RU

Последние новости

16:07Расман: Шоҳруз Норхонов — "Қизилқум" футболчиси  2 15:25Расман: "Олимпик" собиқ футболчиси "Сурхон"га ўтди  1 15:10Суперлига. Ёзги трансферлар барчаси битта саҳифада. Сўнгги кунларда кимда қандай ўзгариш?  22 15:04Расман: "Арсенал" собиқ ярим ҳимоячиси АПЛга қайтди  0 14:38"Рома" ҳужумчиси фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  0 14:10Расман: Луис Диас – "Бавария" футболчиси  6 13:54"Насаф"га ганалик хавбек келмоқда  16 12:39"Футболчи учун жароҳатдан-да хавфли муаммо бор"  1 12:35"Камп Ноу"да чим ётқизиш ишлари бошланди  1 12:15Эрон матбуоти: Машарипов жароҳат олди  6 12:04"Нефтчи" U-20 Жаҳон чемпионатида иккита гол урган футболчи билан шартнома тузди  3 11:42Отабек Нарзуллаев — "Машъал" янги бош мураббийи  1 11:36Ўзбекистон U-21 октябрь ойида Қозоғистон U-21 билан ўйнайди  2 11:12Расман: Шаҳзод Азмиддинов - “Андижон” футболчиси  5 11:02Расман: ️Ҳамидулло Абдунабиев — ️ОКМК футболчиси  1

Нўъмон Ҳасанов: "Аслида 5-6 ойда ўргатиладиган нарсани бир ойда ўргатдим" Новости

Нўъмон Ҳасанов: "Аслида 5-6 ойда ўргатиладиган нарсани бир ойда ўргатдим"

Ўзбекистон кубоги нимчорак финалидан ўрин олган "Оқ-тепа" - "Навбаҳор"(0:2) учрашувидан сўнг меҳмонлар бош мураббийи Нўъмон Ҳасанов фикрларини билдириб ўтди.

"Узоқ масофа босиб келган мухлисларга раҳмат айтаман. Менимча бугунги ғалаба уларники бўлди. Про лига вакили "Оқ-тепа"нинг ўйини ёқди, қўрқмасдан бир-бирига пас ошириб ўйнашди. Биз ҳам шундай ўйнашни паслар билан ҳаракат қилишни яхши кўрамиз. Йигитларга раҳмат айтаман. Рақибдан устун келдик. Кўп вазиятлардан фойдалана олмадик. Шу бизнинг камчилигимиз бўлиб қолмоқда. "Оқ-тепа"га ҳам ташкилотчилик ва ажойиб майдон танлашгани учун миннатдорчилик билдираман. Кейинги ишларига муваффақиятлар тилайман. 

Кўраётган бўлсангиз кўп ўйинларда шундай вазиятлардан фойдалана олмаяпмиз. Ҳамма нарсани биттада ўргата олмайман. Улар ҳам футболчи, мен ҳам инсонман. Жамоа кўряпсизлар чиройли ўйнамоқда, прессинглар қилмоқда. Яна ўргатадиган нарсаларим бор. Секин аста мен истаган ўйин юзага келади. Аслида 5-6 ойда ўргатадиган нарсани бир ойда ўргатдим. Футболчиларнинг ақли ҳам бор, техникаси кучли. Шу боис тезда ўзлаштиришмоқда. 

Азим Аҳмедовни жамоага келганимдан бери марказий ҳимояда ўйнатмоқдаман. Биринчи бор 2013 йил жамоага келганимда ҳам ўшанда Азимни марказий ҳимоядаги ўйинини кўргандим, жамоани Суперлигада олиб қолгандик. Ҳозирги вақтда жамоа бошқарувимга ўтганимдан сўнг биринчи ўйинданоқ уни мудофаа чизиғига ўтказдим. 

Бу кубок мусобақаси. "Оқ-тепа"нинг "Хоразм" ва "Турон" билан ўйинларини кўриб ўрганиб чиқдик. Улар яхши ўйин ўтказмоқда. Биз бугун прессинг қўллаб рақибга имконият бермадик",- дейди Нўъмон Ҳасанов.



Рейтинг: +10   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика