RU

Последние новости

23:09Европа лигаси финали. "Аталанта" – "Байер". Таркиблар аниқ!  1 22:41Анвар Бердиев: "Машғулотларда ишланган режа иш берганидан хурсандман"  0 22:25Ҳаким Фузайлов: "Янги жамоада дастлабки ўйинлар сиз истагандек ўтмайди"  4 22:10ФИНАЛгача...  12 22:00Футзал. Ўзбекистон аёллар терма жамоаси иккинчи ўртоқлик ўйинида Россияни мағлубиятга учратди  0 21:39Исроилда футбол тарихидаги энг узун пенальтилар серияси қайд этилди  7 21:15Манба: Эрик тен Хаг Англия кубоги финалидаги сўнг МЮни тарк этади  7 20:43Неймар қачон сафга қайтади? "Ал Ҳилол" бош мураббийи жавоб берди  4 20:01Про лига. "Шўртан" "Хоразм"ни мағлуб этди, дарвозабондан ассист  8 19:33"Клуб ҳеч кимга керак эмаслигини кўриш мен учун оғриқли" — "Нефтчи" бош мураббийи  16 19:15"Sofascore"нинг АПЛ рамзий жамоасидан Холанд ва де Брюйне жой олмади  11 18:38"Сурхон" – "Насаф" беллашувида пенальти бормиди? "Сўғдиёна" ҳакамликдан азият чекдими? Суперлиганинг 8-турида реферилар қабул қилган баҳсли қарорлар таҳлили  8 18:18"Динамо" Махачқала Премьер лигага чиқди, РПЛдаги илк ўйинга Хабиб Нурмагомедов ва Хасбик таклиф қилинади  2 16:57Арда Туран билан муносабати, Париж Олимпиадаси ва кимлар ёрдам бергани — Жаҳонгир Ўрозовнинг Туркиядаги илк мавсуми қандай ўтди?  2 16:335та гол, 2та пенальти ва битта қизил карточка. Тошкент дербисидан ГАЛЕРЕЯ  0

Нодир Абдураззоқов АГМК тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди Новости

Нодир Абдураззоқов АГМК тарихида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди

АГМК жамоаси нафақат совринли ўринлар учун курашувчан жамоа тузишда, балки таркибга ёш футболчиларни жалб этишга ҳам алоҳида эътибор қаратмоқда.

Жорий мавсум жамоамиз сафида ёшлар таркибидан жалб этилган Шероз Жалолов ва Санжар Жумабоев каби иқтидорли футболчилар қитъамизнинг энг нуфузли мусобақаси ОЧЛда дебют қилишди. Кеча эса жамоа бош мураббийи Миржалол Қосимов асосий жамоага ёшлар таркибидан жалб этган 17 ёшли (65 кун) Нодир Абдураззоқовни "Сўғдиёна"га қарши баҳсда захирадан майдонга туширди. Бу эса тарихий воқеага сабабчи бўлди. Гап шундаки, Нодир Абдураззоқов АГМК жамоаси сафида майдонга тушган энг ёш футболчига айланди. Бунга қадар ушбу рекорд 2008 йилги мавсумда жамоамиз сафида майдонга тушган Фарруҳ Нурлибоевга (17 ёш 285 кун) тегишли эди.

Шунингдек, Нодир Абдураззоқов жорий мавсум Суперлигада майдонга тушган энг ёш футболчи сифатида ҳам тарихга кирди.

Маълумот учун: Айни пайтда ёшларга ҳам жиддий эътибор қаратаётган АГМК жамоасининг ёшлари U21 Биринчилигида биринчи даврадан сўнг мусобақа жадвалида якка пешқадам сифатида карвонбошчилик қилмоқда.

Рейтинг: +3   

Комментарии

championat.asia
< посмотреть последние новости
Яндекс.Метрика