RU

Последние новости

11:52Расман: "Пахтакор" Қувватов қайтганини эълон қилди  0 11:33Артета: "Мен учун Деклан Райс — дунёдаги энг яхши ярим ҳимоячи"  0 10:58Кечаги учрашувда ғалабани қўлдан чиқарган Гвардиола нималар деди?  2 10:32"Шўртан"нинг икки нафар асосий футболчиси "Хоразм" йиғинида  1 10:06"Сурхон" яна бир футболчиси билан хайрлашди  0 09:40Sofascore. Ҳусанов кечаги учрашувдаги ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 09:18Чет эллик мутахассис Суперлига жамоасининг бош мураббийи бўлади  4 08:48Ҳусниддин Алиқулов фаолиятини бошқа жамоада давом эттириши мумкин  5 08:22Алижонов "Пахтакор"да қолиш учун йирик битимни рад этди  23 02:59Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Реал Сосьедад"га қарши ўйинда очко йўқотди  3 02:51А Серия. "Интер" ўз майдонида "Болонья"ни мағлуб этди  1 02:44Лига 1. ПСЖ дербида "Париж"ни мағлуб этди  2 02:10Африка кубоги. 1/8 финал. Камерун ЖАРни мағлуб этди, Марокаш Танзаниядан устун келди  1 00:58Тео Эрнандес А Серияга қайтиши мумкин  0 00:30АПЛ. "Ман Сити" "Челси"га қарши ўйинда 90+4 дақиқада тўп ўтказиб юборди ва ғалабани бой берди, Ҳусанов 51-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди  45

Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик" Новости

Илёс Зейтуллаев: "Узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик"

Суперлига 25-туридан ўрин олган "Навбаҳор" - "Бунёдкор" (0:2) учрашувидан сўнг "Бунёдкор" бош мураббийи Илёс Зейтуллаев матбуот анжуманида иштирок этди.

- Ўйин ҳақида фикрингиз?

- Бугун ҳар икки жамоа ўз характерини намойиш этишга ҳаракат қилди. Бу билан иккала клуб футболчиларини табрикласак бўлади. Ўз жамоам ҳақида гапирадиган бўлсам, "Бунёдкор" 9 йилдирки Наманганда ғалаба қозона олмай келаётганди. Чунки бу ерда ўйнаш ва ғалаба қозониш қийин. Шунга қарамай узоқ давом этган нохуш анъанани синдира олдик. Бунинг учун шогирдларимга раҳмат айтаман. Жуда қимматли уч очкони қўлга киритдик.

- Ўйиндан ҳам қониқдингизми ёки фақат натижаданми?

- Бу яхши савол. Тўғрисини айтаман, биринчи таймдаги ўйинимиздан тўлиқ қониқдим. Иккинчи таймда ҳам қониқдим, фақат озгина. Чунки янада яхшироқ ҳаракат қилишимиз мумкин эди. Футболда рақиб сизга қандай имкон берса шундай ўйин кўрсатасиз. Балки бугун натижани кўзлаб ҳаракат қилгандирмиз, лекин фақат натижани ўйлашдан ташқари чиройли ўйин кўрсатишга ҳам ҳаракат қиламиз.

- Биринчи даврада Одил Ҳамробеков кўп ўйинларда ёрдам берганди. Унинг кетгани жамоага қандай таъсир қилди?

- Ҳамробеков Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиларидан бири. У терма жамоа аъзоси ва миллий жамоанинг Жаҳон чемпионатига чиқишида ўз ҳиссасини қўшди. Шундай футболчилар борки, майдонда эканлигида бошқалар хотиржам бўлади. Ҳамробеков шундай ўйинчи. Лекин бу футбол, у фаолиятини бошқа жойда давом эттириш истагини билдирди. Биз ҳам усиз қараб ўтирганимиз йўқ. Расул Йўлдошев, Амир Тўрақулов каби футболчилар унинг ўрнини ёпишга ҳаракат қилмоқда. Мени футбол мактабимиздан чиқиб келаётган ёшлар қувонтирмоқда. Уларда потенциал юқори. Аммо тан олиш керак, бизга Ҳамробеков етишмаяпти.

- Бугунги ўйинда 28-рақамли футболчингиз (Матия Кривокапич) 4-5та қулай вазиятни кўкка совурди. Унинг ўйини ҳақида фикрингиз қандай? Иккинчи савол: жамоангиз олдига ҳеч бўлмаса 3-ўринни қўлга киритиш вазифаси қўйилганми?

- Иккинчи саволдан бошлайман. Ҳар қандай ўйинда ғалаба қозонишни мақсад қиламиз. Биз ҳатто машғулотда мини-футбол ўйнасак ҳам ютиш учун ўйнаймиз. Рақиб ким бўлишидан қатъий назар "Бунёдкор" ғалаба учун ўйнайди. Лекин бу доим ҳам ўхшамаслиги мумкин. Албатта, биз ҳам совринли ўринларни хоҳлаймиз, фақат бунга секин-аста қадам ташлаш керак бўлади. Энди легионер футболчимиз ҳақидаги саволга келсак, Матиянинг ҳолати бизни қониқтиряпти. Тўғри, у оптимал формада эмас, аммо ҳаракат қиляпти. У энди-энди жамоага киришиб кетяпти. Мунтазам ўйин амалиётига эга бўлса, жамоамизга ҳали кўп фойдаси тегади.

- Сизнингча, Ўзбекистон чемпиони ким бўлади?

- Чемпионлик учун кураш учта клуб орасида кечади: "Насаф", "Нефтчи" ва "Пахтакор". Ва озроқ имконият "Динамо"да ҳам бор. Менимча, чемпионат финиши жуда қизғин бўлади. Лекин ким чемпион бўлишини айтиш мушкул.

- Сиз Италияда ўйнагансиз ва ишлагансиз. Фабио Каннаваровнинг Ўзбекистон терма жамоаси бош мураббийи этиб тайинланишига муносабатингиз?

- Мен Фабио Каннаварони шахсан танимайман. Бирга ишламаганман ва шу пайтгача ишини кузатмаганман. У ўзидан нимадир қолдириш учун Ўзбекистонга келди. Иштиёқи жуда баланд деб ўйлайман. У бизни Жаҳон чемпионатига олиб боради ва бу ўринда бизнинг вазифамиз унга ёрдам бериш - қўллаб қувватлаш бўлади. Терма жамоамиз кучли футболчилардан иборат, мундиалда ўзимизни кўрсатишга ишонаман.

Рейтинг: +5   

Комментарии

+1   
19 окт 02:54:28
Odiljon
Илес я твои кандидатура видвнул на пост тренеру сборную и многи болельщики мои идея подержали и при. твои работу много хороший слова писали ну короче желаю успехов следиши играх только победа
   
18 окт 23:44:10
O.G Saydinova
Эх Навбахор
championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика