:11
Новости
«Ньюкасл»нинг собиқ футболчиси Шейк Тиоте вафот этди
«Ньюкасл» ва Кот-д’Ивуар терма жамоаси собиқ ярим ҳимоячиси Шейк Тиоте Хитойнинг «Бейцзин Энтерпрайзес» клуби машғулотидан сўнг вафот этди.
30 ёшли Тиоте Хитой биринчи дивизионида фаолият олиб бораётганди. У машғулот пайтида хушидан кетиб қолди ва шифохонага олиб кетилди. Шифокорлар уни вафот этганини қайд этишди.
Тиотенинг вафот этганини унинг агенти Эмануэле Палладино тасдиқлади. Футболчи айнан нимадан вафот этгани ҳозирча ошкор қилинмаяпти.
Эслатиб ўтамиз, Тиоте 2017 йил февраль ойида Хитойга кўчиб ўтганди.
Комментарии